Донишманддан сўрадилар:
— "Инсон қалби хақида жуда кўп тушунча мавжуд. Шундан энг соддасини айтиб беринг".
Шунда донишманд жавоб ўрнига ўқувчисини бир хонага етаклади. У хона ичи жуда гўзал ва ўртада стол устида бир коса овқат турарди. У овқатдан хушбўй ҳид таралар эди. Шундоқ билиниб турар эди у овқат лаззатли экани. Сўлаги оқиб овқатдан тaтиб кўргиси келди..
Донишманд ўқувчисини бу хонадан етаклаб олиб чиқиб, иккинчи хонага таклиф қилди.
Иккинчи хонага киришган эди ҳамки, у хона сассиқ бадбўй ҳидга чидаб бўлмас даражада эди.. Ўртада столда косада овқат, аммо у косадаги овқатни бадбўй сассиқ ҳиди ҳамма ёққа анқиган эди. Иштаҳалар ёпилиб, у хонадан тезроқ чиқиб кетишга шошилди....
Ташқарига чиққанидан сўнг донишманд деди:
"Биринчи хона - гўзал қалбли инсон вужуди. Косадаги лаззатли таом уни қалби. Ҳар қандай одам ундан тотиб кўргиси келади..
Иккинчи хона - ёмон қалбли кимса вужуди. Косадаги бадбўй сассиқ таом уни қалби. Ҳар кандай инсон у овқатни тотиб кўришдан бош тортиб қочадилар"..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1