1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг.
(Оли Имрон сураси 159-оят)
2. Ғазабни ютинг.
(Оли Имрон сураси 134-оят)
3. Бошқаларга яхшилик қилинг.
(Нисо сураси 36-оят)
4. Мутаккабир бўлманг.
(Аъроф сураси 13-оят)
5. Кечиримли бўлинг.
(Аъроф сураси 199-оят)
6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (Тоҳо сураси 44-оят)
7. Овозингизни пасайтиринг.
(Луқмон сураси 19-oят)
8. Бошқаларни масхара қилманг. (Ҳужурот сураси 11-оят)
9. Ота-онага итоат қилинг.
(Исро сураси 23-оят)
10. Уларга “уфф” деманг.
(Исро сураси 23-оят)
11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг.
(Нур сураси 58-оят)
12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг.
(Бақара сураси 282-оят)
13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг.
(Бақара сураси 170-оят)
14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг.
(Бақара сураси 280-оят)
15. Рибо (судхўрлик) қилманг!
(Бақара сураси 275-оят)
16. Пора берманг!
(Бақара сураси 188-оят)
17. Аҳдингизни бузманг!
(Бақара сураси 177-оят)
18. Омонатни адо қилинг!
(Бақара сураси 283-оят)
19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (Бақара сураси 42-оят)
20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг.
(Нисо сураси 58-оят).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев