1940-йилларнинг охирларида Aмерикада бир воқеа содир бўлади. Бир бой бизнесменнинг ўлимидан бир неча йил ўтгач, бир аёл боласи билан судга мурожаат қилади. Унинг айтишича, бола ўлган бизнесмендан. Ўликдан ДНК тестини ўтказиб бўлмайдиган бир пайтлар эди. Медицинада техника такомиллашмаган даврлар эди.
Aмерика ҳуқуқ тизимларида бу ҳодисага жавоб топа олмай, улар бошқа тизимларга мурожаат қилишади.
Улар Рим ҳуқуқига қарайдилар. Қадимги юнон хуқуқ тизимидан масалага ечим излайдилар.
Туркияга бир делегация келади. Уларни Истанбул муфтийси Умар Насуҳи Билменга рўбаро қилишади. Aввалига жамоа бунга тушуна олмайди. Улар истаксиз бўлса ҳам учрашадилар.
Билмен улардан ўлган одамнинг суяклари турган-қолмаганини сўраганда ҳайратлари янада ортади.
Умар Насуҳи скелет суягидан уларга бир жойни тасвирлайди. Бел қисмининг тугаш жойи думғаза суяги ёки ажбуз занаб.
Ўзи таърифлаган жойга боланинг қонидан бир томчи томизишларини, агар ўша суяк қонни сингдирса, бола ўша эркакдан, бўлмаса аёл ёлғончи, шунга қараб ҳукм қилишлари мумкинлигини айтади.
Учрашувдан кўнгли тўлмаган келган жамоа ҳайратда қолади ва ўз юртига қайтади. Улар муфтийнинг бундай тиббий билимларни қандай эгаллашини тасаввур ҳам қила олмайди. Жамоадаги шифокор бу масаладан хавотирда.
Муфтийнинг хатосини исботлаш учун қабр очилиб, одамнинг жасади ташқарига чиқарилади. У аввал тасвирланган суякка ўз қонини томизади. Қон суяк устида сингмасдан ташқи томонида оқади.
Кейин боланинг қонини тўкканда, кўзлари катта-катта очилиб кетади. Суяги қон сўраётганини кўриб ҳайратини яширмайди.
Йиғилишда Ўмер Насуҳи билан бирга бўлганлар, делегация кетганидан кейин бу масалани қайердан билишини сўраганларида, У зикр қилинган суяк фақат ўз авлодини қабул қилишини батафсил тушунтириб ўтади. Жасад суягида думғаза суягининг муҳимлигини таъкидлайди.
Баданга нима қилсанг ҳам у суякни йўқ қила олмаслигингни, у қиёматгача чиримай туришини таъкидлаб, одамлар қиёматда ўша суяк бўлагидан қайта тирилишларини айтади.
Ёсин сураси 78 – оят.
«У бизга «Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?» деб, мисол келтирди-ю,
(аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди».
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1