__Қандай сериал?
__Сен кўрмагансан. Каналда қўйилмаганди.
__Қандайсига? У.... Шуҳрат келди шекилли.
Укаси ҳайрон, астойдил саволга турмоқчи эди. Укаси Хурсандни дўсти чақиргани учун чиқиб кетди.
__Сиз жиннимисиз? Нега Хурсандбекка ундай дейсиз.... Ҳой бу нимаси.
Бармоғини ниқтаб, Ҳаётни олдига келган Асал ўзини эрини тиззаларида кўриб кўзлари каттариб кетди.
__Хурсандбек кириб қолади.
__Шуҳрат билан ярим соатсиз гаплари тугамайди. Шундай экан, ёлғизмиз.
Ҳаёт Асалойни намланган кўзини артиб қўйди.
__Ёлғизмасмиз! Ширина ухлаяпти.
__Қизим анча ювошиб қолганку, эндигина ухлатдинг. Уйғонишига анча бор.
__Шу қизи ёвошиб қолиб, дадаси суйилиб кетяпти-да борган сари.
Асалой туришга ҳаракат қилди, уддалай олмади.
__Янги туғилган пайтлари инжиқ эди. Яқиндан буён уйқусини топди. Унгача дадаси қўйилиб турдики.
__Бўлди қилинг. Суюлманг.
Асалой бағрига маҳкамроқ тортган эридан ўзини олди.
__Суйилсам бегонага эмас, хотинимга суйиляпманку.
__Ҳаа шу суйишларингиз натижаси ўлароқ. Хотинингиз энди семириб, етти ойдан кейин қизингизга шерик келади.
__Қандай шерик? -Ҳаёт ўйланиб туриб чеҳраси ёришиб кетди. -Росданми? Қандай яхши. Асалим ўзимни.
__Ширина ҳали кичкина.
__Боламиз туғилгунча икки ёшдан ошади.
__Мен қийналаман икки бола билан. Ўзи ўқишимни аранг эплаяпман.
__Эринг бор нима ғаминг бор. Ўзим ҳал қилиб бераман.
__Сизни қўлиздан ҳааамма нарсани ҳал қилиш келади.
Азобини тортишчи?...
__Асал буниям ҳал қиламиз.
__Ҳам эр, ҳам бола, ҳам келинлик, ҳам ҳомиладорлик, ҳам ўқиш тасаввур қиляпсизми сиз.
__Асал бўлди.
__Ойижонда совуқлик деб сақлагичга кўнмаганди.
__Яхши қилган эканда ойим....
Токи қизлари Ширинани овози келгунча ҳам эр-хотин тортишиб келишиб улгуришмаганди....
"Шайдо"
Авваллари тақдири ўхшамай, ажрашган аёлларга ачинардимку, лекин уларга бунчалик қийин эканини билмагандим.
Айниқса қайта турмуш қурганларига.
Умрини фарзандига бағишлаб, тоқ ўтган аёлларга ҳайкал қўйса арзийди.
Аммо бугун англадимки, қайта турмуш қурган аёлларга ҳам ҳавас қиларлик эмас экан.
Эртага тўйим. Беш йиллик севгим билан умр йўлларимни боғлаш арафасидаман.
Аммо ич-ичидам бахтли эмасман.
Бугун тушуниб етдим. Аёллар ҳиёнат, қийинчилик, калтак, ҳамма-ҳаммасига чидаб оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилишини.
Мен ҳудди ҳозир бир эрдан чиқиб, бошқасига югурган енгилтакдек ҳис қиляпман ўзимни.
Билмадим нега? Аммо ичимдан бир кемтик, ғулғула.
Эртага тўйда.
"Эрсиз яшолмай, тегиб кетди" дея ҳамма қўлини бигиз қиладигандек.
"Яшолмас экансан, ажрашиб нима қилардинг?" Дея ўйлашадигандек.
Иккинчи турмуш...
Айтилиши қийинмас. Аммо шу кўйга тушмоқлик жуда қийин экан.
Хато қилмадиммикан?
Мен ахир ўзим турмуш қурмоқчи эмасдим. Аммо Соҳиб акани ойиси улар ҳақдаги гаплари....
Юрагимда кўмилган ишқни уйғотиб, суйганимни бемор кўнглига малҳам бўлмоқликка ундади.
Аммо...
Аммо мен ҳозир тўкис ҳис қилмаяпман бахтни.
Балки вақтида шу инсон билан умр йўлларимиз бирлашганда, мендан бахтиёр инсон бўлмасмиди дунёда.
Аммо ҳозир уяляпман.
Бунча оғир иккинчи турмуш номи?...
🍃🍃🍃
__Эртага Шайдони никоҳи экан.
__Бахтли бўлсин.
Баҳодирни ичидан бир нима ғимирлаб қўйди-ю, индамади.
Шайдо нима қилса ҳам шу кунгача уники эди.
Мана шунинг учун ҳам ундан кечишни истамасди.
__Ҳафа эмасмисиз? Шайдо бизни деб кўп қийналди. Уни олдида виждоним жуда қийналади.
Янаям мардлик қилди.
Бизни кечирди. Ҳатто фарзандларимизни таништирди.
__У албатта бахтли бўлади. Турмушга чиқаётган инсони Уни жуда севади.
Жаҳонгирни кўрдингми, ака-укаси билан қандай ўйнаганини.
Баҳодир Жаҳонгирни олиб келган кунини эслаб юзи кулди.
__Ҳа қон бирда бир зумда чиқишиб кетишди.
Қувонч билан бир-бирига икки томчи сувдек ўхшайди. Шайдо биринчи кўрганда ҳам термулиб қолганди. Жуда ўхшашлигига бўлса керак.
__Ҳаа уч ўғлим бор. Шириндан-ширин.
__Фақат Бахтиёр бироз нимжонда.
Хазона барибир она. Ҳаста ўғлига ичи ачишди.
__Бахтиёр ҳам насиб қилса катта бўлса укаларидак ўзини тутиб олади. Уни яхшилаб даволатамиз. Яшаб қолгани ўзи мўжиза бўлган.
"__Бу бола барибир одам бўлмайди. Ортиқча маблағ сарфлаб овора бўлмасангиз ҳам бўлади."
Баҳодир биp шифокорни гапларини эслади.
Шу гапи учун тавбасига таянтирганди. Унга боласи "одам" бўлишини исботлаш учун, қўлидан келганини қилди.
Ҳатто фирибгарлик, бир қизни ҳаёти...
Хотиралардан юраги сиқилиб, чуқур "ух" тортди.
__Бошимизда сиз бўлсангиз бўлди. Қолган нарсалардан кўнглим тўқ.
Жавобан жилмайиб қўйди.
Хазона эса нима бўлса ҳам, қандай инсон бўлса ҳам, аёлни бошида эри бўлгани яхши эканини. Баҳодирсиз йилларда англади.
Эркакни баракаси бўлади.
Эр бор аёлга қарашга ҳам ҳайиқади бошқалар.
Эрсиз аёлга эса, кўчадаги ит ҳам, бир қўр назар солиб кўради....
__Нима гап куёв бола? Эртага уйланяпсан. Яна суйганингга нега бу туриш?
Афтингдан мажбурлаб узатилётган қизни ҳўмрайиши келиб чиқяпти.
Ҳаёт ўйчанг ўтирган Соҳибга ҳазил қилиб елкасига туртиб қўйди-ю. Дўстини ҳамон юзи ўзгармаганига ҳайрон бўлди.
__Тинчликми? Бирон муаммо борми?
__Ҳаммаси жойида.
Соҳиб Шайдони ғамгин қиёфасини эсладию, ҳўрсинди...
__Яхши мен кетдим энди. Ҳамма нарса тайёр. Сен ҳам дамингни ол энди.
Агар Шайдони ўйламай, ухлолсанг.
Ҳаёт ўзини тўй пайтларини эслаб жилмайди.
Асал билан гаров ўйнашганди.
__Майли раҳмат дўстим. Эртага ишни баҳона қилма. Никоҳда ўзинг гувоҳ бўласан.
__Албатта....
__Ало.
__Шайдо яхшимисан.
__Раҳмат. Ўзиз яхшимисиз.
__Мен яхшиман. Сен ҳафамисан?
__Сиз ҳурсанд бўлсангиз, мен нега ҳафа бўлай?
__Овозинг бошқача.
__Ҳаммаси жойида. Чарчадим шекилли.
__Майли унда эртароқ ётиб ухла.
__Ҳўп. Яхши дам олинг.
Телефон ўчгач, Соҳибни кайфияти тушиб кетди.
Шайдо ўзидак орзиқиб кутмаяпдими бу никоҳни?
Соҳибни дилига шу ўй чирмашиб олди.
__Бас қил юрагим. Бунчалик тез урма! Бунча титрамасанг?
Қўл-оёғи титроғи босилмас, юраги безовталанарди.
__Инсон бир вақтда ҳам ҳурсанд. Ҳам ҳафа бўлиши мумкинми?
Мумкин экан....
Мен ҳозир шундай вазиятдаман.
Ширингина бўлиб ухлаётган Жаҳонгирни қучди.
Уйқуси келмасада, мажбуран кўзларини юмди.
Эртадан янги оила, янги ҳаёт....
Бир нечта янги саҳифалар очилади ҳаётида.
🍃🍃🍃
"Ассалому алайкум Эркин ака"
Эркин телефонига келган смсни ҳафсаласиз ўқиди.
__Сен етмай турувдинг. -ғудранди. Ҳозиргина аёли билан тортишгани аламидан.
"Намунча йўқ бўлиб кетдингиз? Қачон кўришамиз? Соғинди одам"
__Ўзи ўлолмай турибманку, бу бўлса....
__Дадаси сизни переваска қилгани, медбрат юборишаркан.
Қаранг лекин бу охиргиси. Яхши бўлиб қолгач, яна эски ҳунарингизни бошласангиз.
