Қандай ўлим топиш — мана шу одамни ўйлантиради.
Қарзлардан қутулиб, қазоларни адо этиб, гуноҳларга тавба қилиб, гўзал хотима топамизми ёки зиммамизда қарзу қазолар, тавба қилинмаган гуноҳлар турган ҳолда ўламизми?
Осон жон берамизми ёки қийналибми?
Ўлим фариштаси гўзал суратда келадими ёки қўрқинчлими?
Қабрга қўйилганимизда фаришталар гўзал суратда киришадими ёки кўринишининг ўзиёқ азоб берадиган суратдами?
Қабримиз кенг, ёруғ бўлармикин ёки тор, қоронғу бўлармикин?
Қиёматгача қабрда роҳат ичра ётармикинмиз ёки азоб ичрами?
Қиёмат куни Маҳшар майдонида соя-салқинда турармикинмиз ёки бошимиз устига келтирилган қуёш сабабли теримизга кўмилган ҳолдами?
Ҳисобимиз осон бўлармикин? Саволларга тез жавоб бера олармикинмиз?
Сиротдан ўта олармикинмиз? Йўлнинг ўртасига борганда пастга қулаб кетмасмикинмиз?
Дўзахни кўрмай, ҳидини ҳидламай, жасадимиз билан унинг иссиғини ҳис қилмай Жаннатга кира олармикинмиз?
Биродарлар, осон ўлим топиш, қабрда роҳатда ётиш, фаришталарнинг саволларига тез жавоб бериш, қиёматдаги сўроқлардан қутулиш, сиротдан тез ўтиб, дўзахдан нажот топиш ва абадий жаннатга кириш учун ибодатда бардавом бўлайлик, гуноҳларга тавба қилайлик, қарзларимиздан қутулайлик, қазо бўлган ибодатларимизни адо этиб борайлик!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1