Бу дунё фаҳш ишларга тўлди,
Қиёмат яқинми дейман-да.
Қалбларда иймон нури сўлди,
Қиёмат яқинми дейман-да.
Ёлғонга тўлди-ку бозорлар,
Бунчалар ҳам кўпдир озорлар.
Тошларга тўлди-ку мозорлар,
Қиёмат яқинми дейман-да.
Ўғил қўл кўтарса отага,
Қиз қулоқ солмайди онага.
Ким хор қилди, ким зор болага,
Қиёмат яқинми дейман-да.
Мусулмонмиз деймизу тилларда,
Лекин иймон йўқдир дилларда.
Саҳоват қолмаган қўлларда
Қиёмат яқинми дейман-да.
Қизларнинг қолмади ҳаёси,
Унга сабаб балки онаси.
Гапин ўтказолмас отаси,
Қиёмат яқинми дейман-да.
Аёл ишлар ўзга юртларда,
Эрлари ўтирар уйларда.
Улар қандай эркак эканда,
Қиёмат яқинми дейман-да.
Амал қилмас илмига мулло,
У қандай савдо Астағфуруллоҳ.
Бизни алдаб қўйди мол-дунё,
Қиёмат яқинми дейман-да.
Худодан қўрқмайди зинокор,
Май ичиб ўзин хор қилган бисёр.
Ота-она фарзанд йўлига зор,
Қиёмат яқинми дейман-да.
Эй, ҳали бўлмасин қиёмат,
Аллох, бизга бергин имконият.
Биз ҳали қилмадик ибодат,
Қиёмат бўлмасин, қиёмат.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2