БИЛИМ: Намозда билиш керак бўлган уч нарса бор:
1. Фарз нима, суннат нима — билиш керак.
2. Таҳоратда фарз ва суннат бўлган нарсаларни билиш керак. Чунки булар намознинг яхлитлигини таъминловчи нарсалардир.
3. Шайтоннинг намоздаги васвасаларини ва ҳийлаларини билиш керак. Шунда улар билан жаҳд ила курашиш мум-кин бўлади.
ТАҲОРАТ: Уч нарса таҳоратнинг тўла бўлишини таъминлайди:
1. Қалбни яширин адоват, ёмон ниятдан ва ҳасаддан тозаламоқ.
2. Вужудни гуноҳлардан тозаламоқ.
3. Сувни исроф қилмай, чиройли таҳорат олиб, аъзоларни ювмоқ.
ТОЗА ЛИБОС: Либоснинг намозга мувофиқлиги уч нарсада билинади:
1. Либос ҳалол меҳнат билан, ҳалол йўл билан топилган бўлиши керак.
2. Ифлос нарсалар юқмаган бўлиши керак.
3. Либоснинг ташқи кўриниши суннатга уйғун: яъни камтарона бўлиши керак; кибрланиш, кўз-кўз қилиш ва мақтаниш учун кийилмаган бўлмоғи лозим.
ВАҚТ: Уч нарсада комил бўлади:
1. Инсоннинг кўзи ва зеҳни вақтни билдирувчи нарсаларда (Қуёш, ой, юлдузлар, соат ва ҳоказоларда) бўлиши керак.
2. Қулоқ азонда бўлмоғи керак.
3. Қалб вақтни ҳис қилиб туриши керак.
ҚИБЛАГА ЮЗЛАНМОҚ: Бунинг ҳам тўкислиги уч йўсинда бўлади:
1. Юз билан қиблага йўналмоқ.
2. Қалб билан Аллоҳга юзланмоқ.
3. Қалб сукутда ва итоатда (хушуда) бўлмоғи лозим.
НИЯТ: Уч нарса орқали комил бўлади:
1. Қайси намозни ўқиётганини билиш.
2. Аллоҳнинг ҳузурида турганлигини, Унинг ўзини кўраётганини билиш ва Унинг ҳузурида қўрқув билан туриш.
3. Аллоҳнинг қалбдаги ҳар бир ҳодисадан хабардорлигини билиш ва қалбни дунёвий машғулотлардан тозалашдир.
ТАКБИР: Такбирнинг тўкислигини ҳам уч нарса таъминлайди:
1. Азму жазм ила такбир олмоқ.
2.Такбир олганда бошмалдоқни қулоқ солинчагига теккизиб, қолган бармоқларни қулоқ ортида тикка тутмоқ
3. Қалбни ҳозирлаб, таъзим ила такбир олмоқ.
ҚИЁМ: Қиём ҳам уч нарса билан тўкис бўлади:
1. Кўзни сажда қилинадиган жойда тутмоқ.
2. Қалбни Аллоҳга боғламоқ.
3. Ўнгу сўлга тебранмаслик.
ҚИРОАТ (Қуръондан ўқиш): Уч нарсадан иборатдир:
1. Куйга солмай, ўз усулига риоя қилиб, янглишсиз «Фотиҳа» сурасини ўқимоқ.
2. Фикрга берилиб ва маъносини тушуниб ўқимоқ.
3. Ўқиётгани билан омил бўлмоқ.
РУКУ: Бунинг ҳам тўкислигини уч нарса таъминлайди:
1. Рукуга эгилганда гавда сиртини текис тутмоқ, букри тутмаслик.
2. Руку чоғи қўлларни тиззаларга қўймоқ ва бармоқлар орасини очиқ тутмоқ.
3. Рукуни бутунлай сукунат ичида адо этмоқ. тасбиҳотни таъзим ва виқор билан айтмоқдир.
САЖДА: Уч нарса орқали комил қилинади:
1. Сажда қилаётганда қўлларни қулоқлар даражада тутмоқ.
2. Сажда чоғида қўлнинг бармоқлари билан тирсак орасидаги қисмини ерга қўймаслик.
3. Тўла сукунат ичида сажда қилмоқ, тасбиҳотни таъзим ва виқор ила айтмоқдир.
ҚУУД (ўтирмоқ): Бунинг ҳам шарти учтадир:
1. Сўл оёқнинг товон қисмини ётқизиб, устига ўтирмоқ, ўнг оёқнинг товонини тик тутиб ўтирмоқ.
2. Таъзим билан «Аттаҳиёт»ни ўқимоқ, ўзи учун ва бошқа мўминлар учун дуо қилмоқ.
3. «Аттаҳиёт» ва дуоларни ўқигандан кейин салом бермоқ.
САЛОМ БEРИШ эса, қалбдан сидқ билан ният қилиш орқали тўла камолга етказилади. Намозни битириб салом берган киши билиши керакки, бу салом ўнгу сўлида ўтирган жамоат ва муҳофиз фаришталар учундир. Ундан ташқари, салом берганда кўзларни елкадан нариги ёқларга қаратмаслик ҳам керакдир.
НАМОЗДАГИ ИХЛОС га келсак, бу ҳам уч нарсада кўринади:
1. Ўқилган намоз билан фақатгина Аллоҳнинг ризосини талаб этиш, инсонларнинг хушнудлигини ўйламасликда.
2. Ўқилган намознинг Аллоҳ ризосига уйғун келишини Аллоҳдан кутишда.
3. Қабулга муваффақ бўладиган тарзда ҳеч фурсат ўтказмай давомли ўқишдадир. Токи киши бу намози билан қиёматга очиқ юзли бўлиб бора билсин. Чунки Аллоҳ «Ким яхши бир амал билан келса!» (Қуръоннинг ўзбекча таржимасида бу парча «Ким бирон чиройли амал қилса» деб олиниб, шу нозик фарқ назардан қочирилган)— дейди. «Ким яхши бир амал қилса» демайди.
(Абу Ҳомид Ғаззолий)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
ДОИМО БА БАХТИ МО МУХЛИСОН СОГУ САЛОМАТ БОШЕД ДАР ИЧОД БОШЕД ДАР ПАНОХИ ХУДО БОШЕД