__Зино кўчасига мўраламайман хатто.
Бўларим бўлиб ётибманку....
__Ақлизи киритган ўша йигитга раҳмат.
__Наргиза у ростдан келмадия ўшанда?
Эркин келганда ҳеч шубҳали нарса кўрмаган бўлсада. Барибир ичидан бир туйғу ғимирлаб тинч қўймасди.
__Ҳамма сиз эмас. Бировни аёлини этагига осиладиган.
Эркин зардали оҳангда айтилган жавобдан тилини тийди.
Шайдо янги уйида, янги хонасида тураркан. Ҳудди ўн тўққиз-йигирма ёшдаги қизнинг.
Илк бора турмуш, қуриб, чимилдиққа кирган қиздек ажиб бир ҳис бор эди Унда.
Аммо бу икки ҳис, бир-биридан фарқ қиларди.
Бирида ҳаяжон бўлса:
Бирида қўрқув....
Шайдода қўрқув, охирги кунларда миясига ўрнаб қолган.
__Шайдо нега бунча ҳомушсан?
__Ҳеч қачон Жаҳонгирдан айро ухламагандим.
__Фақат шунинг учунми? Мен уни ҳам олиб келамиз дегандимку.
__Катталар бирор кун ёлғиз....
Шайдо давомини айтишга бироз ийманди.
__Йўқ сен бир неча кундан буён ҳомушсан. Бу никоҳдан ҳафамисан?
__Сизчи? Сиз ҳафамисиз?
__Сен ёнимда бўласан-у, мен ҳафа бўламанми? Мендан ҳурсанд, мендан бахтли инсон йўқ бўлса керак ҳозир.
__Унда мен жуда ҳурсандман.
Шайдо бошини, Соҳибни елкасига омонатгина қўйиб, кўзларини юмди.
Зум этмай, елкасидан қучилганини ҳис қилди.
__Мен сен ўзинг бахтни ҳис қилишингни истайман. Мен учун эмас, ўзинг учун.
Шайдодан жавоб бўлмади. Қоронғу кечада, деразадан ой шуласи тушиб турар. Ташқарида чигитганинг чиғирлаши хонадаго сассизликни бузиб турарди.
__Чарчадингми?
Соҳиб ярим соатлик сукунатни бузди.
__Жудаям.
__Унда кел ётиб дам ол.
__Аммо....
__Ўйланма. Сени тушуняпман. Шунга ҳаракат қиляпман. Мажбурламоқчи эмасман.
Ёнимда бўл. Қолган нарсалар муҳим эмас.
Шайдо пешонасини эркалаган лаблар таъсирида боши айланди гўё.
Танасини енгил титроқ қоплади.
Одатдагидан кўра тез ураётган юраги устига қўлини олиб борди.
__Тинчлан.... -пичирлади аста.
__Бундан буёғига тинчлик йўқ бу иккисига.
Соҳиб ўз кўксига қўлини қўйиб жилмайди...
Шайдо қанча ҳаракат қилса ҳам ухлолмади. Ёнгинасида суйган инсони бўлса ҳам. У биринчи ўринда она.
Жаҳонгирни олиб келиб беришларини айтганда, янгаси жиркиб бергандек қилди.
Янга бўлиб қолган аммаси ҳам аччиқ гапириб чиқиб кетди.
Биринчисидаку тушунса бўлади. Аммо иккинчи турмушда "янга"ни нима кераги бор экан?
Юраги безовта бўлиб ухлолмаган Шайдо телефонини қўлига олди.
Жаҳонгирни расмига термулиб жилмайди.
Ёнига қаради.
Қизиқ Соҳиб қаерда экан?
Ярим кечаси бўлса ҳам Аллоҳга таваккал қилиб онасини рақамини терди.
Бир марта қилади. Жавоб бермаса қайта қилмайди.
Чақирув... жавоб берилмагач тумба устига ташлади телефонни.
__Бекор қилдиммикан? Ойим саҳарлабда, ярим кечаси қўнғироқ қилганимга ҳавотир олмаса бўлди. -деди афсусланиб.
Шу пайт ойисидан қўнғироқ бўлди.
__Ана ҳавотирга қўйдим... Алоо..
Ўзини койиганча жавоб берди. Телефондан Жаҳонгирни йиғлагани, ойисини тушинтирган овози келди.
Соҳиб хонага кириб, кўз ёш қилаётган, Шайдога ҳайрон қаради.
__Тинчликми Шайдо?
__Йўқ, Жаҳонгир тинмай йиғлаётган экан.
__Олиб келайликми? -Соҳиб қизни елкаларидан тутди. -Ҳозир кийингин бирга олиб келамиз.
__Йўқ қизим. -телефондан Шоҳида опани овози янгради. -Нима бўлса ҳам чиллаликсизлар. Ҳозир Шаҳмардон олиб боради.
Шайдо укасини кутаркан, бир таърафдан ўзини ёмон кўриб кетди.
