— «Олмасангиз йиртиб юбораман!».
Менинг наздимда, солиҳ ўғил отасининг машинасидан яхшироқ машина минмайди ва онасининг телефонидан қимматроқ телефон тутмайди…
Ҳеч бўлмаса, ота-онасиники билан бир хил бўлсин.
Айримларга шу каби насиҳатларни қилсам, «Отам кўнмайдилар-да, онам қиммат телефон ишлатишни билмайдилар-да (ва ҳоказолар)»,-дея баҳона қилишади.
Камина эса секингина ўша машҳур цитатани эслатиб қўяман:
— «Улар олмайдиган …… бўлса, сен беришни эплолмайдиган молсан!»
Қачонлардир эшитганим битта мисолча:
— Мен узоқдан таниган бир миллионер ўзбек йигити бева онасига ҳар ой 100$ бериб турар экан. (1998- йиллар 100$ яхшигина маблағ эди.) Бошланишида боласини аяйдиган ўзбек она пулни ҳечам олмаган. «Болам, мен пулни нимаям қилардим, еганим олдимда, емаганим орқамда, Сизлардан розиман.. Аллоҳ ҳам рози бўлсин. Мени ҳеч нарсага зориқтириб қўйганларинг йўқ», - дея пулни олмайди.
Шунда ўғил:
- «Олмайсизми, онажон? Агар олмасангиз ҳозироқ йиртиб юбораман!» - дейди.
Шунча катта маблағни йиртиб юборишига ишонмаган она:
— «Қўй болам, набираларимга менинг номимдан бирор нарса олиб берарсан, мени хижолат қилма», - дейди.
Ўғил онанинг кўз ўнгида пулни шартта иккига бўлиб юборади. Шу-шу бўлади-ю, онахон ҳар ой 100$ни дарров оладиган бўладилар.
Ўғил тушмагур гоҳ-гоҳида онага ҳазил қилиб қўярмиш:
— «Олмасангиз йиртиб юбораман!»
P.S. Дарвоқе, яқиндагина орқаворотдан суриштирдим, йиртонғич ўғил айни дамда мультимиллионер экан…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1