Бир йигит ҳаётида бўлган бир воқеани ҳикоя қилади. Бунда ибрат олувчи киши учун намуна бор. Воқеа қуйидагича: Мен кунларнинг бирида хушхабар сезгандай, уйимизга жаннат ўз оёғи билан келгандай хурсанд ҳолда уйга қайтдим. Бу фурсатни ҳеч қўлдан бой бермайман. Келсам худди келинчак янги уйига тантана билан келгандек хурсандчилик, бувим келибдилар. Уйимизга жойлашишлари биланоқ, мен, ойим ва уйдаги ҳамма у кишининг хизматига, ором олишлари учун елиб югуришга бел боғладик. Хабарларни кузатиб юришларини ёқтирганлари учун онам газета ўқиб берар, мен эса таом ҳозирлашга, дориларини вақтида беришга киришдим.. Бир неча ой ўтди, бувим юрак ҳасталигига чалиниб, шифохонага ётқизилдилар. У ердалигида мен бугунги кун йигит-қизлари орасида кам учрайдиган ажиб манзарага гувоҳ бўлдим: нафас олиши учун тумшуқбанд қўйилган ҳолатда ишора бармоғини кўтариб тасбеҳ айтиб, Аллоҳ таолони зикр қилаётганларини кўрдим. Бир неча кундан кейин шифохонадан чиқдилар.Ўттиз йилдан бери у киши ҳар ойни оқлик кунлари (яъни 13, 14, 15чи кунлари) ва шаъбон, рамазон, шаввол ойларини тўлиқ рўза тутишга одатланганлар. Бувимнинг беморлиги ашуро кунига тўғри келиб қолиб дорини доимий истемол қилишга кўрсатма берган докторнинг буйруғига қарамай ўша куни ҳам рўза тутибдилар, ҳолбуки муолажани озгина кечга қолдириш ҳам юракларига таъсир қиларди. Хуфтон намозидан кейин университетни битирганим муносабати билан ҳадя бериш учун ҳузурларига бордим. Жуда хурсанд бўлиб, мени ҳақимга қуйидагича дуо қилдилар: (Аллоҳ Ўзи сени қўлласин, Аллоҳ сақласин, Аллоҳ ёрдам берсин). Мен табибни буйруғига кўра рўза тутмаслик кераклигини эслатдим, у киши: “Хўп шундоқ қиламан, болагинам", деб қўйдилар. Мен ухлаш учун хонамга кетдим. Бомдодга азон чақирилиши биланоқ эшик қаттиқ тақиллаганини эшитдим, қарасам бир одам: бувим ерга йиқилиб тушганини айтди. Мен шошганча бувимни хоналарига етиб борсам ҳамки, у киши худди намозда тургандек ўнг қўлини чап қўли устига қўйиб қиблага юзланган ҳолида ерда чўзилиб ётардилар. Дорини ҳам ичмаган. Қўлимни қўйсам рўзадор ҳолларида руҳларини Аллоҳга топшириб бу дунёдан ажралган эдилар. Бувимнинг вафотларидан уч ой ўтди. Уймизга яқин мактабга ишга тайинланишим учун “Талим вазирлиги”га хужжатларимни топшириш вақти келди. Бўлим бошлиғи котибадан маълумотлар папкасини келтиришни сўради, Бўлим бошлиғи одил инсон эди, унга бирор восита ўтмайди, унинг учун ҳамма баробар эди. Қараса бошқа барча мактаблар ўқитувчиларга муҳтож, фақат мен хоҳлаган мактаб тўла экан. Бундан қайғуга ботдим. У менга тасалли бериб: “Хафа бўлма, мени олдимга шанба куни кел, Аллоҳ бирон йўл кўрсатса ажабмас”, деди. “Майли Аллоҳ насиб қилса”, деб қўйдим. Икки кун гўёки менга икки ойдек ўтиши қийин бўлди. Ҳафтани бошидан шанба куни бўлишини кўзим тўрт бўлиб кутдим, ниҳоят жума куни шанба кечаси ухлашга ётдим. Тушимда бувимни кўрибман, мени кўргани келибдилар, ишларим ҳақида сўраяптилар ва: “Нима учун кўпдан бери мени кўргани келмаяпсан”, деб койидилар. Мен: “дунё ишлари мени банд қилиб қўйди”, дедим. Бувим: “(Аллоҳ Ўзи сени қўлласин, Аллоҳ сақласин, Аллоҳ ёрдам берсин), дедилар. Вафот этишларидан беш соат олдин қилган дуоларининг ўзи. Бу тушимдан башорат сезган ҳолда ўрнимдан турдим ва дарҳол бўлим мудири ҳузирига бориб, нима бўлганини сўрадим. У: “Ҳеч нарса бўлмади, қани маълумотлар папкасини қарайликчи, деб котибадан папкани келтиришни сўради. Уни очиб қараса бутунлай бошқача иш. Ўқитувчи сўраётган барча мактаблар тўла, иш ўрин йўқ, аммо мен истаган мактаб эса очиқ ўқитувчига муҳтож экан. Мудир котибасидан қаттиқ аччиқланиб, нотўғри, хато иш қилганлигида айблади. Менга ёпиқ эшикларни очган Аллоҳ таолога ҳамд айтган ҳолда уни хонасидан чиқдим. Қачон бирон нарсани ирода қилса “Бўл” дейди бас, у нарса бўлади.
Бу воқедан қандай хулоса чиқарамиз. Ўзи кекса, касалманд бўлса ҳам яхши одатини ташламаган тақводор онахонни Аллоҳ таоло муносиб мукофотлади. Уни фазилатли кунда яхши ҳолатда жонини олди. Бувисига доимо яхшилик қилиб, унинг дуосини олган талаба йигит эса мақсадига эришди.
Демак ким холис Аллоҳ учун яхшилик қилса албатта мукофотини бу дунёда ҳам, охиратда ҳам олади ИН ШАА АЛЛОҲ!
Абдулазиз Мансурхўжа ўғли.
04.09.2016 й.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев