Мухлиса опа ўқувчиларидан қаттиқ ранжиди. Эртага ~ 25-май. Индинга она тили ва адабиётдан имтиҳон. Иншо. Бугун консультатцияга ўқувчиларининг ўтган сафар ёзган иншоларини кўтариб келди. Биринчи бўлиб Шерзодга бақириб кетди
~Ёзувчи бўламан дейсан, дафтаринг "лолазор" бўлиб кетди. У жаҳл билан дафтарларни ўқитувчининг столига ташлади-да давом этди.
~ Эртага имтиҳонда ҳам шундай ёзадиган бўлсанг...
Ўқувчиларининг индамай бош эгиб турганини кўриб жаҳлидан тушгандек бўлди.
Ҳозир ҳам "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида ўқитувчилар учун мўлжалланган жойда ўтирар экан битирувчилар тақдим этган гулдасталардан олди тўлиб кетганлигини кўрди. Олдидаги гулдасталарни орқароқда ийманиб турган ёш ўқитувчиларга узата бошлади. Ногоҳон бир гулдаста унинг диққатини тортди. Бу ~катта-катта пушти, сариқ, қизил, оқ атиргуллардан тузилган ҳонаки гулдаста бўлиб, ундан шундоқ атиргул ифори келиб турарди. Беихтиёр димоғига олиб борди. Атиргулнинг нозик ифориданбоши айланиб кетгандек бўлди. Гулдастани ўзида олиб қолмоқчи бўлиб бағрига босаркан, ногоҳон кўзи гуллар қатига яширилган қоғозга тушди. Унда ўзига жуда таниш ҳуснихат билан қуйидаги сўзлар ёзилганди. "Қалбимда адабиётга муҳаббат уйғотган азиз устозимга!"...
Мухлиса опа кўзи билан Шерзодни қидирар экан, кўнглидан машҳур бир адибнинг:
—"Ёзувчилар ~ инсон қалбининг муҳандислари",- деган жумлалар ўтди.
Феруза Салходжаева.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев