(мусулмонларга ИБРАТ бўлса не ажаб...)
Талабалик даврим эди... Бухоро шаҳридаги «Тагбанд бафон» масжиди хизматларини қилиб, ўша ерда ётиб-турар эдим. Имом — Тоҳиржон домла эдилар...
У киши жуда тақволи , парҳезкор, омма олдига ўз тақволари ила танилган устозлардан эдилар. Бир кун Тоҳиржон домла билан суҳбат қилиб турган эдик, бизга ўз ҳаётларида содир бўлган ажойиб ибратли ҳодисани айтиб бердилар. Келинг, ҳикояни ўзларидан эшитамиз:
— Бир инсон олдимга келиб:
— Домла сизга ўз аёлимни ислоҳ қилиш учун маслаҳат сўраб, нажот истаб келдим, — деди...
— Хўп, қандай маслаҳат экан, деб сўрадим.
— Домла, аёлим билан ҳеч келишмаймиз, фақат уруш~жанжал ишимиз...
— Нега, нима сабаб жанжал қиласизлар?!
— Домла, аёлим ҳеч айтганимни қилмайди...
Аллоҳнинг буйруқларини, фарз қилган амалларни бажармайди !
Аллоҳ буюргандек, кийиниб рўмол ўраб юрмайди!
АЛЛОҲНИНГ ИСТИ ҚОМАТИДА ЭМАСС!
Мен ҳар қандай сабаб йўлларини қилдим, қани ислоҳга келса. Яхши гапирдим, танбеҳ бердим, қаттиқ койидим, ҳеч тўғри йўлга сололмаяпман...
Фақат бир йўл қолди: аёлим билан ажрашмоқчиман...
Бошқа чорам қолмади...
Шунда мен:
— Ҳаа....
Ҳамма сабабларни қилибсиз~ку, асосий сабаб қолиб кетибди~да!
Аллоҳдан дуо қилиб, кечалари тажаҳҳуд ўқиб, Ўзидан ёрдам сўрадингизми?!
Бу амалда неча кун риоя қилдингиз?!
Қирқ кун қиёмул лайл ўқиб, Аллоҳдан аёлингизга ҳидоят сўраб, илтижо қилинг !
Аллоҳ албатта дуоларни қабул қиладиган буюк Зотдир... Аллоҳ меҳрибон, ин ша Аллоҳ дуоларингизни мустажоб қилиб, аёлингиз ҳидоят топади. Шу амални қилиб, мени олдимга келинг, — дедим...
Биродаримиз бу амални ҳечам қилмаганини, шунга риоя қилишни ваъда бердию, уйига кетди. Орадан айтилган муддат ўтди. Биродаримиз олдимга келди ва ташаккур айтди:
— Тоҳир домла, сизга раҳмат!
Сиз айтганингиздек, ҳар кун кечалари туриб, пойи~таҳорат олиб, таҳажжуд намозини ўқиб, қалбимнинг тубидан ихлос билан Аллоҳга илтижо қилдим...
Аёлимга ҳидоят сўраб, дуолар қилдим. Аёлимга ҳеч нарса гапирганим йўқ. Фақат, Аллоҳга муножот қилиб, дуо қилдим. Ҳидоят беришини сўраб, кечалари қоим бўлдим. Йиғлаб, фазли ила аёлимга ҳидоят беришини ёлвордим...
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин~ки, аёлим ўз~ўзидан ҳидоятга кира бошлади...
Шу қирқ кун ичида беш вақт намозни ўқишни ўрганди... Аллоҳ фарз қилган ҳижобни ўраб, доим менга итоат қилишини ваъда берди...
Итоатсизлигидан хижолатда эканини айтиб, узр сўради...
Сизга катта раҳмат, домла. Энди аёлим билан ажрашишга ҳожат қолмади...
Аллоҳдан ёлвориб, дуо қилса, албатта ижобат қилар экан...
Фақат, сўралганда ихлос ила сўралса кифоя экан, — деди.
* * *
Бу ўз аёларини ҳидоятга кирмаётганидан шикоят қилиб, ҳаётидан нолиб юрганларга ибрат бўлса, не ажаб...
#ШУКРОНА
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев