Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Бу улуғ кунда қўлларингизни кўтариб яратгандан сўраган барча дуоларингиз қабул бўлсин.
Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг!
Ҳамду санолар айтинг ҳаргиз!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Аллоҳим жума намозингизни,
Айтган саловоту дуоларингизни,
Солиҳ амалларингизни,
Ўзи қабул айлаб савобларла мукофотласин!!!
Банда билан Ҳақ таоло ўртасида тўрт денгиз бор.
Уларни кечиб ўтмагунча Унга етишиб бўлмас:
1. Дунё. Унинг кемаси зуҳддир.
2. Халқ. Унинг кемаси узлатдир.
3. Иблис. Унинг кемаси душманлигини билиб, ундан сақланмоқдир.
4. Нафс. У ёмонликни буюрувчи, ҳавога учувчидир. Эр улдирким, ўз нафсини мағлуб этгай.
"Тазкират ул-авлиё"дан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6