САДАҚА ҚИЛИНГ!!!
Аллоҳ Таоло деди:
— «Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратади ва садақаларни зиёда қилади».
(Бақара:276).
✓ Нафсингизни поклашни хоҳлайсизми?
САДАҚА ҚИЛИНГ!!!
Аллоҳ Таоло деди:
— «Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил».
(Тавба:103).
✓ Яхшилик ва тақвога эришмокчимисиз?
САДАҚА ҚИЛИНГ!!!
Аллоҳ Таоло деди:
«Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир».
(Оли Имрон: 92).
✓ Соғ-саломат бўлишни истайсизми?
САДАҚА ҚИЛИНГ!!!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Беморларингизни садақа билан даволанг».
(Абу Довуд ривояти.)
✓ Аллоҳнинг раҳматини хоҳлайсизми?
САДАҚА ҚИЛИНГ!!!
Пайғамбар алайҳиссилом:
— «Марҳаматлиларга Аллоҳ раҳм қилади. Ердагиларга марҳаматли бўлинг. Самодаги (Зот) сизга марҳамат қилади»- дедилар.(Термизий, Абу Довуд ривояти.)
✓ Хатоларингиз ўчирилиб, гуноҳларингиз кечирилишини хоҳлайсизми?
САДАҚА ҚИЛИНГ!!!
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— «Рўза қалқондир. Садақа эса сув оловни ўчирганидек гуноҳларни ўчиради»,-дедилар.
(Термизий ривояти.)
✓ Қабрда бўлган ҳолингизда ажру - савоблар сизга етишини истайсизми?
САДАҚА ҚИЛИНГ!!!
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— «Одам боласи вафот этса, учтадан бошқа (барча) амали тўхтайди:
— Садақаи жория (давомли садақа), фойдаланиладиган илм, унинг хаққига дуо киладиган солиҳ фарзанд»,-дедилар.
(Муслим ривояти.)
✓ Аллоҳнинг ғазабидан омонда бўлишни хоҳлайсизми?
САДАҚА ҚИЛИНГ!!!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— «Яширин садақа Робнинг ғазабини ўчиради»,-дедилар.
(Тобароний ривояти.)
✓ Аллоҳ азза ва жаллнинг муҳаббатига етишмоқчимисиз?
САДАҚА ҚИЛИНГ!!!
Росулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ учун энг маҳбуб амаллар ҳақида сўралганликларида, «Мўъминнинг қалбига шодлик киргизишинг ёки ундан бир мусибатни аритишинг ёки қарзини узишинг, ё очлигини кетказишинг Аллоҳ учун энг суюкли амаллардандир. Бир биродаримнинг юмуши билан юришим мен учун бир ой мана шу масжидимда эътикоф ўтиришимдан севимлироқдир.
Кимки муслим биродарини юмуши бажарилгунича у билан юрса, оёқлар тойиладиган кунда унинг оёқларини Аллоҳ собит қилади»,-деб марҳамат қилдилар.(Тобароний ривояти.)
Закот ва садақаларингизни мустаҳиқ бандаларга беринг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев