Бир фақирнинг қабрига ёруғ дунёдан учта тарнов тушиб келибди.
Фақир ҳайрон бўлиб, Аллоҳга юкинибди:
- Эй, Яратган Эгам, бу қандай мўъжиза?
Тарновлардан мен нима кутай?
Жавоб бўлибди:
- Савоб...
- Қандай савоб?
- Биридан эккан дарахтинг ва яратган боғларингдан савоб оққай.
- Оҳ, қанийди. Умрим бино бўлиб битта ниҳол кўкартирган бўлсам.
Демак, бу тарновдан умид йўқ.
- Иккинчисидан зурриёдларингдан савоб келгай.
- Э воҳ, бу марҳаматдан ҳам бенасибман.
Ёруғ дунёдан бефарзанд ўтдим.
Орқамдан дуо юборадиган ҳеч кимим йўқ.
- Учинчисидан солган кўприкларнинг, қазиган ариқларнинг, қурган мадрасаларинг, тегирмонларингдан савоб келгай.
- Воҳ, нақадар пешонам шўр экан.
Лоақал биттагина ариқ қазимабман, эҳ аттанг…
Фақир шундай деб афсус ва надоматлар чекиб турган экан, учинчи тарновдан чакиллаб шарбат тома бошлабди.
Фақир яна Аллоҳга юкинибди:
- Эй, ҳамма нарсани билиб-кўриб тургувчи Зот, бу қандайин марҳамат бўлди? Мен қулингни бунчалар сийладинг?
Жавоб бўлибди:
- Ҳаётлик пайтингда кўприк қураётганларга икки дона иссиқ нон билан бир қумғон чой элтган эдинг.
Шу ишинг кўприк қурганлар қаторида кўрилган эди.
Энди шу кўприк бузилиб битгунча сенга савоб келиб тургай.
« Зарра мисқолича яхшилик унитилмагай » дегани шу бўлса керак.
Қўлдан келганча яхшилик қилишдан тўхтамайлик қадрлиларим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1