”-деб ўкинган Юсуф алайҳиссалом Мисрга подшоҳ бўладиган йўл қудуқдан ўтишини билмасди.
Қудуқда Роббисига таслим бўлган Юсуф саройга киришга муваффақ бўлди. Саройда илоҳий ахлоққа таслим бўлган Юсуф алайҳиссалом зиндонга тушди. Зиндон — Мисрга подшоҳ бўлиш учун сўнгги босқич эди.
“Нега бу мусибат билан имтиҳон қилиндим?!”-дея исён қилмаган Юсуф алайҳиссалом ҳаммага сабоқ бўлсин.
Оловга ташланган Иброҳим алайҳиссалом кўзларини юмиб олган, гулханнинг гулзорга айланганини билмасди. Фақат тақдирига таслим бўлган эди. “Кошки бу дард менга келмаса эди”-демаган Иброҳим алайҳиссалом ҳаммамизга энг оғир мусибатларда ҳам таслим бўлиш ахлоқини ўргатади.
Отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг пичоғи остига ётган Исмоил алайҳиссалом тиғ кесмаслигини билмасди. Ул зот Аллоҳ азза ва жаалла ҳамда отасига таслим бўлганди. “Нега бошимга бу кунлар тушяпти?!”-дея исён этмаган Исмоил алайҳиссалом йўлимизни ёритади.
Маккадан қочиш учун Ҳижрат қилишга мажбур бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳини ҳижратдан ўтишини билмасалар-да, илоҳий буйруқни адо этадилар. Манзилини тарк этиш амрига таслим бўлган эдилар, холос.
Таслимият Ҳижратни, ҳижрат фатҳ эшигини очади.
Аллоҳга таслим бўлган, Маккани қўлга киритади.
Аллоҳга таслим бўлганни олов ёндиролмайди.
Таслим бўлишни билган қудуқдан саройга, зиндондан тахтга чиқади.
“Кошки бу мусибатлар бошимга тушмаса эди”-деганлар, таслим бўлинг!
Мусибатларга эмас, мусибат билан бизларни синаётган Аллоҳга таслим бўлайлик!
“Стресс ва иймон” китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1