Узоқ йиллар ўтиб синфдош дугоналар учрашиб қолди.
Бир-бирларига ўз ҳаётлари, туриш-турмушлари ҳақида сўзлай кетишди.
Дугоналардан бири сўради:
- Отанг билан онанг яхши юришибдими? Соғликлари яхшими?
- Улар оламдан ўтган.
Бир йил бўлди. Иккалалариям деярли бир пайтда ўлди. Бировга айтолмайман, лекин сенга айтаман, жонимдан ўтиб кетганди. Иккаловиям тўшакка михланиб қолганди.
Худди чақалоқ боққандай бўлдим:
- Ҳар куни тагликларини алмаштирдим, овқатлантириб қўйдим, ҳамма инжиқликларига чидадим. Ҳатто эслагим ҳам келмайди!
Иккинчи дугона биринчисининг барча ҳасрату шикоятларини тинглади.
Сўнг оғир хўрсинди- да, деди:
- Нақадар бахтлисан-а, дугонажон. Менинг ота-онам узоқ йиллар олдин дунёдан кўз юмган. Сен ота-онанг олдидаги бурчингни оз бўлса-да ўтабсан. Мен эса йўқ. Ота-онам ҳаёт бўлишини, уларнинг хизматларини қилишни жуда-жуда истардим.
Аммо, афсус, бунинг имкони йўқ!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев