Иффат” сўзи луғатда “қабиҳ нарсадан тийилиш” маъносини англатади.
Ибн Манзур:
— «Иффат аслида қолдиқнинг ўрнига ўтадиган нарсани тановул қилиш ила кифояланишдир. Иффат ҳалол ва гўзал бўлмаган нарсадан ўзини тийишдир. Иффат ўта покликдир»,-деган.
Уламолар иффат ҳақида бир-бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтишган.
Роғиб айтади:
— «Иффат нафсда бир ҳолатнинг ҳосил бўлиши бўлиб, у ила шаҳватнинг ғалабасидан четланади.
Иффат нафсни ҳайвоний лаззатлардан тийиб туришдир. У ҳаддан ошган нафси бузуқлик билан нуқсон ҳисобланган шаҳватсизлик орасидаги ўртача ҳолатдир»,-деган.
Жоҳиз шундай деган:
— «Иффат нафсни шаҳватлардан жиловлаш, жасадни тик тутишга ва соғлигини муҳофаза қилишига етадиган нарса билан кифоялашдир. Барча лаззатли нарсалардан четта бўлиб, мўйтадиллик йўлини тутишдир. Кифояланган шаҳватлари ҳам мустаҳаб равишда ва уни қондиришга иттифоқ қилинган ҳамда ҳожат тушган вақтдагина бўлиши керак».
Журжоний:
— «Иффат шаҳвоний қувватга оид ҳайъат бўлиб, у баўкур қувватнинг ҳаддан ошган ҳолатидаги фужур ва нуқсонга учраган ҳолатидаги туғунлик орасидаги ўртача ҳолатдир. Иффатли киши ишларни шариат ва мурувват асосида олиб борадиган одамдир», деган.
Иффатнинг турлари:
Имом Мовардий иффат ва унинг турлари ҳақида жумладан қуйидагиларни ёзади:
— «Иффат, поклик ва сақланиш мурувватнинг шартларидандир. Иффат икки турли бўлади.
Биринчиси – ўзини ҳаром нарсалардан иффатда тутиш.
Иккинчиси – гуноҳлардан иффатда бўлиш.
Ҳаромлардан сақланиш ила бўладиган иффат ҳам иккига тақсимланади:
Биринчиси – фаржни ҳаромдан тийиш.
Иккинчиси – тилни обрўлардан тийиш.
Фаржнинг ҳаромдан тиймаслик шариат ман қилган ва ақл зажр қилган бўлиши билан бирга шармандалик ва ору номусдан иборатдир.
Тилни обрўлардан тиймаслик эсипастларнинг иши, ғавғо аҳлининг интиқомидир. Бундан тийилиш осон. Ким нафсига қаҳр кўрсатиб уни кучли қайтарувчи ила жиловламаса ва шиддатла зажр қилмаса, унинг уятига қолади ва зарарларига учрайди.
Гуноҳлардан иффатда бўлиш ҳам иккига тақсимланади:
Биринчиси – ошкора зулм қилишдан ўзини асраш.
Иккинчиси – нафсни махфий хиёнат қилишдан қайтариш.
Ошкора зулм ҳалокатга элтувчи саркашлик ва нобуд қилувчи туғёндир. Агар у давом этаверса, ғолиб ўз эгасини ямлаб ютадиган фитнага бориб тақалади. Ниҳоят уни ағдарилиши билан тугайди.
Махфий хиёнат пасткашликдан бошқа нарса эмас. Чунки уни қилган одам хиёнати ила хор бўлади. Одамлар унга ишонмай қўяди. Ким хиёнат қилса, хор бўлади, дейилган гап бор» (Адабуд-дунё вад-дин 384-бет).
Имом Ибн Жавзий «Сойдул Хотир»да ёзади: «Камол азиздир, комил оздир. Камолнинг аввалги сабаби бадан аъзоларининг мутаносиблиги ва ботин суратининг гўзаллигидир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев