Кекса бир киши Жалолиддин Румий ҳазратларининг ҳузурига келди.
Сочлари юлинган, ҳоли паришон, мажолсиз эди. Бор кучини тўплаб, Румий ҳазратларининг этагига ёпишди.
Кўзёшларини оқизиб:
— “Етти фарзандим бор. Улардан бирини ўғирлаб кетишди. Неча кундан бери оч-наҳор, ялангоёқ кўзимнинг оқу қорасини ахтариб тинка-мадорим қуриди, аммо тополмадим”,-деди.
Румий надомат билан бошини тебратди:
— “Бутун мавжудот Аллоҳни унутган, Уни йўқламайди!
Истаги ижобат бўлишини Ундан сўрамайди. Одамлар кўкрагига уриб, оҳ чекиб, бошларини деворга урадилар-у, бир марта бўлсин, Уни эсламайдилар.
Сендек бир оёғи чуқурда бўлганлар фарзанд доғида ўзларини хароб қиладилар-у, Аллоҳдан бир оғиз истиғфор сўрамайдилар.
Нечун Яъқуб (алайҳиссалом) каби Унга илтижо қилиб, нажот топмайсан?!”
Кекса киши дарҳол хатосини англаб етди. Астойдил тавба қилиб, энди ўрнидан турган ҳам эдики, фарзанди топилгани хабарини беришди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев