Предыдущая публикация
— «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
— «Биродаринг юзига табассум қилмоғинг садақадир...»,-дедилар.
Термизий ривоят қилганлар.
Очиқ юзли бўлиш ҳусни хулқнинг бир шўъбасидир. Бировнинг юзига фақат бир бор табассум ила боқмоқ ҳам садақа экан.
Исломда кишилар орасидаги ўзаро муомалаларга қанчалик эътибор берилганини қаранг.
Садақа қилишдек улуғ ишнинг савобини олмоқчи бўлган одам бировга табассум ила боқиб қўйса етарли.
Бу ҳадиси шарифга амал қилиб яшаган жамиятнинг қандай гўзал жамият бўлишини тасаввур қилиб кўринг-а!
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев