Бир вақтлари қуёш қўшиқ айтар эди ,
Дил розини менга жўшиб айтар эди ,
Кун ботарда қизғанганча қайтар эди ,
Унда ҳали отам ... ҳаёт эдилар ...
Оқ субҳларим шабнам-ла юз чаяр эди,
Сабо-насим ўзидан ҳам аяр эди ,
Бир "оҳ" урсам юз кун менга куяр эди ,
Унда ҳали отам ...ҳаёт эдилар ...
Учрамасди йўлимда ҳеч ёмон зотлар ,
Фироқларда урмас эдим дилдан додлар,
"Онам- қизим" деб биргина мени ёдлар ,
Унда ҳали отам ...ҳаёт эдилар ...
Ўша дамлар доимо шод бўлганим рост ,
Ярим эмас, мудом бутун тўлганим рост ,
Отамдан сўнг ... бўлганимча бўлганим рост ,
Унда ҳали отам ... ҳаёт эдилар...
Борларида қадрларига етганмидим ?
"Сизни яхши кўраман! " деб айтганмидим ?!
Отамни деб гул боғлардан қайтганмидим ?
Унда ҳали отам...ҳаёт эдилар ...
Ҳар ишимда маслаҳатгўй, тиргак бўлган ,
Ҳеч ўзгармас , доим бир хил ,бирдек бўлган ,
Юз йил умр кўрсам-у , юз йил керак бўлган ,
Унда ҳали отам ...ҳаёт эдилар ...
Хазонрезги...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев