Ҳой эркаклар, аёлнинг сабрини енгил санаманг. Бағрида тўққиз ой кўтариб юрган ҳомиласини тўлғоқ азобига дучор бўлиб ва унга бардош бериб дунёга келтирган аёл, сизни қалбидан чиқариб юборишга қодирдир.
Аёл биргина сабрнинг ўзи билан кўп изтиробларга бардош бера олади. Шундай экан, аёлларни қандай ҳурмат қилишни ўрганайлик.
Аёл киши жамиятнинг ярмини дунёга келтириб, тарбия қиладиган хилқатдир.
Аёл ўзини севадиган кишининг ёнида сукут сақлаб турган бўлса, айтадиган гаплари ёш кўринишида кўзларидан томади.
Аёл шундай хилқатки, бошида сизга яқинлашишга қўрқади, кунлар ўтиб ундан узоқлашсангиз йиғлайди.
Аёл шундай хилқатки, унинг қалбини камдан-кам эркак тушуна олади.
Аёл киши сиздан амру маҳол нарсани сўрамайди. Балки ўзига меҳр бериб, эътибор қаратишингизни сўрайди.
Аёл: ё улкан макр ёки улкан муҳаббат. Агар биз аёлга нисбатан макр ишлатсак, у ҳам бизга макр ишлатади, аксинча, агар уни севсак, у ҳам бизни севади.
Аёл киши ўзи иситмалаб, жони оғриб турган бўлса-да, сизга дори тайёрлаб беради.
Аёл киши ўзи сиқилиб турган бўлса-да, сизга таскин, тасалли беради.
Аёл киши ўзи чарчаб, ҳориб турган бўлса-да, сиз билан тун бўйи бедор бўлади.
Аёл шундай хилқатки, танимаган кишиси учун ҳам маҳзун бўлаверади.
Аёл шундай хилқатки, у билан худди гўдакларга муомала қилгандек муносабатда бўлишингизни ёқтиради.
Агар эркак аёл кишининг ғам-андуҳларини кўтаришга қурби етмаса, унинг қалб эшигини чертмасин.
Ишга кетаётганингизда аёлингизни қўлидан бўса олиб кетинг. То қайтгунингизча ўзгача ҳиссиётлар оғушида юрсин. Бу ишни ҳар куни такрор қилингки, ўзини сизга ато қилинган Яратганнинг неъмати деб билсин.
Аёл киши ҳар қанча қўпол бўлса ҳам унинг қалби меҳр-шафқатга лиммо-лим бўлади.
Аёлнинг эркалигини ва рашкини фақатгина уни чин дилдан севган инсонгина кўтара олади.
Аёл хиёнатдан, яқинларини йўқотишдан қўрқади. Яхши кўрган инсонини йўқотиб қўйса, уни унутиши қийин бўлади.
Аёл отасиз гўдакни тарбия қила олади, лекин эркак онасиз гўдакни тарбия қила олмайди.
Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон.
Муҳаррир: Хуршид Маъруф.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев