Баъзида фарзандларимиз биз катталар ақли етмаган нарсани илғашади ва бизни ҳайрон қолдиришади. Ҳозир менинг фарзандим 11 ёшда, у отасини кўрмаганига 7 йил бўлди. Қизчам 2 ёшли гўдак пайтида эрим билан ажрашганмиз. У мендан алимент талаб қилмаслигимни илтимос қилган. Дилхираликлардан қочиб, мен бу шартга рози бўлдим. Шу билан қизим отасини кўрмади. Мен унга унинг отаси денгиз ҳарбийси эканлиги, шу сабабли, биз билан бирга бўла олмаслигини тушунтирардим. Қизим тўрт ёшга тўлганда, биз эримнинг саратон хасталиги билан оғриганидан хабар топдик. Собиқ эрим билан боғда учрашдик ва йигирма дақиқача давом этган дийдорлашувимизда у бизни бу шумхабардан огоҳ этди ва яна ғойиб бўлди. Орадан бир йилча ўтиб, эримни танийдиган дўстим унинг соппа-соғ юргани ва саратон хасталиги ҳақидаги гаплари уйдирма эканлигини, ҳозирда у хотини ва икки фарзанди билан бирга яшаётганини айтди. Бу гапларни беш ёшли қизим ҳам эшитди. Мен, у энди отасидан қаттиқ нафратланса керак, деб ўйладим. Лекин қизим менга шундай деди:
«Ойижон, мен дадамдан хурсандман, у ниҳоят ота бўлишни ўрганибди. Мен унинг болаларига ҳавас қиляпман.» Унинг бу гаплари юрагимдаги алам тошини ювиб юборди. Ҳа, баъзида болалар бизни кечиримли бўлишга ўргатадилар...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев