(мулоҳаза учун мавзу )
Бир куни қадрдонлар даврасида карантин ва карантинда ўтказилган, ўтказилаётган тўйлар ҳақида суҳбатлашиб қолдик. Сўз навбати менга келганда дилимдагиларни тўкиб - солдим.
- Очиғи тўйлар ихчамлашганлиги сабаб ,ўтган йилги карантинда бизнинг махаллада ҳам анчагина ёшлар турмуш қуриб олишди. Аслини олганда мен ҳам ихчам тўйлар тарафдориман. Яхши-да , баҳонада қанча камҳарж оилалар бемалол қийналмай тўй ўтказиб олишади. Агар пуллари ортиб қолса , бошқа орзу - ҳавасларини ҳам кўриш имконияти бўлади, - мен кулимсираб қўйдим ,- ахир пулнинг ортиқчаси бўларкан-ми, ишлатишга доим жой топилади. Бу йил эса ўтган йили тўйи бўлган кўпчилик ёшларнинг қўлида шириндан шакар гўдаклар. Менга қолса "ихчамлаштирилган тўй" анъанасини бундан кейин ҳам сақлаб қолиш керак. Биз ҳам бундай тўйларга аллазамон тайёр бўлиб қолдик деб ҳисоблайман.
Шунда қўшним Нозима тўлиб - тошиб суҳбатга аралашди :
- Карантинда тўйлар қисқарди деб ҳурсанд бўлсак, шундан ҳам ўз манфаати йўлида фойдаланадиганлар боракан, опа. Қизлик махалламиздаги битта хонадон эгаси бўлмиш қайнона икки ҳафталик келинни ҳайдаб юборибди: "Лапашанг, бўшашган" деб. Маҳалла- кўй ўртага тушса "Карантинда арзимаган пул сарф қилиб тўй қилдим, керак бўлса бунақа тўйлардан яна ўнтасини киприк қоқмай қила оламан" дебди. Бу бултурги воқеа. Бу йил ўша қизни қайта узатишди. Уни уйланмаган йигит олибди.
Шундай қилиб " Ҳикмат излаганга - ҳикматдир дунё, иллат излаганга- иллатдир дунё" экан.
Нозиманинг сўзларини эшитиб даврадаги барча аёллар ўйланиб қолишди.
Нима ҳам дердик ?!
"Исроф" деган сўзнинг мағзини ҳамма яхши тушунса керак.
Исрофнинг жавоби жуда оғир келишини ҳам барчамиз биламиз .
Гап айниқса инсон умрининг исрофи ҳақида борганда ...
Мен Нозимага кўнглимга келган хулосани билдиришдан ўзимни тия олмадим:
- Ҳар нима бўлганда ҳам ўша келинни Худога бир дегани бор экан. Қайнонаси уни ҳайдаб юбориб ўзидайин "офат"дан соқит қилибди. Илойим иккинчи тақдири чин тақдир бўлсин ...
Қолган аёллар гапимга бир овоздан қўшилишди :
- Амин ...
МОМАТАЛОҚ.
(ҳикоя)
Собира хола дугонаси Мунирани бугун интизор бўлиб кутаяпти. Уч кун аввал Мунира набирасига Севинчни қўлини сўраб келганди. Севинч катта келини Кариманинг қизи. Озгина онасига ўхшаган калондимоғлигини айтмаса , жуда яхши қиз.
Бугун Мунира, келини ва яна куёвликка номзод йигит келишмоқчи эди . Ҳамма гап йигит билан қизнинг бир- бирига ёқишида қолган эди.
- Мен бу йигитга тегмайман,- тайсаллади Севинч , учрашувдан кейин,- кийиб олган кийимини қаранг. Учрашувга шунақа кийимда келса , оддий куни нима кийишини тасаввур ҳам қилолмаяпман. Чет элда ишлаб келган деган гапингизга учиб, учрашишга рози бўлувдим. Мана кўрдим, у ёқларда қанақа ишда ишлаганини.
Хуллас, на Севинчни, на Каримани кўндириб бўлмади.
Келаси хафта келган совчиларга пухта режа асосида тўқилган баҳона кўрсатилди.
Аммо дугонаси билан қуда бўлиш истаги Собира ҳолада шунчалик кучли эдики, у яна куёвликка номзод йигитни учрашишга таклиф қилди. Бу сафар кичик келини Манзурани қизи Садоқат билан.
- Кўнгли жуда тоза йигит экан. Садоқатнинг бу сўзлари унга йигитнинг маъқул тушганини билдирарди. Буни эшитган Севинч ва онаси бурниларини жийириб қўйишди...
- Бизга келин томондан ҳеч нарса - мебел , гилам , парда ... керакмас. Мол- ёяр йўқ. Никоҳ куни тўйхонага , кейин эса уйимизга бир пиёла чойга ташриф буюрасизлар- куёв томоннинг қарсиллатиб қўйган шартига ҳамма ҳайрон қолди . Фақатгина Собира аягина маъноли жилмайиб қўйди халос.
Тўй жуда файзли ўтди. Тўйхонадан янги қудаларникига йўл олишди. Манзилга етиб , машинадан тушишгач , Карима ... қизини биқинини бир бураб чимчилаб олди. Аммо Севинч ҳозир буни пайқайдиган аҳволдамасди. Уни бутун ҳаёли уч қаватли қилиб қурилган , бениҳоя ҳашаматли уйда эди. Ичкарига киришгач, ташқаридаги манзара ҳолва бўлиб қолди.
Куёв бўлмиш чет элда қора ишчи бўлиб эмас, қўшма корхона раҳбари лавозимида ишларкан...
Уйга қайтган Севинч кийимларини алмаштираётганда бирдан биқинини чангаллаб қолди. Унинг биқинида катта моматалоқ пайдо бўлганди...
Хазонрезги.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1