—Онажоним, ўзи қанақа нок излаяпмиз? Манави сотувчи "Бургут тумшуқ" дегани яхшига ўхшайди, қаранг катта-катта.
—Йўўқ, бу эмас!
—Ҳа, майли, юринг топамиз!
Машинага ўтирамиз. Йўл-йўлда нима кўп, дўлана, нок сотувчи кўп. Нашватилар бор, есангиз карсиллайдиган сувли ноклар бор
Аммо мен истаганим йўқ.
Тобора ичкарилар эканмиз, тоғ ён бағридаги "Юсуфхона" қишлоғига кириб бордик. Дўланалар ғарқ пишган. Қизил, сариқ... Майда, қизил тоғ олмалари ҳали шоҳларида турибди.
Шундоқ дарвозаси тагига пештахта қўйиб савдо қилаётган аёллар ёнига борамиз.
—Мана шуни қидираётгандим,— дейман ўғлимга қувониб.. Биласанми бу нокнинг номи нима? Ўғлимнинг жавобини кутмай давом этаман
— Бу —"Ўрмон маликаси"
—Тўғри, дейди,-сотувчи аёл, —худди ўзи, аммо бу йил кам мева солди.
Беш кило харид қиламиз. Яҳёхўжа йўл-йўлакай савол беради
— Онажоним, шунча сархил нокларни олмай нега айнан шуни изладингиз? Оддий, кўримсиз экан-ку?
— Турбатда, болалигимда фақат шунақа нок еганман. Бу жойларда мен излаган навли нок бўлишини тахмин қилгандим, чунки мана шу тоғларнинг орти Турбат. Мана шу Угам дарёсининг боши эса туғилган юртимда...
— Онажоним, ҳамма нарсани Турбатга боғлашингиз ёдимдан кўтарилибди, боя сезмабман, бу энг чиройли нок экан, ўзиям ширин бўлса керак, маза қилиб еймиз Худо хоҳласа! — дея елкамдан оҳиста қучиб қўяди ўғлим.
Феруза Салходжаева.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2