(Ибратли ҳаётий воқеа.)
Янги келин бало чиқди. Чирой-бўёқ, ширинкалом билан эрнинг бошини айлантириб, онага қарши қўйди, бу билан «остонаси тилло уй»нинг янги бекаси кимлигини исботлаб қўйди ўзича.
Ёлғон бўлмасин, ирими ўлгунча супур-сидир, юв-тара чаққон қўлидан ортмади. Кейинчалик, «улгуришига қараб»лар «кимга керак бўлса, қиволсин»гача ўзгариб борди. Лекин унинг энг сирли ва ёмон нияти ўзининг ва фарзандининг бошига бало бўлди!...
Келин бўлиб тушгандан бери бир одат ҳеч «ўлмади» - даҳлиздан чиқиш жойида ҳамиша суви сиқилмаган поллатта ҳозир-у нозир, даҳлиз поли қишин-ёзин ёғ томса ялагудек.
Бунинг сири «келин»нинг опаси меҳмонга келганда очилди: бир ёшга етмаган жиянини кўтариб, ҳовлига чиққан опа эҳтиёткорликни қўлдан бериб, зинадан жияни билан қўшиб «учиб тушди».
«Келин» эса, энди бир умр юра олмайдиган чақалоғини кўтариб олиб, «Қайнонам йиқилсин, деб поллатта қўйгандим, болам...» , деб гоҳ юм-юм йиғлайди...
ХУЛОСА:
“Бировга чоҳ қазисанг, ўзингнинг бўйингга қараб қазигин, чунки, барибир, ўзинг тушасан”... Қайнонасининг йиқилишини ният қилиб, хоҳлаб, ўз фарзандини бир умрга ногирон қилган аёлнинг аҳволи ҳаммамизга ибрат бўлсин
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3