-Яна келмапти,-Юсуф ака ўзига
гапиргандек секин синфга кўз югуртирди. Энг тўполончи ўқувчиси Сардор бугун ҳам дарсга келмапти. Юраги сиқилиб, уяли телефонини қўлга оларкан,, Сардор тўполончи бўлсада дарсларни қолдирмас эди. Икки кун бўлди, хабар олай," ~дея йўлакка чиқди.
Чақириқ ўрнига ўрнатилган ғамгин қўшиқ узоқ,, бўзлади, "гўшак кўтарилмади.
-Нимадир бўлган, телефонни кўтармаяпти. Юсуф ака энди ўқувчисининг онаси билан боғланишга ҳаракат қилди. Хайрият.!
-Ассалому алайкум, Юсуф ака, яхшимисиз? Ўзи сизга қўнғироқ қилмоқчи эдим. Кечадан бери Сардордан дарак йўқ. Аёл йиғлаб юборди.-Мактабга бормадими?
-Ҳавотир олманг, ҳозир топамиз, дея аёлни овутган бўлди ~ю, нима қилишни ўйлаб қолди. Синфга қайтиб кирди.
-Баҳодир, Жавлон, Фарҳод, бир дақиқага ,-дея қайтиб йўлакка чиқди.
Сўраб-суриштирув натижасида Сардор аразлаб Жавлоннинг уйида ўтирганини билиб олди. 2-соат дарси йўқ эди. Жавлонни олиб йўлга тушди.,, Сабабини ўртоқларига ҳам айтмапти, демак нимадир бўлган."-
Жавлоннинг уйига кириб борганларида Сардор супада бир нуқтага тикилиб, хаёл суриб ўтирарди.
-Ассалому алайкум, устоз,-дик етиб ўрнидан туриб кетди.
Ва алайкум ассалом,-қўл узатди Юсуф ака. Фотиҳа ўқиди.
Олдинига юрагини очмаган бола суҳбат асносида уйидан кетиб қолишининг сабабини қандай айтиб берганини ўзи билмай қолди
-Уйга биттаси келиб~келиб юрибди, ойимни олдига~кўз ёшларини яшириб ҳўрсинди бола.
-Хўш?
-Келмасин, керак эмас, ўртоқларимни олдида нима деган одам бўлдим...
-Ойинг бева қолганда икки ёшда эдинг-а, Ҳадемай ўқишни битирасан, уйланасан, ёшлигини сенга сарфлаган онанг ҳам қариб қолади, бир умр ёнида суянчиқ бўла оласанми? Нима онанг сени деб бир умр ёлғиз яшашга маҳкум этилганми? Сен кимсанки, онанг учун қарор қабул қиласан? Ундан кўра ўша кишига айт, ойингни никоҳлаб олсин.
Ўзи учун шармандаликдек кўринган масалага осонгинга ечим топган устозига тикилиб қолган Сардорнинг нигоҳи унинг гапларига кўнганлигини исботлаб турарди.
Орадан йиллар ўтди.
Мактабдан чиқиб келаётган Юсуф ака узоқдан ўзига кулиб келаётган йигитни яқинлашгандагина таниди. Сардор салом~аликдан сўнг гап бошлади:
-Сизни олдингизга келаётгандим, устоз, ўшанда тўғри йўл кўрсатган экансиз. Бир йил бўлди, чет элдаман. Онам ёлғиз қолмадилар. Адам билан мени дуо қилиб ўтиришибди. Мен эса сизни!
Салходжаева Феруза.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1