"Бир аёл шифокорнинг ҳузурига кирди. Унинг бошида ўсмаси бор эди. Агар шифокор унга "бу менинг мутахассислигимга кирмайди", деб уни ўз мутахассисига жўнатганида унга зулм қилмаган ва эҳтимол унинг ҳаётини сақлаб қолган бўлар эди.
Аммо у аёлга кортизон, иситмани туширадиган таблетка ва бир қанча оддий дори-дармонлар ёзиб берди.
Касаллик зўрайганидан зўрайиб аёл ўлим ёқасига бориб қолди.
Эри уни мутахассис шифокорга олиб борди. Шифокор аёлга саратон ташхисини қўйди ва деди:
- Унинг саноқли кунлари қолган. Нега барвақтроқ ҳаракат қилмадингиз?!
Эр:
- Мен ҳаракат қилдим. Фалончи шифокорнинг ҳузурига борган эдим. У саратон демади. Унга бошқа дорилар ёзиб берди, деди.
Эр билдики, аввалги шифокор уларни икки йил алдаб юрган ва пулларини шилган экан. Ваҳоланки, оддий талаба ҳам унинг саратон эканилигини аниқлай олар экан.
Эр алам билан нола қилди:
"Эй Роббим! Агар бор бўлсанг бу ифлос шифокордан интиқомимни ол!".
Шайх Нобулсий айтади:
" Кейинги шифокор мени зиёрат қилгани келди. Унинг айтишича, ўн бир ой ўтиб ҳузурига бир хушбичим инсон кириб дебди:
- Мен ҳам шифокорман. Менда ўсма бор шекилли!
Аниқланишича, бу ўша аёлнинг эри қарғаган шифокор экан.
Ақли бор инсон Аллоҳнинг чегарасида туради. Бандаларга зулм қилмайди.
Мен биламан, инсонларнинг энг аҳмоғи Аллоҳнинг бандаларига зулм қиладиганлардир. У хоин шифокор бечора беморларнинг қаттиқ интиқом оладиган Роббилари борлигини унутган эди".
Муҳаммад Ротиб Нобулсий.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев