Бу қандай бўлган билмаймиз. Аммо Шайдони эри ярим кечаси, тумандан уйга қайтган. У пайтлари дарвозаларга қулф илинмасди. Ёки деворлар йўқ. Ўрнига ғоза-поядан бир текис терилиб, ясама девор,(чавра) қилинарди.
Куёв уйга кирганда, Шайдо билан поччаси ёзги ошхона, навес таърафда бўлган.....
Ойим яна йиғлаб юбордилар...
Хотиралар инсонни ҳар кўйга солади. Қийналяптилар биламан. Аммо охиригача билишни истайман.
Менда хоҳиш устунлик қилаётганди.
__Бизга Шайдога тагишли кийимларни беришганида. Уни кўйлагини какеткаси чўкидан эмас, бошқа жойи йиртилган, ифлос-кир эди...
Кейин суд бўлди.
Судда маълум бўлишича. Куёв келганда, Шайдони кийимлари бир аҳвол. Поччасини қўлидан чиқишга уриниб ерда тўлғониб ётган. Почча ифлос эса. Шайдони устига чиқиб олиб. Бетартиб уни юз кўзидан ютоқиб ўпаётган бўлган.
Куёвни кўзи қонга тўлиб, поччасига ташланган. Бақирган-сўкинган. Ўласи қилиб урган. Шовқиндан ота-онаси ҳам чиққан, очиқ жой эмасми? Шовқинни эшитганки, Қўни-қўшни ҳам йиғилган.
Аммо кеч қолган ҳаммаси. Куёв ғазабда, ўша ерда турган пичоқни олиб....ҳудди товуқ сўйгандек Шайдони бўғзига тортиб юборган.
Ойимни гаплаpидан қўрқиб кетдим. Бирор марта кўрмаган бўлсам ҳам, ўзимча аммамни тасаввур қилдим.
Кўз олдимда, эски устунли навес, қора ўчоқ.
Яна алламбалолар.
Какеткали, ёши катталар тилидан айтганда, "ўзбекча" кўйлак кийиб олган. Аммам гавдаланди. Битта эркак ташлангани, аммам ўзини ҳимоя қилишга урингани...
Бошқа эркак келиб, биринчи эркакни дўппослагани.
Кейин аммамни....
Ичимдан титроқ чиқиб кетди.
Кўз ўнгимда бўйнидан қон титқираб оқаётган адаш аммам кетмасди.
Мени ҳаёлимдаги кўзларида қандайдир иложсизлик ва умид билан гавдаланди...
Балки аммам эридан умид қилгандур?
Балки "ҳалоскорим келди" деб таскин топгандур?
Аммо.... эри бир бор суриштирмай.....
Я Аллоҳ ҳаёл қилишга ҳам қўрқиб кетяпман.
Амман эрини севганми?
Ҳа севган! Ойим айтдику, "улар чиройли жутфлик бўлган" деб.
Инсон энг кўп кимга суянади. Қай бир эркакни олдида ўзини бехавотир сезади?
Аввал отага, ака-ука. Суйган ёр. Турмуш ўртоқ.
Ҳаа шундай.
Мен ҳам Соҳиб акамни олдида бутун борлиқни унитиб, ҳотиржам ҳис қиламан ўзимни.
Аммамда ўша пайтда шундай инсон бу эри бўлгани аниқ.
Аммам ҳам эридан умид қилгани аниқ.
Аммо улар нима қилган. Разиллик. Сўраб-суриштирмай....
Бу вахшийлик.
Аммам манқурт кимсалар қурбони бўлган.
Бири иккинчи нафсни қулига айланган, пасткаш.
Иккинчиси, ўз аёлига ишониш учун, ҳаракат қилиш у ёқда турсин. Ҳеч йўқ фикрлашни ҳам ҳаёлига келтирмаган, калта фахм шахс.
__Судда тиббий экспертиза ҳодимлари аммангга куч ишлатилгани, баданини баъзи жойларида кучли зарбдан қолган кўкаришлар бор бўлганлиги ҳақда маълумотлар айтишди...
Яна ўша номард ҳали амманг билан яқинликка улгурмагани ҳам маълум бўлди.
Ойим бошини эгиб жим бўлиб қолдилар. Сезяпман қийналяптилар. Икки йил бирга, бир ҳовлида яшашган экан. Опа-сингилдек бўлиб кетишгани аниқ.
Бу ҳодиса бутун оилага қаттиқ таъсир қилган. Оғриқли зарба бергани аниқ.
__Аммамни эри афсусландими? Шошилиб қилган ишидан афсус чекдими?
__Асти сўрама қизим. Куёвни оҳии бутун суд залини қулоқларини қоматга келтирди.
Ўзини ҳар ерга уриб, дод солди.
Аммо бундан нима фойда эди.?
Амманг тирилиб қолармиди?
Қорнида боласи билан увол кетган бечора Шайдо тирилиб қайтармиди?
__Нимааа?
Тилим калимага келмай қолди. Аммам ҳомиладор бўлган экан. Ё ҳудойим, ичим зирқираб кетди...
__Ҳаа қизим! Шайдо ҳомиладор бўлган экан. Уни эри дод солиб йиғлаганини кўрганингда эди.
Аммо мени бу нарсалар юмшата олмади. Унга сира ачинмадим. Шайдо синглимдек эди. Қандай синглимни қотилига ачинишим мумкин?
Буни иложи йўқ. Асло иложи йўқ.
__Уларга нима бўлган? Соҳиб акамни отаси ҳам жазоланганми? Аммамни эричи? Қамалганми?
__Шайдони эри, ўн саккиз йилга қамалди. Поччаси ҳам етти йилга қамалди. Тажавуз қилгани учун.
Бувинг билан бобонгни фарзанд доғи адо қилди. Бувинг ҳам кўп ўтмай, фарзанд доғидан куйиб чидолмай, Аллоҳга омонатини топширди.
Бобонгга бу жуда ёмон таъсир қилди. Анча чўкиб қолди.
Биз сал бўлсада уларни чалғисин деб. Уйимизни сотиб, шу ерларга кўчиб келдик. Йиллар ўтиб сен туғилдинг.
Бизни уйимизга чўккан зулматни қувиб келгандинг гўё.
Даданг "она қизим" деб бувингни исмини қўймоқчи бўлганди ўшанда.
Бобонг эса "Шайдо қўямиз, ёш кетган қизимни, ҳеч йўқ исми яшасин" дегандилар.
Шу сабаб, сенга шу исмни қўйганмиз.
Аслида сенга бу гапларни умуман айтиш ниятимиз йўқ эди. Балоғат, айни катта ҳаётга қадам қўядиган пайтингда. Бундай гаплар оғирлик қилиши, руҳиятингга салбий таъсир кўрсатишидан қўрқаётгандим.
Оила, катта ҳаёт, турмуш деган нарсалардан чўчиб қолишингни истамаганимиз учун. Сенга бу ҳақда энг бошидан айтишни хоҳламагандик.
Энди айтчи қизим. Сени қандай у оилага узатишимиз мумкин?
Оиламизни бир қизини увол қилган оилага қандай сени топширишимиз мумкин эди?
Бизда бундай катта юрак йўқ!
Яна бир йўқотишни кўтара олмаймиз.
Суюқ қайнота, қотил тоға қўлига топширолмаймиз.
Балки ўша сен айтаётган йигит ёмон эмасдир. Аммо уни отаси ва тоғаси сабаб, бизни қалбимизда жуда катта жароҳат қолган.
У жароҳатни эса малҳами йўқ.
Ойимни гапларида жон бор. Ҳеч ким рози бўлмасди. Аммо...
Аммо Соҳиб акамм...
Мен Соҳиб акамни яхши кўраман.
Аллоҳим мени иймоним сустлигини шу йўл билан жазоладингми?
Нақадар оғриқли жазо.
__Қизимм.
__Ойи мени бироз ёлғиз қолдиринг. Майли ҳаммаси сизлар айтгандек бўлади. -тўйиб йиғлаб олишим учун, ёлғиз қолишим керак. Бўғзимда йиғилган йиғини чиқармасликка уринганим сари, бутун аъзойи-баданим зирқираб оғрияпти.
Ойим тезроқ чиқиб кетса: тўйиб йиғлаб олсам.
Ойим чиқиб кетгач, қанча йиғладим, билмайман. Томоғим қақраб, сув ичиш учун чиқдим. Ошхонага борарканман. Меҳмонхонадан кимларнидур суҳбати қулоғимга чалинди.
Кимдур келгандур дея, ўтиб кетдим.
Ҳаёл суриб ўтирсам. Меҳмонхонадаги овозлар яқинроқдан келгандек бўлди.
Дераза ёнига бориб, парда ортидан, ташқарига қарадим.
Ойим ва икки аёл меҳмонхонадан чиқиб, дарвоза томон юряптию. Тўхтаб-тўхтаб яна суҳбат қуришяпти.
Юзларини кўролмадим....
Индамай, стулга ўтириб ўйга толдим. Ростдан тақдирим Ҳаёт бўлса керак.
Қанчалик севсам ҳам, ота-онамни яраларини янгилаб, Соҳиб акамга турмушга чиқолмайман. Бу оиламдагиларни қалб жароҳатларига туз сепган билан баробар.
Аммо унута оламанмикан?
Яна кўз ёш...
Яна танамда оғриқ.
Бу оғриқ жисмоний зарбадан эмасди. Оғриқ аталмиш зарба борган сари танамни зирқиратиб ташларди.
__Шу ердамидинг? -ойим кўринишидан, нимадандур қаттиқ жаҳли чиқаётгани кўриниб турарди. Боя менга юмшоқ гапириб, тушунтириб чиқиб кетгандику.
Ҳали жавобимни айтмадимку.
Нега бунчалик жаҳллари чиқаяпти экан?
__Тинчликми ойи? Мен ҳаммасини ўйлаб кўрдим ойижон. Мен сизлар нима десангиз шунга розиман. Мен Ҳаётга турмушга чиқишга қаршилик қилмайман энди.
__"Тинчликми?"миш. -ойим заҳарҳанда кулди. -Энди тўй бўлмайди. Сен аҳмоқ Ҳаётга қандай ҳабар юбординг? Эсинг жойидами сен қизни?
Ойим тутоқиб бақириб юборди. Ёдимдан чиқибди Ҳаётга ҳабар юборганим.
Эй ҳудо энди нима қиламан?
Келган аёллар Ҳаётни яқинларимиди?
Ҳаётим умуман мен кутмаган таърафга ўзгариб кетди.
Мен агар имкони бўлса Соҳиб акамга турмушга чиқаман.
Агар буни имкони бўлмаса. Тақдирим Ҳаёт деб ўйлаб юрган пайтим.
Келажагим ҳақидаги ўйларимни, катта тўфон ўзгартириб юборди гўё.
Ҳаётга ёзган ҳабарим сабаб, дадам баттар ранжиди мендан.
Ойим ҳам ҳафсаласиз менга ачиниб қарайди.
Балки ўзларига ачинишар, мендек аҳмоқ қизлари борлиги учун.
Телефоним яна олиб қўйилди.
Яна уй қамоғига маҳкум бўлдим.
__Шайдо, сал сочингни йиғиб, кийимингга қара. Аҳволингни қара.
__Ойиии аҳмоқ қизингизни кўнглига сиғмайди бу нарсалар.
__Кўнглинггаям. -ойим асабий кўзларини юмиб очди. -Ҳаётни сенда икки оғиз гапи бор экан. Бу аҳволингда девона ҳам қўрқиб кетади. Сал ўзингни тартибла.
Ҳаёт? Ҳаёт келдими? Менда нима гапи бор экан?
Таралмаган сочимни устидан рўмолни бостириб ўрадим. Эгнимга камзулимни илиб, ташқарига чиқдим.
__Меҳмонхонада. Даданг билан ҳам гаплашди......Эссиз шундай йигит. -ойим охирги гапини ғудраниб айтганча мендан узоқлашди.
__Ассалому алайкум. -дедим Ҳаётни юзига қараёлмай.
__Ваалайкум ассалом. Яхшимисиз Шайдо? -овозидан шашти пастлиги сезилиб турарди.
__Ҳаёт мени кечиринг. Олдингизда жуда уятлиман. Сизниям руҳингизни тушуриб юборган кўринаман. -дедим йиғлагим келиб. Ахир уни айби нима эди? Нега уни ҳам бир бор ўйлаб кўрмадим. Тўққиз кундан кейин тўйи бўладиган йигит. Ичидан нималар ўтаяпти экан?
__Нега шуни аввалроқ айтмадингиз? Нега ўзим сўраганимда айтмадингиз? Шайдо биласизми мени қанчалик ҳижолатли аҳволга солиб қўйганингизни. Агар ўзим сиздан очиқ гаплашишни сўраган пайтим. Ўша йигит ҳақида айтганингизда ҳам кўз юмардим бунга. Мен ўша йигит билан гаплашгандим.
Кўнгил аммо. Майли буларни ортга ташлаш мумкин эди. Ҳозир ҳамма эмаску, баъзи бир ўн беш ёшли қизларни ҳам, бир-икки йиллик севги тарихи бор.
Аммо сиз...сиз мени юзимга оёқ қўйиб, менга унаштирилган бўла туриб, ўша йигит билан гаплашиб юргансиз.
Шуни даб-дурустдан ҳабар қилиб ёзмай, телефон қилиб, шахсан ўзимга айтсангиз бўлардику.
Биласизми? Кеча уйимизда ҳамма қариндош-уруғлар йиғилганди. Уй ясашаётганди.
Янги пардаларни жияним тикканди. Телефоним уни ёнида эканида ҳабарингиз борган. У атай ҳабар сиздан келганини кўриб. Мен билан ҳазил қилгиси келиб овоз чиқариб ўқиди. Ўша хонадаги қанча қариндошимиз эшитди. Эшитмаганларга-эшитганлар етказди.
Мен ҳижолатдан "ҳазиллашиб ёзган" деб турсам,
Бир жияним "мен айтгандимку, "йўғэ ўхшатгандурсан" деб оғзимга гап билан урдингиз. Мана Ҳаёт акамни унаштирилган қизи. Университетимизни меҳаниги билан гаплашиб юради." Деб ўша йигит билан сизни дарахт остида гаплашаётганингизда туширилган фотони кўрсатди.
Тўғриси сизни шарофатингиз билан. "Эплаб битта қизни кўнглини ололмабди" деган гап эшитдим.
__Кечиринг. -деёлдим ҳолос. Виждоним қийналди. -Мен хато қилдим. Айбдорман олдингизда.
Кўз ёшларим сидра-сидра тўкила бошлади.
Ерга қараб йиғлар эканман. Ҳаётни жойидан турганини билдим. Қадамларидан...
У мен томон келяпти. Жудаям ношудман мен. Кейинини ўйламай иш қиладиган, аҳмоқман.
__Йиғламанг! -У менга рўмолчасини узатди. -Агар шу унаштирувдан кейинги гаплар бўлмаганда. Мен асло тўйни тўхтатмасдим. Аммо сиз мени ғуруримни ер билан битта қилдингиз. Юзимга оёқ қўйдингиз. Ким кафолат беради. Эртага тўйдан кейин ҳам, иродангиз бўшлик қилиб.....
У гапидан тўхтаб қолди. Аммо мен уни нима демоқчи эканини англаб бўлгандим.
Жуда алам қилди. У мени келажакда ҳиёнат қилишим мумкинлигини назарда тутиб гапирди. Наҳотки, мен унда шундай таасурот уйғотган бўлсам?
__Гапларим оғир ботган бўлса узр сўрайман. Аммо бу фикрим, келажак ҳаётингизда ас қотиб қолади деган умиддаман. Дадангиз билан гаплашдим. Тўй тўхтатилганини асл сабабини ҳеч ким билмайди. Бу икки оила ўртасида қолади. Мен бу ҳақда билган ҳамма қариндошларимга айтдим. Сиз ҳақингизда ҳеч қаерда, ҳеч қандай гап гапиришмайди.
Шунчаки "ёшлар келишолмабди" деб қўйишади. Тўй тўхтатилганини сабабини сўраганларга.
__Раҳмат. -дедим пиққиллаб, шунчалик мард йигит эдими бу Ҳаёт? Хоҳласа шарманда қилса бўларди. Аммо у ундай қилмади.
__Арзимайди. Бу отангиз учун. Ўзига қарашли бўлган қизлар ҳақдаги одамларни гап-сўзи, эркак кишини руҳини синдиради. Хоҳ у ота бўлсин, хоҳ ака-укалар.
Майли соғ бўлинг.
__Кечиринг?
__Сизга чин кўнгилдан бахт тилайман. Хайр.
Ҳаёт чиқиб кетди. Қўлимда кўз ёшлардан хўл бўлиб кетган уни рўмолчаси билан ортидан термулиб қолдим.
Мен Аллоҳ берган бахтга, ўзим эшик ёпган аҳмоқман.
Ҳаётни севиб қолган эканман демайман. Аммо уни қанчалик яхши инсон эканини англаб бўлгандим.
У ҳар қандай қизни бахтли қила олишига ишонардим.
Аммо мен севги деб, уни қадрига етмадим.
Кўзларим фақат Соҳиб акамни кўрди. Юрагим фақат Соҳиб акамни деди.
Ҳатто ҳозир ҳам Уларни яхши кўраман.
Аммам билан бўлган ишларда Соҳиб акамни айби йўқ.
Мен ота-онам учун Соҳиб акамдан кечишим мумкин. Лекин асло унутмайман.
Унутолмайман!!!...
Давоми бор...
ДИЛОРОМ ҚОСИМОВА.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2