Баходир билан Насиба фарқлари икки ёш бўлишига қарамасдан ён қўшни бўлишгани учунми тенгқур ўртоқдек ўсишди.
Ота-оналари хам яқин қариндошдек эдилар.
Ёшликда бирга ўйнаб юрганлар,сал катта бўлишгач уришиб қоладиган,мактабнинг юқори синфига ўтишганда ховлидан бир-бирларига қўл кўтариб қўядиган бўлишди.
Баходирнинг ёши катталиги учун мактабни битириб олийгохга харакат қилди.
Омади чопиб талаба деган номни олди.
Баходир қишлоққа келган кунлари ховлида укалари тантана килиб юборишар,Баходирнинг ўзидан кичик беш нафар укаси бор эди.
Талабани зиёрат қилишга албатта қўшни хам чиқар,бу дегани Насиба хам шу ерда дегани эди.
Хаш-паш дегунча икки йил хам ўтиб Насиба мактабни битириб,олийгохга харакат бошлади.
Отаси тижоратчи,қўша-қўша машинаси бор,ёлғиз қиз учун талаба бўлиш қийинчилик туғдирмади.
Талабалар уйга бирга келиб,бирга ўқишга қайтишадиган бўлишди.
Баходирнинг ота-онаси ён қўшни бўлган Насибани кўз остига олиб юришар,ёшларнинг ўқиши битишини кутишар эди.
Баходир 4-курсни,Насиба 2-курсни битирадиган йили қишлоқда бир кунда янги гап бошланди.
Насибанинг отаси шахардаги тижоратчи дўстининг ўғлига қизини турмушга беришга рози бўлган эмиш,шанба куни ўқишдан қайтган Насиба бу янгиликдан гангиб қолди.
Насиба онасига йиғлади,онаси отаси билан гаплашиб кўришини айтди.
Келадиган шанба куни юрак ховучлаб остона хатлаган қизни отаси кутиб олди.
Саломга алик олмасдан, менинг қизим бўлсанг менинг шартимга кўнасан,бўлмаса ана деб очиқ турган дарвозани кўрсатди.
Насиба бошини эгиб ховлига кириб келди.
Қизнинг отаси билан гаплашиб кўрмоқчи бўлган Баходир дарвозани тақиллатди.
Кутиб олган ота,Баходирнинг гапини бўлмасдан эшитди,,Баходир гапиришдан тўхтади.
Бўлдингми гапириб,дарвоза сенга мунтазир турибди деган ота ўрнидан турди.
Баходир дарвозага етганида ортидан камбағал чувринди деган гапини эшитди.
Ортига ўгирилган Баходир отанинг хунук тиржайиб турганини кўрди.
Баходирнинг ота-онаси хам ўғлини уйлантириш харакатига тушишди,аламда юрган Баходир онаси топган қизга розилик бериб юборди.
Икки ён қўшнини уйида тўй харакатлари бошланди. Махалла фаоллари қишлоқда тўй мавсуми бўлганлиги учун тўйни навбати билан белгилашди.
Насибанинг тўйи ўтгач,эртасига Баходирнинг тўйи бўладиган бўлди.
Кўчани карнай-сурнай садолари тутди,қўша-қўша машиналар кўчага сиғмай кетди.
Бақир-чақир,қийқириқлар билан келишган куёв томон Насибани олиб кетишди.
ТЎЙИНГ КУНИ ТЎЙИБ ЙИҒЛАДИМ
ҚИСМАТИМДАН КУЙИБ ЙИҒЛАДИМ
ЎШАЛ КУНИ МУШФИҚ ОНАМНИНГ
КЎКСИГА БОШ ҚЎЙИБ,ЙИҒЛАДИМ.
Баходирнинг юраги хувиллаб машиналар ортидан қараб қолди.
Ўз ташвиши,эртанги тайёргарликлар билан овора бўлган Баходир хардам хаёл эди.
Эртага тушга яқин махалла оксоқолларига хатми-қуръон буюрилган,кечда келинни олиб келиш керак,узоқ-яқиндан келган мехмонларга уй тўлган,хуллас Баходир чалғиди.
Ярим кечада келин узатиб кетишганлар қайтишди. Тонг сахарда уйқуси қочган Баходир кўчага чиқди,бир оз тургач зерикди,аста кўчанинг нариги томонидаги ариқ бўйига борди.
Бир оз тургач кўча бошида келаётган машинага кўзи тушди.
Мехмонлар бўлса керак деган хаёлга борди.
Унчалик узоқ бўлмаган масжиддан муаззиннинг намозга чорловчи овози эшитила бошлади.
Машина қўшнининг дарвозасига келиб тўхтади. Баходир машина ичида кимлар борлигини кўра олмай қолди.
Машина эшиги очилиб кеча келин бўлиб кетган Насиба тушди.
Машина жойидан илкис қўзғалди.
Ўз дарвозасига бироз қараб турган Насиба ариқ ёқалаб далага кета бошлади.
Баходир ўзича бир нарсаларни хаёлидан ўтказди. Яқинлашиб қолган Насибанинг йўлини тўсди.
Кир уйларингга деди холос,ерга қараган Насиба унинг хотини ва боласи бор экан деб шивирлаб гапирди.
Кир уйга,кўпчиликнинг кўзи тушмасдан деган Баходир қизни уйига киритиб юборди.
Қўшнинг уйда қиёмат бошланди,яқин қариндошлари билан қуданинг уйига отланган қўшни бир соатда шалвираб қайтиб келди.
Аниқ бўлишича тўй тугаган,хамма тинчиган,бугун дам олишсин,эртага домлани чақириб никохлатамиз деган қудалар маслахати бўлиб ўтган экан.
Шахардан келган икки машина одам қуданинг уйида жанжал кўтаришган,келган одамларни, ёшгина аёл билан қўлидаги болачани куёв бола тан олган,шахарликлар болача билан онасини ташлаб кетишган,Насибанинг отасига хеч қандай харажатни тўламайсиз,биз ўғлимизнинг бундай хунаридан хабаримиз йўқ эди,деб кечирим сўрашибди.
Хатто Насибанинг дадасига янги машина олиб берадиган бўлишибди,хуллас Насибанинг дадаси шармандаликни машинага алмаштириб қайтибди.
Оғзини тўлдириб менинг қизимни хали кимлар олмайди деб гердайиб қўйди.
Бутун қишлоққа янги ИТАР-ТАСС хабари ёйилди.
Тушдан сўнг Баходир ўртоқлари билан келинни олиб келишга жўнайдиган бўлишди.
Катталарнинг дуоси билан йўлга тушдилар.
Куёв навкарларга бироз кутасизлар,қизимизнинг бироз мазаси бўлмай қолган эди,шунга касалхонага олиб кетишди деган хабарни айтишди.
Баходир шахар кўрган йигит эмасми,керак эмас деб дархол айтди.
Қайси касалхонада,мен бориб шифокор билан гаплашаман деб туриб олди,ноилож Баходир билан холасини олиб боришди.
Шифокор қизнинг ахволи анча яхшилигини,лекин столда ўтира олмаслигини,уксус ичиб юборганлигини айта бошлади,шифокорнинг гапи оғзида қолди,кетдик деган Баходир ташқарига юрди.
Келиннинг уйидан келинсиз қайтишди,ғала-ғовур,тўполонг бошланди.
Баходирнинг онаси хушидан кетди.
Ярим одам она билан овора бўлиб колишди,хеч қанақа харажатга куймайсиз,топамиз келин деган Баходирнинг холаси қизини чақириб,тез кийимларингни алмаштир,столга ўтирасан деган гапига хамма қараб қолди.
Ая қандай қилиб,ахир Баходир акам менга акадек гап-ку деган қизига,айтганимни қилсанг берган сутимга розиман қизим,холанг менга опа бўлади,шундай кунида ярамасак ким деган одам бўламиз деб тушунтирди. Рози бўлган қизни хозир бир соатда кийинтириб келамиз деб машинада уйига жўнатишди.
Бир соатда келадиган келинни кута бошладилар.
Тўйга келган одамлар столга ўтиришларини хам билишмас,хамма ўрнидан туриб олган,хофизлар хам жим ўтиришибди.
Хола қизи билан уйга кириб келди.
Тўй ёшларники деб уйда қоровул бўлиб қолган эрига ахволни тушунтирди.
Вой энағарни боласи,хе йўқ-бе йўқ менинг қизимга эгалик қилмоқчими деган эр ўрнидан туриб кетди. Дадаси деган хотинига,агар шундай қиладиган бўлсанг сен хам кўзимдан йўқол деб бақириб юборди.
Орада эр-хотин бироз тортишиб олишди.
Хуллас хола қизини уйига ташлаб тўйхонага қайтиб келди.
Тўй дастурхони ёзилган,хамма тайёр,мехмонлар келишган биргина келин етишмас эди.
Хола айбдордек елкасини қисиб турар эди.
Хозир деган Баходир ховлидан кўчага отилди.
Нима қилар экан деган тамошабинлар ортидан эргашишди.
Баходир қўшнининг дарвозасидан ичкарига кирди. Билади,Насибанинг онаси кундузи касалхонага тушган,отаси аллақайси дўстининг уйига тўйга кетган. Ховлига кирган Баходир бор овозда НАСИИИ деб чақирди.
Иккинчи чақириқдан кўзлари йиғидан қизариб кетган Насиба кўриниш берди.
Юр мен билан деган Баходир хайрон бўлган қизни кўчагача етаклаб чиқди.
Насиба рўмолсиз,сочлари елка узра ёйилган,енги калта куйлакда эди.
Қаёққа деган қиз қўлини торта бошлади.
Ишинг бўлмасин деган Баходир қизни қўлидан махкам ушлаб дарвоза олдигача олиб келди.
Кўпчилик хайрон,хофиз билан карнай-сурнайчиларни нафаси ичига тушиб кетган.
Баходир яқин дўстига,бор айт тўйлар муборакни чалишсин дегач кўпчилик жонланди.
Шундай қилсак иккаламиз хам шармандаликдан кутуламиз деган Баходирнинг гапига қиз йиғлаб юборди.
Карнай-сурнай билан созандалар бир вақтда тўйлар муборакни бошлашди.
Дарвоза олдидан тўй столининг олдига келишгунча кимдир катта оқ рўмолни Насибанинг бошига ташлади.
Келин-куёвга ясатилган столга етгунларича анча вақт ўтди.
Ким йиғлаган,кимдир келинни бағрига босган,кимдир дуо қилган,тўй бўлмас экан деб кетиб қолган қўни қўшнилар гумбирлаган тўйлар муборак садоларини эшитиб югуриб келишар эди.
Сахнага кўтаририлишди,бир соатга қолмасдан Насибанинг отасини етказиб келишди.
Ота даврага кириб кела бошлади,кухўпчилик тамоша энди бошланади,бойга куёв бўлиш осонми деган хаёлга боришди.
Ота сахнага ўн метрлар етмасдан тўхтади.
ўрнидан турган ёшлар бири қўлини кўксига қўйди,бири эгилиб таъзим қилди.
Насибанинг отаси Баходирни бағрига босди.
МУНЧОҚКЎЗ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5