72-қисм.
-- Наҳотки шунча озорларингизни сабабчиси мен бўлсам ҳам дадажон дея олсангиз. Наҳотки шунчалик самимий софдил бўлсангиз. Мени деб бошингизга не кўйлар тушмади. Шунда ҳам мен билан самимий гаплашяпсиз. Қизим сиз ердаги фариштасиз. Сизга тарбия берган ота-онангизга минг раҳмат.
Мени қизим йўқ доим қизим бўлишини орзу қилиб яшадим. Сиздек қизим бўлганда бу дунёдан армонсиз ўтардим. Ота онангизга ҳавасим келди.
--дадажон мен сизни қизингиз бўламан. Нега армон бўларкан мана мен борманку. Ўзим сизга қиз бўламан. Ўзингиз қизим деб гапириб яна қизим йўқ дейсиза. Ҳафа бўлдим сиздан.
--раҳмат қизим раҳмат.....дея Султонбей йиғлаб юборди. Шоҳруҳ эса суюкли ёрини айтган гапларидан кейин унга янада ошиқ бўлди. Атрофни унутди гўё иккисидан бошқа ҳеч ким йўқдек киприк қоқмай суюклисига термулиб турарди.
Шу пайтни ўзида меҳмонхонани эшиги.олдида икки инсон ҳам унсиз кўз ёш тўкарди. Булар Нигорани ота онаси эди.
Амирхонни гапларидан кейин анча ўйланган ота она ҳақиқатда ҳам кичик қизига этиборсизлик бемеҳрлилик қилишганини тушуниб етишди.
Узоқ ўйланиб аҳийри қизини кўргани боришга қарор қилишди. Куёвининг уйига боргач ҳизматчилардан катта қўрғонга кетишганини эшитишгач. Шу ерга келишга қарор қилишди.
Қудалари бўлганлиги учун ҳизматчилар тўғри меҳмонхонани кўрсатиб беришди. Эшик олдида қудасини ҳамда қизини гапларини эшитиб йиғлаб юборишди. Ўзларидан нафратланиб кетишди.
Бизни ошиқ йигитимиз ҳали ҳам ёридан кўзини узолмай чексиз меҳр билан термулиб ўтирарди.
---ака уйингизда кўришмайсизми? Нигорани ҳозир нигоҳингиз билан **** қўясиз....... Шаҳрузни шумлиги тутиб шу гапларни айтиб кулиб юборди.
Шоҳруҳ бу гаплардан кейин ҳижолат бўлиб кетди. Нигора ҳали ҳам ердан кўзини олмай ўтирарди.
--ия қуда нега у ерда турибсизлар ичкарига кирмай......Султонбейнинг гапидан кейин ҳамма эшик олдидаги меҳмонларга нигоҳини қаратди.
--дадажон ойижон...... Нигора ўрнидан туриб югуриб бориб ота онасини бағрига отилди.
--сизларни жудаям соғиндим.... дея қайта қайта бағрига босди.
Ота онаси Нигорадан унга қилган қилган ноҳақликлари учун тинмай кечириб сўрашарди. Буларга жавобан Нигора.
---фарзанд ҳеч қачон ўз ота онасидан ҳафа бўлмайди.....деб жавоб берди.
Ҳамма ҳурсанд кечки овқатни бирга қилишди..
73-қисм.
Ҳамма ҳурсанд кечки овқатдан сўнг ҳайрлашиш вақти келди.
--Шоҳруҳ қизимни олиб тез тез келиб туринглар....деди Султонбей.
--хўп дада тез тез келиб турамиз тўғрими? Кактусим.
--албатта келамиз дадажон....деди Нигора. Ҳамма унга меҳр билан қаради. У ҳақиқий ердаги фаришта.
--энди келмасаям бўлмайди. Ўзим чарчаб қоламан тўй ташвишлари билан. Эртагаям келинг эртароқ ахир индинга фотиҳаку. Сизсиз бўлмайди......деди Шаҳло.
--хўп бўлади ойижон.....Нигорани бу гапидан. Шаҳло сарёғдай эриб қизни маҳкам қучиб олди.
--қизим. Қуда биз ҳам кетдик энди....деди Нигорани отаси.
--майли яхши боринглар. Эртадан кейин келинг қуда оқ ўрагани борасизлар. Аёллар ишини аёллар биладида. Сизларга ишонаман ҳаммасини......Султонбей.
Ҳаммаси ҳайрлашиб аёллар эртадан кейин фотиҳага боришини келишиб олиб тарқалишди.
Йўл бўйи Шоҳруҳ Нигорани қўлларини қўйиб юбормади. Ҳуддики қўйиб юборса йўқотиб қўядию. Қайтиб топа олмайдигандек.
Уйга киришгандан сўнг.
--сен бугундан мени хонамда яшайсан...... деди йигит
--нега?.
--мен шуни ҳоҳлаяпман.
--мени фикрим қизиқмасми? Айтгандимку у хонага кирмайман деб.
--у хона эмас бошқаси айтгандимку кўчаман деб кўчдим.
--менга ўзимни хонам ёқади.
--бунисиям ёқиб қолади.....дея жилмайди.
--бўлмайди мен ўзимни хонамга кетдим.....деб кетаётганди.
--шунақа де энди ўзингдан кўр......дея қизни кўтариб олди.
--бу нима қилганингиз? Тушуринг мени.
--жим ҳозир ҳаммани уйғотиб юборасан. Ҳизматчилар бизни кўрса уялиб юрасан .....дея зиналардан кўтарила бошлади.
Янги хоналарига киришаркан Нигора ҳайратлана бошлади бунча чиройли булар дея ўйларди ичида. Шоҳруҳ секин уни ёнига келиб.
--ёқдими сенга.. деди
--жуда чиройли экан.
--сенчалик эмас.....дея қизни сочларини ёйиб ташлади.
--нима қиляпсиз?.... деди қиз паст овозда.
--сочларингдан завқланмоқчиман. Ахир уларни мен учун асрагансанку тўғрими?.....дея сочларини силай бошлади.
Бу пайтда Нигорани юраги ёрилиб кетадигондек урарди. Шоҳруҳ сўзлай бошлади.
--сени севаман. Сени менга берган Роббимга шукурлар бўлсин .....дея қизни юзини ўзига қаратди.
--кетсам майлими? .....қизнинг овозида титроқ ва ҳаяжон акс этиб турарди.
--қаёққа кетмоқчисан?
--хонамга.
--бугун сени қўйиб юборадигон аҳмоқ йўқ. Бугун меникисан.....дея қизни бағрига босиб яна кўзларига қаради.
--сен меникисан фақат меники.....дея лабларини қизни лабларига босди.
Қиз ўзини тортишга урундию яна кўзларини юмиб иҳтиёрини йигитга топширди. Йиллар давомида кўз гавҳаридек асраган бойлигини ўз эгасига топширди.
74-қисм.
Эрта тонгда уйғонган йигит бағрида фаришта мисол ухлаб ётган суюклисига қараб юзига табассум югурди. Оппоқ юзларига тушиб турган бир тутам қоп қора сочларини охисталик бн қулоғи орқасига ўтказиб қўйиб, унинг чиройига термулиб ётди. Орадан бироз вақт ўткач секингина кўзларини очган ёрига табассум бн термулиб турарди.
--уйғондингми? Ваниҳоят.
--кўп ухладимми?
--йўқ бемалол ухлайвер. Ярим соат чиройли юзингга термулиб ётдим.
--нега уйғотмадингиз? Ҳизматчилар кўрмасдан хонамга чиқиб кетардим.....қизнинг бу гапларидан кейин ҳудди тахир нарса егандай йигит юзларини буриштирди.
--бу нимага керак?
--мени бу ерда қолганимни билишса. Ҳуллас мен уяламан.
--уяледигон иш йўқ. Сен мени аёлимсан. Сени жойинг мени ёнимда. Менга айтчи мен билан бахтлимисан?
--ҳа албатта бахтлиман. Агар бу туш бўлса бутун умр ухлашга ҳам розиман. Ота онамдан шу ёшга кириб мени яхши кўришларини айтишларини кутиб яшадим
Бу гапларни ҳам эшитдим. Дадажон энди мени ёмон кўрмасликларини билдим. Энди укамдан ҳавотир олмай яшайман. Бу бахт эмасми?
--фақат шуми?.....йигитни юзи ҳафа бўлган инсонни юзини эслатарди.
--Бирон нимадан ҳафа бўлдингизми?
--ҳа ҳафа бўлдим.
--нимадан?
--айтмайман. Сенга барибир қизиғим йўқку.
--ияаа ким айтди сизга буни. Айтмасангиз ҳам билиб бўлдим
--хўш нимани билдинг.
--мени бахтимни энг юқори чўққисида сиз турасиз. Агар ҳаётимга сиз кирмаганингизда буларни ҳеч бири бўлмасди. Ота онам ҳалиям мени яхши кўришларини айтмаган бўларди.
Сизни яхши кўраман. Яхшиям ҳаётимда борсиз.
--йўқ гўзалим яхшиям ҳаётимда сен борсам. Ёнимда қолганингдан афсусланмайсанми?
--ҳеч қачон! Туринг нонушта қиламиз. Қорним очди.
--яхши мен ишга боришим керак бугун мажлисим бор.
Улар биргаликда нонуштага чиқишди. Уларни бирга кўрган Марям ва Гўзал жудаям ҳурсанд бўлишди
Нигора уларни нигоҳидан бироз ҳижолат бўлдию. Яна Шоҳруҳ уяладигон нарса йўқ сен мени ҳотинимсан сени жойинг мени ёнимда бу борада ҳеч кимдан тортинма дегандан кейин ўзини эркин тута бошлади.
75-қисм.
Нонуштадан сўнг Шоҳруҳ ишга кетди. Нигора ҳам ишхонасига кетди. Кечгача янги чизмалар устида ишлашди. Ёрдамчиси Севарага эртага кела олмаслигини айтиб уйига йўл олди.
--Умида менга турмушга чиқаётганингдан афсусда эмасмисан?
--бироз ўйланиб турибман. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Шошилмадиммикан деб ўйланяпман.
--ҳаммаси яхши бўлади. Мен ҳам ҳали уйланиш ниятим йўқ эди. Айтдимку дадамни аҳволини. Сен ўйланма ҳаммаси яхшиликка. Биз албатта бахтли бўламиз.
--хўп келишдик.
Бу жуфтлигимиз кечгача бир бирларини қизиқишлари. Ҳарактерлари ҳақида гаплашишди. Кун қорайгач йигит қизни уйига ташлаб қўйди.
Икки ошиқ кўнгиллар бахт осмонида парвоз этишарди.
Гўзал ошхонада кечки овқатга урунаётган пайтда, ошхонага Аҳад кириб келди.
--Гўзал Марям опа йўқми? Сен таом тайёрлаяпсан.
--ҳа боя кетгандику уйларига. Кўрмадингизми?
--йўқ мен ҳозир келдим. Сен ташқарига чиқмадингми?.
--йўқ қиш бўлганлиги учун унча ташқарида иш йўқ шунга ҳадеб чиқавермайман.
--яхши қиласан. Гўзал биласанми? Бугун янги қўриқчи келган менга негадур ёқмади. Ташқарига камроқ чиқгин илтимос.
--хўп ўзи бирон иш бўлмаса чиқмайман. Лекин нега ёқмади сизга.
--ҳалиги бу уйда аёллар ҳам ишлайдими? Турмуш қуришганми? Шунга ўхшаган саволлар беряпти. Мен уни огоҳлантирдим. Аёллар билан ишинг бўлмасин деб.
Кўзи ўйноқига ўхшади. Сен синглим тенгисан. Бир неча ойдан буён шу уйда бирга ишлаймиз. Оила аъзолардек бўлиб кетганмиз. Сенга зиён етишини бирон ким ёмон кўз билан қарашини ҳоҳламайман.
--раҳмат мени ҳеч кимим йўқ. Ҳеч кимга кераги йўқ бир етим қизман. Раҳмат шунчалик қайғурганингиз учун. Менга Марям опам билан Нигора опамдан бошқа ҳеч ким қайғуриб гапирмасди......деб йиғлаб юборди.
--бу нима деганинг сен менга жудаям қадрлисан. Сени ҳеч кимга ҳафа қилдириб қўймайман. Кимдур дилингни оғритса тортинмай менга айтгим. Сени ўзим ҳимоя қиламан.
---Қайтиб йиғлаганингни кўрмай ҳўпми Гўзалим.
--Гўзалим?
--ҳ.ҳҳа Гўзал синглим демоқчи эдим. Мен ишимга борай.....деб хонадан чиқиб кетди.
--Аҳад ака Гўзалим дедими? Йўқ адашиб кетди. Мен қанақасига уларни Гўзали бўламан. Овқатимни қилай......(Гўзални ҳаёллари)
76-қисм.
Кечки овқатдан сўнг, хоналарига кириб ёрини кутиб ўтирган Шоҳруҳ Нигора киришига гап бошлади.
--Нигор сени тўйимиздан олдин Али исмли ошиғинг бўлганмиди......Нигора бу исмни эшитиб ранги оқариб кетди.
--сиз буни қаердан билдингиз?
--сен топилмасингдан олдин нечта ошиғинг бўлган нечтаси совчи қўйган ҳаммасини билиб бўлганман......деди йигит.
Қизни кўзлари ёшланди. Бир зумда ўтмишдаги ҳотиралар кўз ўнгида гавдаланди.
--нега йиғлаяпсан у ит сенга нимадур қилганми? Гапир Нигор сендан сўраяпман.
--.........
--нега жимсан? Гапирсенгчи мендан қўрқма. Менга қара менга ишонасанми?......қиз тасдиқ маъносида бошини қимирлатди.
--яхши ундан менга бошидан ҳаммасини айтиб бер.
--хўп. Мен ўшанда дизайнерликда шогирд эдим. Айтгандимку жуда ёш эдим деб. 2 йил тўлай деганда мен шогирдликдан чиқдим. Ўшанда ҳали 17га тўлмагандим. Ўша Али шогирд бўлганимдан буён ортимдан юрарди. Мендан кутган жавобини ололмагач дугонамдан фойдаланди.
Мен ўшанда дугонам ёрдаминг керак дегани учун уларни уйига боргандим. У ерда мени Али кутаётганини билмагандим.......деб йиғлаб юборди.
--кейин нима бўлди?.....Шоҳруҳни қўллари асабий титрарди.
--у мени....у менга ташланди. Номусимга тегмоқчи бўлди. Лекин мен ёшлигимдан укам билан спортни кўп турларига бирга борганим сабабли ўзимни ҳимоя қила олдим. У барибир йигит киши ҳам мендан 5 ёш катталиги учун бироз қийналдим бошига электр чойнак билан уриб ҳушидан кетгазиб қочиб кетгандим.
Кейин билмайман бошқа кўрмадим. Лекин ҳозиргача шу нарса менга азоб беради. Агар ўзимни ҳимоя қилолмаганимда........йиғлаб юборди. Унинг йиғлашидан йигитнинг ғазаби қайнади.
--ўша аблаҳни аёқларинг остига отаман сендан ялиниб кечирим сўрайди......деди йигит
--керакмас мен уни кўриш тугул у ҳақда ўйлашни ҳам ҳоҳламайман.
--у менга нима деганини биласанми?.....йигитни овози жуда баланд чиқди.....---ҳотинингни топиб 4 киши зўрламоқчимиз деди. Ўзича бизни назарига илмаганди энди уни ҳароб қиламиз дедиииии.......жудаям қаттиқ бақирди.......--мен уни ўлдираман......деб хонадан чиқиб кетди.
Нигора бироз карахт ҳолатда туриб кейин йигитни ортидан югуриб чиқиб кетди. Йигит уй ичидан чиқиб кўчага эмас уйни орқа томонига ўтиб ер тўладан ўша Алини судраб чиқди ва ортидан келган Нигорани оёқлари остига отиб юборди.
77-қисм.
Қиз ҳайрон қараб тураркан. Шоҳруҳ гап бошлади.
--ундан ёлвориб кечирим сўра. Кечириминг менга ёқмаса қайта қайта сўрайверасан. Менга айтган гапларинг олдида жудаям енгил жазо бу. Агар жаҳлимни чиқарсанг бу азобларинг кейингиси олдида ҳолва бўлади.....деди
Шоҳруҳ Алини камида 40 матотаба Нигорадан кечирим сўрашга мажбур қилди. Нигора керакмас дейишига қарамай такрор ва такрор ялинтирди. Қайтиб Нигорани қаршисидан чиқмаслигини айтиб кўчага улоқтирди.
Сўнг Нигорани ёнига бориб.
---сени дилингни оғритганларни соғ қўймайман. Ўзим берган азобларимни ҳам унуттираман. Юр совуқ қотиб қолдинг. Нега юпун кийиниб чиқтинг......дея уни бағрига босди.
--Сизни ортингиздан шошилибманда.....деди
-- Юр ухлаймиз эртага фотиҳа......деб ичкарига олиб кириб кетди. Хоналарига киргач .
