Бир диндор оилага куёвнинг ўзи совчи бўлиб келибди.
Қизнинг отаси унга савол қилибди:
— Ўқимишлимисиз?
Йигит:
— Ҳа, олий маълумотлиман. Бир нечта дипломим бор.
Қизнинг отаси:
— Уйингиз борми?
Йигит:
— Ҳа, уч қаватли уйим бор.
Қизнинг отаси:
— Нима иш қиласиз?
Йигит:
— Ресторанларим бор, ишлаб турибди...
Қиз тараф тилло куёв учраб қолди деб, дарров қизларини узатишибди.
Тўйдан бир неча кун ўтиб қиз отасини уйига ажрашаман,-деб келибди.
Отаси қизига:
— Шундай тилло одамни ташлаб келдингми? - деб уришса...
Қизи:
— Мени кимга бердингизлар? У насроний экан-ку, - дебди.
Отаси:
— Йўғ-ей?!
Бир оздан кейин куёв ҳам кириб келибди.
Қизнинг отасини жаҳли чиқиб йигитга:
— Насроний экансан-ку, нега айтмадинг?! - деб додлай кетибди.
Йигит:
— Сизлар сўрамадингизлар-ку! Ишимни, уйимни, дунёмни сўрадингизлар. Динимни сўрамадингизлар... Мен ҳам сўрамаганларингизга айтмадим-да!
Ҳмм... дунёси – тилло, охирати – дўзах ўти экан...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2