Бундан хабар топган зоҳид қўлига болтасини олиб, дарахтни кесиб ташлаш учун йўлга тушди...
Дарахт олдида одам қиёфасидаги ИБЛИС уни қарши олди.
- Эй одам, нима учун дарахтни кесмоқчисан..? - деб сўради шайтон.
- Қавмим бу дарахтга сиғиниб адашмоқда, гуноҳга ботмоқда, - деди зоҳид...
- Улар билан нима ишинг бор..?
- Уларнинг ҲИДОЯТ топишларини истайман...
- Дарахтга сиғинишнинг нимаси ёмон..? - деб сўради яна шайтон.
- Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ..! - деди зоҳид. - Шайтонга эргашувчилар адашганлардир..!
- У ҳолда дарахтни кесишингга йўл бермайман..!
Бу гапдан кейин зоҳид унинг ШАЙТОН эканлигини билди, ўрталарида кураш бошланди... Кечга қадар давом этган курашда зоҳид ғалаба қозонди...
Шайтон чекинди, аммо жуда қаттиқ чарчаган зоҳид дарахтни эрталаб кесишга аҳд қилиб, уйига қайтди...
Эртаси тонгда яна шайтонга дуч келган зоҳид ажабланди:
-Кеча енгилган эдинг, яна нима истайсан..?
-Бугун сендан кучлироқман, барибир муддаомга етаман..!
Яна кураш бошланди... Бу сафар ҳам зоҳид ҒАЛАБА қозонди, шайтон енгилди...
Кеч кирди, хориган зоҳид уйига қайтди...
Бу ҳол бир неча кун такрорланаверди...
Зоҳидга кучи етмаслигини англаган шайтон ҳийлага ўтди:
-Бир неча кун мени курашда енгяпсан, аммо дарахтни кесишга кучинг етмай қоляпти...
Сенга бир йиллик аҳдлашувни ТАКЛИФ қиламан...
Йил давомида ҳар тонгда ёстиғинг тагида икки тилла танга қўяман... Қавмнинг ишига аралашмайсан.. Дарахтга келсак, ўзи қуриб қолар, қуримаса, бир йилдан кейин кесиб ташлайверасан...
Зоҳид камбағал эди, бу таклиф кўнглига ҒУЛҒУЛА солди... Ўйлай ўйлай шайтон билан шартлашди.
Ҳар тонг ёстиғи остидан икки танга олиб нафси ва эҳтиёжини қондира бошлади...
Шу зайлда кунлар ўтаверди, дарахтни ва унга сиғинувчи қавмни унутди...
Кунларнинг бирида ёстиғи остига қараса-ки, тангалар йўқ...
Ғазабланиб, шайтонни учратиш мақсадида дарахт томон юрди.
-Нега келдинг..? – деди шайтон.
-Эй шайтон, аҳдингни буздинг, - деди зоҳид. – Тилла тангаларимни бер, йўқса дарахтни кесаман...
-Мен зоҳид билан аҳдлашганман, - деди шайтон... – Тилла тангалар ҳам уники. Сени эса танимайман...
Яна КУРАШ бошланди... Бу галги кураш узоқ давом этмади, шайтон рақибини осонгина енгди...
Чунки бир йил аввал Аллоҳ йўлида курашга кирган зоҳид энди шайтон билан олишишга киришмасдан олдин ўз нафсининг қурбони бўлган эди...
Тохир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» асаридан...
Беихтиёр ҳикояни ўқиб, динимизни ниқоб қилиб ёвуз мақсадларини амалга ошираётганларни дарахтга сиғинаётган инсонларга ўхшатдим. Меҳрибонлик, яхшилик, раҳмдиллик ва саҳоват каби энг яхши хислатларни тарғиб қилувчи асл Ислом динини ўз нафслари йўлида ўзгартириб фойдаланишга интилаётганларга ўзинг инсоф бергин, парвардигор. Хаммамизни ҳақ йўлдан яратганни ўзи адаштирмасин...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев