Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
— “Умматимдан бир киши қиёмат куни халойиқ олдига чақирилади. Унинг учун тўқсон тўққизта катта китоб очилади. Ҳар бир китоб (узунлиги) кўз етгунча (масофада) бўлади. Кейин Аллоҳ азза ва жалла: — “Бундан бирон нарсани инкор этасанми?”- деб сўрайди.
Банда:
— “Йўқ, эй Парвардигорим!”- дейди. Аллоҳ:
— “Сақловчи-ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилишдими?”- деб сўрайди.
Банда:
— “Йўқ”,-деб жавоб беради.
Аллоҳ сўрайди:
— “Сенинг узринг борми, яхшилигинг борми?”
Шунда ҳалиги киши қўрқиб кетиб, “Йўқ”,-дейди.
Аллоҳ:
— “Ҳа, албатта Бизнинг даргоҳимизда сенинг яхшиликларинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди”,-деб айтади.
Кейин ўша банда учун бир кичик варақа чиқарилади.
Унда “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва анна муҳаммадан ъабдуҳув ва росулуҳ”, (деб ёзилган) бўлади.
Шунда банда:
— “Эй Раббим, мана бу кичик варақа билан катта китоблар нима?”-деб сўрайди.
Аллоҳ:
— “Сенга зулм қилинмайди”,-дейди. Шунда катта китоблар бир паллага, кичик варақа бошқа паллага қўйилади. Китоблар юқорига кўтарилади, варақа оғир келади”...
(Ибн Можа ва Ҳоким ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
"Ислом ақидаси" китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев