Ҳали самолётга чиқмасидан смартфонини ўчириб оддий нокиа телефонга сим картасини жойлади фавқулодда вазиятларда мулоқот учун.
У ўзини биларди, смартфони ёниқ бўлса интернетга кириб қўяверади, ижтимоий тармоқларга мўралайди.
Маккага борганда ҳам Умра қилаётганда ҳам хаёлини жамлашга ҳаракат қиларди. Яхшиям смартфонини ўчириб қўйгани бўлмаса сурат видеога олишга чалғирди.
У Ҳарамайнда ўзини видеога олиб яқинларига жўнатишдан маъно кўрмасди, қалбининг тубида мана кўриб қўйинглар, мен шу ердаман дегиси келаётгандек бўлаверар, бу эса риё ва сумъага кириб қолишини биларди.
Ундан бошқа мотив йўқлигини биларди, чунки Ҳарамайн видеоларини ҳамма кўрган, янгилик эмас, бундан 30 йил олдин бўлса экан тушуниш мумкин.
Яқинларига видео қўнғироқ қилиб мана сизларга ҳам дуо қиляпман дейишни бемаънилик деб билар ва шу гаплардан ўнғайсизланиб ийй деган ҳиссиёт ўтарди.
У бутун вақтини ибодатга бағишлашга ҳаракат қилди. Дўкон айланмас, Ҳарамга пешинда кирганча Хуфтондан кейин чиқиб тўғри отелга бориб овқатланиб дарров ухларди. Бомдоддан олдин камида бир соат олдин уйғониб Ҳарамга кетар, қуёш чиққандан кейин яна отелга келиб нонушта қилиб дам оларди.
У Ҳарамайнда бошқа ўзбеклар билан учрашиб гурунглашишни ҳам ёқтирмасди. Ўзи ўн кунга келганман, ғанимат билай дерди. Кўпроқ тавоф қилишга, намоз ўқишга ва Қуръон ўқишга ҳаракат қиларди.
Шу тарзда шувиллаб ўн кун ҳам ўтиб кетди. Телефонда профилларни суратга олиб жўнатса ҳам ўша вақт ўтарди аммо у буни танламади.
Аллоҳ қабул қилсин.
Фаизиддин Мўмин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2