Таъсирли ҳикоя.
Америка Қўшма Штатларида яшовчи бир фақир гўзал хулқли диндор араб йигит бўлган. Уни одати доим номаҳрам аёлларга қарашликдан кўзини тўсиб юрарди… Кунлардан бир куни у АҚШнинг осмонўпар биноларининг бирида муайян бир қаватга лифтда кўтарилаётган эди. У лифтда бир америкалик ўзини гўзаллиги билан машҳур бўлган бир қиз ҳам бор эди ва у қиз ҳашаматли ўзига мафтун этувчи либосда эди.
Улар лифтда муайян қаватга кўтарилиб борар экан у араб йигит у қизга лифтдаги бошқа эркаклар қарагани каби қарамас эди. У қиз ҳамма унга қараб фақатгина араб йигит унга қарамаётганлигидан ажабланар эди.
Кейин ҳалиги эркаклар муайян бир қаватда лифтдан тушиб қолишди ва у араб йигит америкалик гўзал қиз билан лифтда ёлғиз қолишди. У қиз ўзига нисбатан ғариб йигит билан ёлғиз қолганини билгач.
Ғайри оддийликни ҳис қилди. У йигит америкалик қиздан кўзини олиб қочишликда давом этарди. Америкалик қиз йигит унга умуман қарамаётганлигидан ҳайрон бўларди.
Ғарбликларда одат бўйича улар танимайдиган одам билан ҳам ҳазиллашаверишади…
У қиз араб йигитдан шундай деб сўради:
— Нега бошқа тарафга қараб турибсан? Мен сени назарингда гўзал эмасманми?
Йигит:
— Мен гўзал ёки гўзал эмаслигингни билмайман.
Қиз:
— Нега билмайсан?
Йигит:
— Чунки мен асло сенга қарамаяпман.
Қиз:
— Нега менга қарамаяпсан? Нега лифтда аёлларга яқинлашмайсан бошқа эркаклар яқинлашгани каби?
Йигит:
— Аъузу биллаҳ мен Аллоҳ таолодан қўрқаман.
Қиз:
— Сени менга қарашдан ман қилаётган нарса бу динингми?
Йигит:
— Ҳа - деди.
Сўнг қиз бу дин билан кўпроқ танишишликни истади ва исломни қабул қилишни истади, лекин у қиз ана шу вақтни ўзида у йигитга қалби мойил бўлди. Чунки у йигитнинг динига бўлган вафосига қойил қолди. Кейин у ўзларини жамиятидаги аёллар сингари йигит билан суҳбатда алоқада бўлишни истади, лекин йигит асло унга қарамас эди.
Кейин қиз у йигит билан гаплашишни истаган пайтда, йигит у қизга фақат ҳалол ҳолатда аёл билан алоқа қилишини айтди. лекин қизда агар йигит билан ҳаром ҳолатда алоқа қилишни истаса монеълик йўқ эди. Аммо қиз ҳалол йўл билан алоқа қилишдан ҳам бош тортмади. Қиз жуда бадавлат эди сўнг Исломга кирди ва йигитни жуда қаттиқ севиб қолди.
СубҳанАллоҳ қаранг… одатда алоқалар бир бирига қарашлик билан бошланади. Бу алоқа эса кўзни ҳаромдан тўсишлик билан бошланди. Натижаси нима бўлди?! Аллоҳ у йигитни гўзал аёл билан ризқлантирди ва у аёлни Исломга киришини савоби билан ризқлантирди ва Аллоҳ уни фақирлигидан кейин молу давлат билан бадавлат қилди. Аллоҳ таоло оятда шундай марҳамат қилади:
«…Ким Аллоҳдан қўрқса (яъни юқорида мазкур бўлган талоқ қилиш қонун-қоидаларига Аллоҳдан қўрққани учун риоя этса), У зот унинг учун (барч ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир…»
(Талоқ сураси 2 3 оятлардан).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев