Биргина сўз айтсанг, тоғлар тўкилар.
Чаманзор боғларим гуллар асридан,
Сенсизлик домида қовжираб сўлар.
Шундай кетолмайсан қалбимдан буткул,
Йўлингга гул тутиб турмоқларим бор.
Пойингда эзилса оппоқ атиргул,
Шу гулдек эзилиб юрмоқларим бор.
Шундай кетолмайсан туташдир йўллар,
Кўксимга боғлаган ришталаринг бор.
Тутилган қўлларни қўйвормас қўллар,
Вафо деб ёзилган кашталаринг бор.
Шундай кетолмайсан кетсанг ҳам агар.
Қўлингда қайнаган юракларим бор .
Хазонлар остига кўмар бўлсанг гар,
Ҳар унган ўланда тилакларим бор.
Шундай кетолмайсан қолдириб якка,
Қуёшсиз маскандан вайрона қолар.
Ишқнинг мажруҳ руҳи учса фалакка,
Ошиқнинг оҳлари ўзини кўмар.
Шундай кетолмайсан қалбим қасридан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев