Аллоҳим, сендан гўзал исмларинг ила сўрайман, фарзандларимдан рози бўлгин, уларни суйган бандаларингдан қилгин.
Аллоҳим, уларнинг умрларини зиёда қил ва уларга саломатлик бер. Уларни тоат ва ибодатда мустаҳкам қил.
Аллоҳим, уларнинг орасидаги заифларига қувват бер, дардмандларига шифо бер.
Аллоҳим, фарзандларимнинг жисмларини мустаҳкам қил, эшитиш, кўриш қобилятларини мукаммал қил, нуқсонларини тузат ва уларни комил инсонлардан қилгин.
Аллоҳим, марҳаматинг билан уларни касалликлардан, гуноҳлардан, хато ва адашишлардан сақлагин.
Аллоҳим, фарзандларимни ота-онасига меҳр ила итоат этадиган фарзандлардан қилгин.
Парвардигорим, зурриётимни сенга омонат топширдим. Мен Сендан уларни касаллик ва фасоддан тозалашингни сўрайман. Уларни кечалари тарқаладиган ёмонликдан, кундузи эса ҳасадгўй кўзлардан, одамларнинг нафратидан асрашингни сўрайман. Уларни Сенга топширдим.
Парвардигорим, фарзандларимни ҳар томондан, юқоридан ва пастдан, ўнгдан ва чапдан, олдидан ва орқадан асра.
Аллоҳим, фарзандларим ғурурим ва ифтихорим бўлишсин. Ва улар сени таниган сени севганларни севишсин.
Аллоҳим, фарзандларимнинг мавқеини бошқалар қаторида кўтар ва уларга бахт, тақво ва бойлик келтирадиган муваффақиятлар бер.
Парвардигорим, фарзандларимни қалблари пок, хайр-эҳсон, раҳм-шафқат, бошқаларга ёрдам беришликни севадиган инсонлардан қилгин!
Аллоҳим, фарзандларимни хорликдаги шармандаликдан сақла. Уларга қувонч келтиргин, мени ҳам хурсанд қиладиган қувончлардан бергин уларга.
Аллоҳим, уларнинг қулоғи, кўзи ва соғлиғини мукаммал қил, ақл-идрок ва олижаноб хулқ ато эт.
Парвардигорим, фарзандларим қиёмат куни менга далил бўлишсин.
Амин! 🤲
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4