Ахир боласи ундан ҳечам ажрамаганди.
Уни қийнаб қўйди мана турмушга чиқиб....
__Сен чиқма ўзим олиб кираман.
Шаҳмардон етиб келганини айтгач, Соҳиб ташқарига чиқиб кетди. Шайдо бетоқат кутаркан. Ташқаридан аёлларни, Соҳибни нимадурлар деб, гапирган овозлари келди...
Шайдо уларни гапларини илғамади.
Қулоқлари фақат Жаҳонгирни йиғисини эшитарди.
__Оббо, ётиб ухласаларингизчи гап кўпайтирмай.
Соҳиб эшикдан кирар экан. Ташқаридаги аёлларга шундай деди.
__Йиғладингми жоним.
__Ойижон.
Шайдо йиғлаб кирган ўғлини олиб юз кўзидан ўпиб овутди.
Жаҳонгир кўп йиғлаганиданми?
Жуда чарчаган экан. Тез орада ухлаб қолди.
Шайдода ҳам неча кунлик ўйловлар чарчоғи устун келиб, уйқуга кетди.
__Жаҳонгир тегма ўғлим.
Соҳиб тонгда Шайдони оппоқ, нозик юзларини бармоқлари учи билан силаркан. Шайдо кўз очмай ғудранди.
__Ўғлим тегма, яна озгина ухлай.
__Ўғлимиз аллақачон уйғониб чиқиб кетган. Қорин ғамида ҳозир У.
__Ҳимм яхши. -деди Шайдо. Кейин бирдан ўрнидан турди.
__Нима дедингиз? Жаҳонгир...
__Ҳовлиқма Шайдо. -деди Соҳиб Уни бироз тўзғиган сочларига кулиб боқаркан.
__Нега мени уйғотмадингиз Жаҳонгир турганда.
__Ҳозир ҳам уйғотмоқчи эмасдим. Амманг бироз чимирилиб турибди. Кеча "бизга пойлоқчи керакмас, ухланглар" деганимда, ундан кейин, Жаҳонгирни олиб келтирганимизга қовоғи тушиб қолган.
__Қачон айтдингиз шундай деб?
__Гаплашиб кирганимда, сен ойинг билан гаплашаётгандинг ...
__Яна нағма қилдингми?
__Амма...
Шайдо аммасини зардасига унчалик аҳамият бермади. Жаҳонгирни лўппи юзларидан ўпиб эркалади.
__Мен кетяпман. Сен қизга асти ақл кирмади. Биринчи турмушингда илк кечасида, "куёв олдимга кирмасин" деб роса нағма қилгандинг.
Бунисига нима деб дийдиё қилдинг, Бизни ёнларингдаги хонадан, уй бурчагига кўчириб қўйди.
__Амма мен бу уйга ўтмишимни ортмоқлаб келмадим. Бу уйда ўтмишимдан, ортиқча гап керакмас. -Шайдони бироз жаҳли чиқди. -Соҳиб ака билан нимани гаплашганимиз. Бу иккимизни орамиздаги гап.
Қизиқтирмасин сизларни...
Аммаси чимрилдию, индамади. Нима бўлса ҳам, акасини соғлиғи учун шу жияни тиниб-тинчиб кетсин....
Меҳмонларни олиб кетиш учун машина келганини айтгани келган Соҳибга тасодифан эшитган суҳбат жуда ёқди. Айниқса охирги гаплар юзига кулгу югуришига сабаб бўлди.
__У фақат мени севган. -пичирлади жилмайиб.
Меҳмонлар кетиб, Шайдо қайнонаси, ва Соҳибни тоғасини аёли билан суҳбатлашиб ўтираркан.
Дарвоза бетартиб тарақлай бошлади.
Бу вақтда Соҳиб уйда эмасди. Жаҳонгирни олиб чиқиб кетганди.
Қўшни бўлган тоғаси ҳам ишга кетган.
Уйда эркаклар йўқлиги учун, келинойиси дарвоза томон юрди.
__Ким экан-а?
__Сиз ўтиринг янги келинсиз. Мен ўзим қарайман.
Шайдо важоҳат билан тарақлаётган дарвозага қизиқсиниб қараб турарди.
__Қани жиянинг? Гулдек жиянимни хор қилиб, эски севгилисини олиб кеволдими?
Уволи тутишидан қўрқишмадими?
Сабони гавдаликкина холаси, дугонасини туртиб ўтиб, Шайдони устига бостириб келди.
__Сенми ҳали куёвни бошини айлантириб тегиб олган жирқанча?
Жияним сени деб қон йиғлаб ётибди.
Шайдо нима бўлаётганини англамагани учун, кичик жуссаси, билан аёлга қаршилик қилишга улгурмай қолди.
__Нима қиляпсиз? Тортинг қўлингизни.
Бироздан кейин ўзига келиб, аёлдан ўзини озод қилди.
__Нима қиляпманми? Нима қиляпман-а? Сен нима қилдинг? Бир оилани бузиб, бир аёлни йиғлатиб бахтга эришаман. Ҳеч ким индамайди деб ўйлаганмидинг?
Шайдо жовдираб қайнонасига боқди.
__Мен ҳеч кимни оиласини бузмадим. -деди лаблари титраб.
Хазона уни деб рашкда икки йил ёнмадими? Энди яна бир аёл Уни деб рашкда куйяптими?
Шайдо шу сабаб Баҳодир билан ажрашмадими?
Бир аёлни бахтга етсин деб боласини отасидан узоқ қилмадими?
Бахтиёр учун, Хазона учун, ўзи виждон азобида қийналмаслик учун, шундай қилмаганмиди.
Қулоқлари шанғиллаб, кетди.
У бундай ҳаёт хоҳламаганди. "Хато қилмадиммикан?" Дея ўзига тинмай савол бераётганди.
Ҳозир "Хато қилибман!" дея пичирлаб хонасига кириб кетди. Ортида шанғиллаб қолган аёлни, келинойиларини гаплари қулоғига кирмади.
Тақдирига ланъат айтганча ётоғига ташлади ўзини.
Шу севги деб бир марта ҳаёти остун-устун бўлганди.
Мана энди. Ўз ҳаётига қўшиб, бошқаларни ҳам....
__Бас қил! Маҳаллани бошимизга йиғмай.
Соҳибни келинойиси, очиқ дарвозадан мўралаётган қўшниларни кўриб. Охири чидолмай дугонасига зарда қилди.
__Сен қариганимда эрга тегдим, зўрға эр топдим деб шулар таърафга ўтиб олдингми? Қари қиз.
__Қари қиз бўлиб теккан бўлсам ҳам. Ўзимни тийиб юрганман. Сени жиянингга ўхшаб "битта жойимдан бошқа жойим элники" деб, билган аҳлатимни титмаганман.
__Нима? Тухмат қилма!
__Қон йиғлаётган жиянингдан бориб сўра. Фарзандли бўламиз деб тинмай даволатиб юрганди эри. Бирдан нега жавобини берганини....
__Нима гап янга?
Соҳиб дарвозадан ҳурсанд ҳолда Жаҳонгирни кўтариб кираркан. Супада ҳомуш ўтирган, онаси ва келинойисини кўриб ҳайрон сўради.
__Она нимадур бўлдими?
__Болам...
__Тинчликми?
Соҳиб онаси индамай кўз ёш қилганига. Келинойисига юзланди.
__Соҳибжон. Ҳалиги Сабони холаси жанжал қилиб келибди.
__Нимаа?
__Мен уни юзига жиянини қилмишларини айтиб ташладим. Кеккайиб келганди. Сўппайиб қайтиб кетди.
Аммоо...
__Нима аммо?
__Шайдо келинга бу ёмон таъсир қилдида. Тўсатдан устига бостириб келганига....
__У Шайдога нимадур қилдими? -тутоқди Соҳиб.
__Жаҳонгир ўғлим сен бувиларинг билан ўтира-тур. Ман ойингни олиб чиқаман ҳўп. Сен унгача манави янги машина ўйинчоғингни кўрсатиб тур...
__Шайдо... йиғладингми Шайдо гулим.
Соҳиб ётоқда пиққиллаб ётган, қизни елкасидан тутиб тургазди. Ўзи ёнига ўтириб, уни юз-кўзига тикилди.
Юзи бироз қизарган...
__Бу ўша исқиртни ишими? Ифлос...
__Асабийлашманг.
Сўкиниб берган Соҳибни қўлларидан сиқди Шайдо.
__Қандай? Сени ҳафа қилганларни ёқтирмайман биласан.
Ҳар доим ўзи қаттиқ гапириб, ҳафа қилгани билан бошқалар томонидан гард юқтирмасди.
Шуни ўйлаб жилмайди-ю, яна ҳомуш тортди.
__Мен хато қилдим Соҳиб ака. Ойингиздек, умримни ўғлимга бағишлашим керак эди. Мен.. мен эса, бир қизни кўз ёшлари эвазига ҳудбинлик қилиб сизга турмушга чиқиб олдим.
Сиз томондан тинмай берилган таклифни, ўтмишда етиша олмаган севгимни, уни ҳис қилишни ўйлаб, рози бўлдим.
__Сен гап нимада эканини билмайсанку.
__Тушиниб бўлдимку. Сиз севгингизни, севгимизни деб, бир оилани буздингиз. Биз қизни бахтсиз қилдик. Бу никоҳга ҳеч оёғим тортмаганди ўзи?
Одамларни гап-сўзига нишон бўлишимни билсам ҳам, эски туйғулар, ушалмаган орзулар, етишилмаган севги....
Шулар деб, катта хато қилиб қўйдимов.
__Афсусдамисан?
__Жудаям! Бу никоҳ хато бўлди. Бўлмаслиги керак эди.
Мен розилик бериб катта хато қилдим.
__Ҳўш энди нима қилмоқчисан? Ажрашамизми?
Шайдо жовдираб боқди.
__Ҳўш кейин нима бўлади. Одамларни гапларига нишон бўласанми?
__Соҳиб акаа...
__Жим Шайдо! Кўнглинг чопмаган бўлса нега рози бўлгандинг. Ортингдан тинч қўймаганим учунми?
Сен эрингга кўнгил қўйгансан шундайми?
Ундан кечдинггу, аммо унута олмадингга?
__Ундай эмас.
__Майли мен тушундим ҳаммасини. Сен...Сен сиқилма. Шунчалик хоҳламасанг нега рози бўлдинг Шайдо?
__Соҳиб ака мен...
Соҳиб бошини ушлаб чиқиб кетди. У асабийлашаётганди. Шайдони ҳафа қилиб қўйишни хоҳламагани учун хонадан чиқиб кетди.
Оғриқ қолдирувчи дорини ичиб, кўчага чиқиб кетди.
Жаҳонгир тинмай янги ўйинчоқ машинасини мақтаркан. Шайдони ҳаёли паришон тингларди.
__Қизим аввал сиз билан гаплашганимизда, ортидан гапириш бўлмасин деб, индамагандим. Аслида Сабо келин......
Қайнонаси Шайдони кўзларидан ичидагини англагандек, Сабони ҳиёнати ҳақда Шайдога айтиб берди.
__...шунақа гаплар қизим. Сиз ҳечам ўзингизни айбламанг. Сизни қайта учратишидан олдин Сабо масаласи ҳал бўлганди. Бунда сизни заррача алоқангиз йўқ қизим.
Шайдо Соҳибга ачинди. Ҳиёнат нелигинг Шайдодан сўранг.
Оила, никоҳ доим ҳам севги устига қурилмайди. Аммо жуфтингни ҳиёнати ҳар қандай вазиятда жуда оғриқли бўлади.
Сен шуни тақдиринг эканига кўнасан. Бўлган ва бўлажак фарзандларингни отаси(онаси) сифатида ҳурмат қиласан.
Аммо у сени эмас ўзгани дейди. Бу ерда севги шартмас.
Оила деганда таърифини келтириб бўлмас ришталар бисёр бўлади.
Мана шу ришталарни сароб бўлишидан ёмони бўлмаса керак.
__Келдингизми?
__Ухламадингми? Тун яримлаб бўлди.
__Сиз келмасангиз, уйқу ҳам келмас экан бу уйда...
__Йўғэ. -Соҳиб лабини қийшайтириб кулди. -Ҳали менга турмушга чиққанингга кўникмай туриб, менсиз ухлолмаслик ҳақида сафсата тўқияпсанми?
__Мастмисиз?
__Ҳа мастман. Ҳам севгини алам шаробидан. Ҳам шайтон сувидан.
__Нега ичдингиз?
__Нега ичмай? Ҳатто мен севган. Мени ҳам севган аёл мени олдимда бахтли эмас. Шунчалар ночор бўламан-у, ичмайми?
__Соҳиб ака...
__Мен бошқа хонада ухлайман. Ҳижолат бўлма! Мастликда ўзини йўқотиб қўядиганларданмасман.
__Кетманг.
Эшик олдига етган Соҳибни қўлидан тутиб қолди.
__Кетишингизни хоҳламайман. -Соҳибни белидан қўлини ўтказиб қучиб олдида. Кўксига бош қўйди.
__Боя нима деётгандинг. Энди нима қиляпсан?
Ҳозир мен ҳисларга берилиб, бирон иш бўлса. Эртага мастликда мажбурладиз деб дод-вой қилисанми?
Қара лекин тан олмайман. Мен маст бўлмайман.
__Устингиздан арз қилсамчи?
Шайдо Соҳибни юзини кафтлари орасига олди.
__Юқоридан танишларим бор. Тишинг ўтмайди. -жилмайди. -Ўзи мастлигимдан фойдаланди десам нима қиласан.
__Менга деса тажавуз қилди демайсизми? Эрта билан ишим йўқ. Мен ҳозир фақат ҳақиқий бахтни ҳис.этишни истайман. Ҳеч қандай, алдов-ёлғонларсиз. Манфаатларсиз.
Соҳиб жавоб беришга улгурмади. Шайдо ўзидан ташаббус билан Соҳибни оғушига тушди.
__Яхшимисиз Соҳиб ака?
__Бошим бироз оғрияпти.
Шайдо ўйланиб қолди. Келганига яқинда уч ой бўлади. Соҳибни боши тез-тез оғриб туради.