--қачондан буён шу ерда эди...деб сўради қиз
--анча бўлди. Ёмон жаҳлимни чиқарганди. Аламимни олдим. Кел ухлайлик шу бекорчи нарсаларни гапирмайлик.
--хўп мен ҳам ўша кунларни эслашни ҳоҳламайман....
Бир бирини бағрига босганча уйқуга кетишди.
Ошхонада идишларни юваётган Гўзал ортидан кимдур келганини сезиб ортига қарадию у кимсани кўриб қўрқиб кетди. Бу Аҳад айтган янги қўриқчи эди. У анчадан буён Гўзални кузатиб юрарди. Гўзал севгисини рад этгандан сўнг қандай бўлмасин сени ўзимники қиламан деганди. Янги жойга ишга кирдию Гўзални ҳам шу ерда кўриб мақсадини амалга оширмоқчи бўлди.
--салом Гўзалим
--сен бу ерда нима қиляпсан?
--жоним бўлажак эрингни сенлама.....дея Гўзал томонга яқинлаша бошлади
78-қисм.
Онасидан ҳабар олиб қайтган Аҳад эшик олдида янги қўриқчи йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди. Иккинчи қўриқчидан уни сўраганда 15 дақиқа олдин сув ичгани ошхонага кириб кетганини эшитгач юрагига ғул ғула тушди шошилиб уй ичига кираркан Гўзалнинг овозини эшитиб қўрқиб кетди.
Ошхона эшиги қулф. Ичкаридан Гўзални ""тегма менга ёрдам берилар яқинлашма ўлдираман"" деган овози ва ""бақирганингдан фойда йўқ гўзалим хўжайининг ҳониминг билан аллақачон ухлаб бўлган овозинг ташқарига эшитилмайди. Сени осонгина ўзимники қиламан""" деган овозини эшитиб жаҳилдан жони чиқиб кетай деди.
--оч эшикни ўлдираман. Гўзалга бармоғингниям теккиза кўрма.....дея бақирарди .
--Аҳад ака илтимос мени қутқаринг......Аҳадни овозини эшитиб Гўзалга жон киргандек бўлди.
Аҳад белига қистирилган қуролни олиб эшикга икки маротаба ўқ узди. Эшикни очиб кирганда. Қўлида пичоқ ушлаб олган Гўзал ундан бир қадам узоқда янги қўриқчи турарди.
Бориб қўриқчини ҳушидан кетгунча урди.
Ўқ овозидан уйғониб кетган Шоҳруҳ Нигорага ташқарига чиқмаслигини айтиб пастга тушиб кетди. Бўлган воқеаларни эшитиб йигитни ер тўлага олиб тушиб қамаб қўйишларини эртага ўзи алоҳида гаплашишини айтди ҳамма иш битгач Аҳадга Гўзални тинчлантиришини айтиб хонасига чиқиб кетди.
Ҳамма гапни эшитган Нигора синглисидек бўлиб қолган Гўзални олдига чиқишга чоғланганда уни маҳкам бағрига босиб ёшларни ҳоли қолдир. Аҳад Гўзални ёқтиради айтолмай юрибди. Зора шу баҳона айтиб олса деб кўзини юмиб ётиб олди.
Шоҳруҳни қўлларидан чиқолмаслигини тушунган қиз ҳа майли дея кўзларини юмиб уйқуга кетди.
Гўзални ҳонасига олиб кирган йигит уни маҳкам бағрига босди. Ва
--Гўзал сени севаман. Илтимос мен учун ўзингни асра. Биринчи келган пайтларингдан буён ошиқман сенга. Сени ҳаммадан ўзим ҳимоя қиламан. Менга имкон берасанми?
Ёнингда ҳимоячинг бўламан розимисан. Менга ишонасанми? Туйғуларим самимий сенга ҳеч қачон ёмон кўз билан қарамаганман......деб бағридан бўшатди.
--яхшилаб ўйлаб кўр мен кетдим. Қўрқма ёнингга ҳеч кимни яқинлаштирмайман......деб ўрнидан тураётганда. Қиз бўйнидан маҳкам қучиб олди....
--мен ўзимни сиздан ўзгасига ишонолмайман. Илтимос доим ёнимда бўлинг мени ёлғиз қолдирманг.....деди
79-қисм.
Мана бугун унаштирув бўлиб ўтди. