Шу кундан бошлаб, ҳаётимга бутунлай зулмат ин қурди.
Ҳаёт кетди. Дадам мен билан бир оғиз гаплашмай қўйди.
Ойим-барибир онада, "қисматинг шу экан" деб овутган бўлади баъзида.
Соҳиб акам эса....
Соҳиб акам изсиз ғойиб бўлди.
Аслида бундай дейиш нотўғридур. Сабаби изсиз ғойиб бўлди дейиш учун. Мен уларни суриштирганим йўқ.
Сабаби бунга имконим йўқ эди.
Дадам мени уйдан чиқишимга йўл қўймаётганди.
Ўқишим ҳам олдиндан янги йилдан кейингача гаплашилгани учун, куpc раҳбарим ҳам безовта қилмасди.
Кусрдошларим билан гаплашай десам: телефоним йўқ.
Янги йил ҳам, татимади. Мана бир ойдан ошдики, кўчани фақат дераза орқали кўраман.
Ҳатто янги йил оқшомида маҳалламиздагилар. Кўчада йиғилиб кичик ўйин қилишганда ҳам. Менга рухсат беришмади.
Шундай бемазмун кунларимни бирида дугонам мени йўқлаб келди.
__Бормисан Шайдо. Янги йил ўтса ўқишга қайтади дейишганди. Қайтмадинг. Сени соғиниб кетдимку.
__Мен ҳам соғиндим. -дедим шунча пайтдан буён, фақат оила аъзоларимнигина чеҳрасини кўрганим учун. Уни келганидан суюниб.
Инсонни кун-у-туни бир хил ўтаверса ҳам зерикаркан.
__Соғиндимда сени...
__Мен ҳам соғиндим. -деб уни маҳкам қучдим. -Мадина сендан бир нарса сўрасам майлими?
__Майли сўра.
__Соҳиб акам....Соҳиб акамни кўриб турибсанми?....Улар яхшими? -дедим титраб паст овозда ҳеч ким эшитиб қолмасин деб.
__Соҳиб аканг йўқ. -деди у тезда жавоб қайтариб. -Соҳиб аканг келмай қўйган Университетга. Анчадан буён кўринмаяпти. Ҳатто ўрнига бошқа меҳаник ҳодим ишлаяпти.
__Нимаа? Қаерда экан?
__Мен қаердан биламан Шайдо? -дугонам кўзлари пир-пираб қаради. -Билсам, кўрган бўлсам сенга айтмасмидим.
Мен индамадим. Ҳаёлим Соҳиб акамга кетди. Ўша кундан буён кўрмадим. "Сени ҳеч кимга бермайман" дегандилар. Бир оғиз хайрлашмай, ғойиб бўлдиларми?
Ойимни айтишича, дадам ўша куни Соҳиб акамга ҳам ҳақиқатни айтган экан.
Балки шу сабаб кетишни маъқул кўргандур.
__Шоҳида бугун кечга тайёргарлик кўринглар, меҳмон келади.
__Ҳўп дадаси. Ким келади.
__Шайдони бўлажак турмуш ўртоғи.
Нонушта пайтида дадам айтган гапдан ичаётган чойимга тиқилиб қолдим.
Яна қанақа турмуш ўртоқ?
Дадамга савол назари билан қарадим. Аммо дадам юзини терс ўгириб олди-да, яна ойимга гапирди.
__Қизингга айт. Аза тутган одамдек тумраймай, сал чеҳрасини очиб юрсин.
Келадиган меҳмон олдида ҳам шундай ўтирса, мендан яхшилик кутмасин.
Дадам юзига фотиҳа тортиб, дастурхондан туриб кетди. Ойим ҳам дадамни кузатиш учун чиқиб кетди.
Мен эса, миямда ғуж-ғуж саволлар билан қолдим.
Кечгача ҳаёлларим тарқоқ юрди. Ким экан келадиган меҳмон? Дадам "Шайдони бўлажак турмуш ўртоғи" деди.
Ҳаёт кетгандан кейин бу ҳақда ортиқча гап бўлмаганди.
Ўзи дадам мен билан умуман гаплашмай, қўйганларку.
Фақат ойим, кўпинча ачиниб гапирадилар.
Балки ҳақдурлар ойим.
Мен шошма-шошарлик қилиб, ўша ҳабарни ёзмаганимда. Ҳозир Ҳаётга турмушга чиққан бўлардимми?
Тўғри мен Соҳиб акамни унутганим йўқ. Барибир йўлларимиз параллел экан.
Анчадан буён ҳеч нарсани ўйлагим келмай қўйгандим. Бугун бир ўй миямга ўрнаб қолди.
Мен барибир Соҳиб акам билан бирга бўлмас эканман.
Бошқага турмушга чиқарканман.
Ҳаёт яхшимиди?
Ҳар қалай уни оз бўлса ҳам билардим.
Дадам айтган йигит ким экан?
Миям ғовлаб кетди.
__Қизим чиқ энди. Даданг билан, даданг эрталаб айтган йигит келди. -қизиқ уйланмоқчи бўлган одамни совчилари келарди одатда. Бу йигит эса ўзи келаётган экан. Буниси қандай бўлди энди?
__Бўлақол.
__Ҳозир мана. -истамайгина хонамдан чиқдим.
__Сал юзингга упа-мупа суртиб олмабсанда.
__Қўйинг ойи. -дедим беҳол. Қанийди ҳозир келаётган инсон Соҳиб акам бўлганда. Ойна олдида. Нақд икки соат ўзимга оро берган бўлардим. Афсус. Улар на ўзи келди. На улар ҳақда бир ҳабар эшитдим.
Қалбим ҳувиллаб қолди.
Энди менга ҳеч нимани аҳамияти йўқ.
Пешонамда борини кўраман.
Ҳамма учун кутилган. Мен учун келишини хоҳламаган, инсон дадам билан кириб келди. Бир қарадим-у, қайта қарагим келмади.
Ичимдан йиғи кела бошлади. Йўқ мен қандай қилиб? Қандай қилиб....?
Ичим ёниб кетяпти.
Хоҳламайман, аммо мажбурман.
__Қизим саломлашмайсанми? -ойим туртгач, ёш тўла кўзларим билан ойимга қарадим. Кўз ёшларимни, чиқармаслик учун, киприк қоқмаяпман.
Ойим "йиғлама" дегандек қаради. Кейин, йигит таърафга имлади.
__Узр қизим бироз ҳаяжонда. -ойим йигитга ҳижолатомуз гапирди.
__Ҳечқиси йўқ. -деди йигит самимий оҳангда.
Мен эса чидолмадим. Кўз ёшларимни кўрсатмаслик учун, югурганча хонам томон кетдим.
Ортимдан ойимни "Шайдоо" дея чақирганига ҳам аҳамият бермадим. Хонамга кириб ҳўнграб йиғлаб юбордим.
Тамом....
Бари тамом!
Мен қилган орзулар!
Мен тасаввур қилган келажак!
Мени севгим. Мени ҳеч кимда йўқ. Такрорланмас ғурурсиз севгим.
Бари тамом.
__Мумкинми? -бироз ўтгач хонам эшиги, аввал таққиллади. Кейин очилди. Эшик олдида ўша йигит турибди.
__Бу ерда нима қиляпсиз? -дедим бўғриқиб.
__Бу уйга сиз билан танишиш учун келгандим. Хонангизга қамалиб олганингизга, ёлғиз гаплашиб олмоқчидур деб ўйладим. Ойингиз сизни чақирмоқчи эди. Улардан рухсат сўраб ўзим келавердим олдингизга.
__Нимааа? -эшикка суяниб олиб, бамайлиҳотир гапиришидан жаҳлим чиқди. -Ўзизи кимман деб ўйлаяпсиз. Бу хонага бегоналар киришини ёқтирмайман. -дедим олайиб қараганча.
__Мен энди бегона эмасман. Бўлажак турмуш ўртоғингизман.
__Ҳали аниқмасс!!
__Дадангиз билан ҳаммасини гаплашиб бўлганмиз. Гап сизда қолган.
__Мен ҳали жавобимни айтмадим.
__Унда биз яқин-бегоналармизми?
"Иккимиз энг яқин бегоналармиз"
Машҳур бир қўшиқни бир қатори ёдимга тушди.
Дадам бу йигитга узатиши аниқ мени.
Шу сабаб биз Соҳиб акам билан мен ҳам шундай. Энг яқин бегоналармиз.
Кўнгил яқин. Тана йироқ.
Жин урсин яна кўзим ёшланяпти.
Йўқ мумкинмас...
Бу йигитни олдида йиғлашим асло мумкинмас.
__Шайдо сизга нима бўлди? Ҳафа қилдимми сизни? -йигит эшикдан ичкарига кирди.
__Кирманг. -дедим бу қилиғидан жаҳлим чиқиб.
__Ҳўп-ҳўп. Фақат жаҳлингиз чиқмасин. Ота-онангиз кутиб қолди. Бизни бу ерда туришимиз уларга нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Балки олдиларига чиқармиз.
__Ўзингиз чиқаверинг! Мен....
__Шайдо менимча сиз иккимизни тўйимиз ҳақдаги гапларга қаршисиз. Агар сиз қарши бўлсангиз. Мен мажбурламайман. Майли яхши қолинг.
У чиқиб кетди. Мен ҳам чиқишим керак. Дадам энди соғ қўймайди мени.
Мени қарор чиқаришга ҳаққим йўқ.
Етарлича ота-онамни асабларини емирдим.
Яна хато қилсам. Улар мени кечирмайдилар.
Ўзи дадам ҳали ҳам ҳафа.
Ноилож ўрнимдан туриб, хонамдан чиқдим.
Меҳмонхона томонга юрар эканман. Дадам ва ўша йигитни суҳбати қулоғимга чалинди.
__Баҳодир олдингизда ҳижолатдаман. Бу қизимни узоқ кутилгани учун. Анчагина эрка қилиб тарбиялаб қўйганмиз.
Турмушга чиқиб, бағримиздан кетишини ҳазм қилолмаяпти шекилли.
__Ҳечқиси йўқ. Ҳамма қизлар ота-онасини меҳридан кечкиси келмаса керак.
__Ярангизни янгиламоқчи эмасдим.
__Йўғэ нега ундай дейсиз.....-қизиқ қандай яра ҳақда гапирди экан-а дадам? Йигит ҳам жим бўлиб қолди. -Мениям синглим шундай, эркароқ. -деб бироздан кейин гапини тўлдирди.
__Бу ерда турма. Ма чойни олиб кир гап пойламай.
Ойим бироз зарда билан чойнакни қўлимга туткасди. Уларниям тушунаман. Зада қилиб юбордим чеҳрам очилмай.
Аммо ўзимни мажбурлаб кулолмасам нима қилай?
Ўзимда бўлса: бир ухлаб туриб ҳаммасини унутиб, барига кўз юммасмидим.
Менимча мен жудаям иродаси бўш қизман.
__Ассалому алайкум. -дея эшикдан кирдим.
Ҳаёт, бу — бир қарасанг барча нарса бир онда тугайди.
Ҳаёт, бу — тугади деган он барчаси бошидан бошланади!
Мен Соҳиб акам билан бизни оиламиз ҳақидаги бор гапни эшитганимда.
Ҳаёт билан орамиз очиқ бўлганда бариси тугади деб ўйлагандим.
Баҳодир...
Бу йигит дадамни супермаркетларидан бирида, иш бошқарувчи экан.
Дадамни айтишича, жуда меҳнаткаш, тиришқоқ йигит эмиш. Бир йил олдин оддий маҳсулот ташувчи бўлиб ишга кирган йигит. Бора-бора ўзини кўрсатиб, ҳаммолликдан-иш бошқарувчиликкача кўтатилибди.
Уни фақат биттагина яқини, синглиси бор экан.
Болалар уйида катта бўлишган, бошларидан жуда кўп қийинчиликлар ўтказишган экан.
Қизиқ. Мен шунча қийинчилик кўриб, уйланмоқчи бўлган йигитга муносиб рафиқа бўла олармиканман?
Ахир мен....
Шунча гапга қарамай, ҳали ҳам Соҳиб акамни яхши кўраман.
Шу кўксимдаги юрагим. Бир кун йўқки, уларни эслатиб ҳапқирмаган.
Бугун мени тўйим.
Мен Баҳодир ака билан турмуш қураяпман.
Ҳозир март ойини охири.
Мен шу пайтгача Соҳиб акамни кўрмаганимга тўрт ой-у, ўн етти кун бўлди.
Мени тўйгача деярли кўчага чиқаришмади.
Деярли, фақат зарур бўлган пайтларда кўчага чиқдим.
Ундаям, Баҳодир ака ҳамроҳлигида. Мени қаерга бўлса ҳам ўзи олиб бориб юрди.
Мен эса, кўчада ҳеч йўқ тасодифан, узоқдан бўлса ҳам Соҳиб акамни кўриб қоламанмикан деган умид билан, атрофга аланглардим. Аммо кўрмадим. Уларни стилида кийинган бирон эркакни кўрсам, юрагим безовта бўларди. Аммо юзини кўргач, тарвузим қўлтиғимдан тушгандек шумшайиб қолардим.
Мана бугун шу умид ҳам йўқ энди.
Энди Баҳодир акага, нисбатан виждонсизлик қилмаслигим керак.
Аммо Соҳиб акамни ўйламасликни эплай олармиканман?
Қўлимдан келармикан?
Юрагим кўнармикан?
Тўй, ҳамма тўй қатори ўтди.
Ўзгача нарса, ҳамма келин тўйда ҳаяжон, ва бироз қўрқув билан ўтирса, мен ичимда бўшлиқ билан ўтказдим.
Баҳодир ака эса аксинча, мамнунлиги, юз мимикаларидан ҳам билиниб турарди.
Синглиси анча шўхроқ қиз экан. Оғзи-қулоғида. Тўй тугагунча даврани бўшатмади деса ҳам бўлади.
Якка-ю, ягона акаси. Умуман ягона яқинини тўйида беармон ўйнади.
Қариндош аёлларимиз кўз остига олиб қўйишган бўлса ҳам ажабланмайман.
Сабаби, Баҳодир акани синглисини кўп бора, уларни нигоҳлари тақибида кўрдим.
Тан оламан, мен яхши қиз эмасман. Умуман яхши инсон эмасман.
Тўй тугагунча икки кўзим тўйхонани кириш эшигида бўлди.
Кимни кутдим?
Аҳмоқона савол-а?
Жавоби ундан ҳам баттар.
Мен Соҳиб акамни кутдим. Охиригача....
Баҳодир акани уйига етиб келгунимгача...
__Шайдо ўзиззи қўлга олинг. Нега йиғлаяпсиз? -келин-куёв учун ажратилган, хонада янгам олдида, тўйда йиғилиб, ташқарига чиқаролмаган кўз ёшларимни тиёлмадим.
__Янга мен хоҳламайман. Кирмасин мени олдимга. Куёв киришини, у билан бир хонада қолишни хоҳламайман. -дедим ҳиққилаб.
__Жинни бўлганмисиз? Бу қандай гап энди.
__Янга керакмас.
__Мен аммангизни чақираман.
Янгам яъни, тоғамни аёли, бошини сарак-сарак қилганча чиқиб кетди. Зум ўтмай хонага аммам билан қайтиб кирди.
__Нима гап, Назирахон? Куёвни синглисини олдида бироз ҳижолат бўлдим. Бу ёққа судраганингизга. Бирор муаммо борми?
Аммам эшикдан кира солиб, янгамни саволга тутди.
__Опаа бу қизни гапини қаранг. -янгам висирлаб, мени гапларимни аммамга айтиб берди. -Нима бўлса ҳам мен келинман. Гапимни ўйлаб гапирганим яхши. Қаттиқроқ гапириб юбориб опамдан балога қолмай деб сизни чақирдим
Сиз аммасиз! Ҳаддингиз сиғиб, гапира оласиз.
__Сен қиз жинни бўлдингми? -аммам янгамни гапларидан тутаб кетдиёв. Янгамга жавоб бермай, олдимга келиб, зарда билан ўзига қаратди. Паст овозда гапираётган бўлса ҳам, оҳангидаги зардани англамасликни иложи йўқ эди.
__Аммааа. -дедим мўлтиллаб.
__Кўзингни суйдигини оқизиб менга қарама. Сен қиз укамни тамом қилмоқчимисан? Бир марта фотиҳанг қайтгач, даданг қанча сиқилганини биласанми? Сен қизни ортингдан "сахр" касалини орттириб олганиничи? Нима сен укамни тириклайин гўрга тиқмоқчимисан?
Аммамни гапларидан қотиб қолдим. Дадам....
Дадажоним...
Мен сабаб, дард орттириб олдиларми?
Йиғлаб юбордим. Аммам яна бир дунё, аччиқ-тирсиқ гапларни гапирди. Ўлай агар ҳеч бири миямга етиб бормади.
Аммам билан янгам, чиқиб кетишди. Қанчадур вақт ўтиб хона эшиги очилиб, таниш ифор хонага ёйилди.
Бу ифор бугун мен билан куни бўйи ҳамроҳлик қилган, инсонга тегишли эди.
__Шайдо яхшимисан? Йиғладингми? -одатга қарши бу сафар сен деб мурожат қилди. Мен эса жавоб бермадим. У иягимдан тутиб ўзига қаратди. -Нима бўлди? Қўрқаяпсанми? -деди юмшоқлик билан.
__Илтимос менга тегманг. -дедим баттар йиғлаганча...
Давоми бор...
ДИЛОРОМ ҚОСИМОВА.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10