Илк танишган пайтларида ҳам оғрирди. Аммо бирга яшаб ўзи ўйлагандан кўра кўпроқ оғришини англади. Аввалдан шундай бўлганмикан?
Ёки энди-энди кўпайдимикан?
__Соҳиб ака бошингиз олдин ҳам кўп оғрирди. Балки шифокорга борармиз?
__Йўғэ дори ичсам ўтиб кетади.
__Бўлмайди. Дорини кўпи ҳам зарар.
__Нега оғришига ҳайронман. Ичмасам-чекмасам.
__Ичгансизку.
Жилмайди Шайдо.
__Сен менга тажаввуз қилган кунми?
Ёнига Соҳибни кулгиси ҳам қўшилди.
__Ичдим эмиш. "Ҳам севги алам шаробидан, ҳам шайтон сувидан"
Шайдо Соҳибга тақлид қилиб гапирди.
__Мен бир марта бўкиб ичганман. Сени амманг, дадам, тоғам ҳақидаги ҳақиқатни билган кун.
Бу нарса жуда қимматга тушган. Бир йилдан ошиқ вақтимни тўрт девор орасида ўтказдим. Сендан айрилдим.
Онам дард орттирди шу нарса деб.
Ўшанда қасам ичганман ўзимга.
Ҳеч қачон, энг қийин, абгор ҳолатга тушсам ҳам оғзимга олмайман деб.
__Яхши қиласиз. У нарсадан фойда йўқ. Кони зарар.
__Шундай кел энди ухлайлик. Чарчадим жуда.
__Ҳўп фақат эртага шифокорга борасиз. Йўқ бирга борамиз.
__Шартми шу?
__Шарт! Мен ҳавотир ола бошладим. Соғлиқ ҳазилакам нарса эмас Соҳиб ака.
__Ҳўп Шайдойим ҳўп! Сен нима десанг шу, борамиз. Фақат ҳозир ухлайлик. Бошим ёрилиб кетай деяпти.
__Тамаграфия натижаси чиққандур. Тўрт соат дейишганди. Раҳмат сизга маза қилиб айландик.
__Уйга қайтгим келмади. Яна қачон сизларга бундай вақт ажрата оламан. Ойим санаторияда, сен ҳам уйда сиқилиб кетдинг. Сизлар ҳурсанд бўлсангиз бўлди менга.
__Сиз бор экансиз, биз доим ҳурсандмиз.
__Раҳмонов С. Шундайми?
__Шундай. Бирон гап бўлдими?
Соҳиб шифокор қўлидаги қоғозларга ўйчанг қараб қолганига сўради.
__Тинчлик ука. Ёш эмас экансиз. Очиқчасига гаплашиб олсак ҳам бўлади. Синглим сиз чиқиб турасизми?
__Нега экан? Нима гап ўзи? Чиқмайман! Олдимда гаплашинглар.
__Шайдо...
__Чиқмайман Соҳиб ака!
__Яхши. Ука йиллар олдин мободо бошингиз билан йиқилмаганмисиз?
Ёки қаттиқ жисм билан урилмаганми бошингизга?
__Ёшлигимда ўн ёшдан ошгандим чамамда. Шунда йиқилганман. Нега буни сўраяпсиз?.
__Шуни таъсири бошингиздаги оғриқ. Шундан бошингизда шиш пайдо бўлган, ва йиллар давомида у шаклланиб каттариб келган.
__Ним..нималар деяпсиз?
Эшик олдидаги стулда ўтирган Шайдо беҳол ўрнидан туриб улар томон яқинлашди.
__Бирон иложи борми?
Соҳибни овози шу қадар шикаста оҳангда чиқдики, ҳатто ўзи ачиниб кетди.
__Афсус. Ҳажми катта. Бу ҳолатда аперацияни иложи йўқ!
"Қанча азобинг бор яна менга ҳаёт? Зерикмадингми дардлар ҳадя этавериб?
Мен зерикдим. Бундай ўрнидан жароҳатлар қолдирадиган туҳфаларинг керакмас менга!
Эй Роббим мени шунчалар суйдингми? Устма-уст оғриқ беряпсан. Шунчалик суйсанг, илтимос сендан. Мени ўзимни олиб кет.
Елкаларим толиб кетди қалб оғриқлардан"
Шайдо, Соҳиб билан шифокорни бошқа гапларини эшитмади. Қулоқлари шанғиллаб, кўзи тиниб кетди.
Охири ўзини тутолмай, қулади....
__....жойингиз жаннатда бўлсин!
Шайдо юзига фотиҳа тортиб, кўз ёшларини артди.
Ўрнидан туриб, бироз билиниб қолган қорнига қўлини қўйиб силади. Стулсиз ўтириб, тиловат қилгани учун, бироз қисилганди.
__Кеттик...
Машина орқа ўриндиғига чиқиб, рулдаги Соҳибга деди.
__Йиғламайман дегандинг. Тушимга кирибди деганинг учун олиб келгандим.
__Йиғламасликни иложи йўқда. Кўрмаган бўлсам ҳам аммамни қисмати мени жуда таъсирлантирган.
Соҳиб индамай машинани юргазди.
__Шифокор нима деди?
__Яхши ривожланяпти деди. Фақат яна ўша гап. Эҳтиёт қилиш керак.
__Ҳаммасига ўша шифокор сабаб. Сени ўшанда таъсирланиб, ҳушингдан кетганингда, ҳомилага таъсир қилган.
__У ҳам фамилиядошингиз билан адаштирганда.
__Лекин йиличи? Наҳот юзимга қараб англамаган бўлса.
__Сиз ҳам қариясизку...
Шайдо жилмайди.
Ўшанда катта ёшли Соҳиб билан фамилиядош, камига исми ҳам "С" ҳарфидан бошланувчи. Бир эркакни қоғозларини Соҳибники деб ўйлаганди.
Шайдо ҳушидан кетгани сабаб шифокор ҳам насибасини олди Соҳибдан. Қанча уринмасин, ўша ёшлигидаги йиқилиш сабабидан. У асабий эди.
Невралогияда даволанишига тўғри келди.
"Мен жинни эмасман" деб бироз жаҳл қилдику, Шайдо фарқини тушунтиргач, уни шу ҳолида ҳафа қилмаслик учун, рози бўлди.
__Қария дегин? Сен менга ҳали кўпгина фарзанд туғиб беришинг керак.
__Иккита туғаман. Етади. Ўттиздан кейин, ҳомиладорлик ҳам, туғруқ ҳам қийин кечади дейишади.
__Бу фарзандимиз 25 ёшингда туғиларкан. 30га киргунча йилига туғсанг, 4-5та фарзандимиз бўлади.
__Нима мен сизга инкобаторманми?
Шайдо кўзларини катта-катта очди.
Уни қарашларидан Соҳибни юзига кулгу югурди.
🍃🍃🍃
__Бу қизингиз жуда эркада. Қийнаб ташлаяпти.
Асалой катта қорни билан белини ушлаб Ҳаётни олдига келди.
__Онасини қизида. -Ҳаёт қизини юзидан ўпиб қўяркан. Асалойга кулиб жавоб берди.
__Ҳоо кеча ақлли десам. "Мени қизим" деб ёқангизни кўтараётгандизку. Энди мени қизим бўлиб қолдими?
Қошлари чимирилди Асалойни.
__Ақли менга, эркалиги сенга ўхшайди-да.
__Яхши таърафи сизгая. Камчилиги менгая.
__Билсанг агар мен сени шу эркалигинг учун севганман. Мен учун бу эркалик эмас. Ёқимли бир нарса, таърифи йўқ, қиёси йўқ.
__Росданми?
__Албатта, агар ўнта қизим бўлса ҳам сендек эркатой бўлишини хоҳлайман.
__Унда сочингиз оқариб кетади. -Асалой кулди. -Аммо мен бунисини ўғил кутяпман. Қиз бола дадасига сотилиб кетаркан.
__Нима бўлса ҳам умри билан берсин....
🍃🍃🍃
__Ҳўш ўғлим мени соғиндингми?
__Ҳа сизни соғиндим. Кўпроқ акамни соғиндим.
__Укангничи?
__Укам билан билла-билла ўйнайман десам. Ҳечам ўйинчоқларини бермайди. "Бер-бер-беерр" деб бақиради. Акам яхши.
__Шунақа де?
Баҳодир биддиллаётган ўғлига кулиб қаради.
__У ҳали кичкинада, катта бўлса эси кириб қолади ҳўпми?
__Ҳўп!
__Бугун бизникида қолмайсанми?
__Мен ойимсиз ухлолмаймандаа.
__Шундайми? Ойинг ҳам яхшими?
__Яхши. Нимага сиз борсангиз чиқмайди ойим?
__Билмадим. Эри қизғонса керакда мендан.
__Соҳиб дадам роса қозғончиқ. Машина олгандан кейин ойимни таксига ҳам чиқармай қўйган.
Сиз ҳам Хазона ойимни яхши кўрасизми?
__Яхши кўраман. Шунинг учун ёнидаманда....
Баҳодир ижарага олган машинасида Жаҳонгирни олиб кетаркан. Ичида Шайдога чин дилдан бахт тиларди.
Ҳаётимиз давомида бизга, катта-кичик оғриқлар. Улардан қолган жароҳатлар берилади.
Инсон хамма нарсага кўникади, дейишади аслида бу ёлғон, ундай эмас... Бошқа чоранг бўлмагани учунгина чидайсан аммо кўникмайсан!
Ўша кўнганинг ҳар нарсалардан қолган жароҳатлар эса, қалбингни бир четида қолиб, баъзи-баъзида борлигини билдириб туради.
ТАМОМ.
30.11.2023.
26.03.2024.
ДИЛОРОМ ҚОСИМОВА.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15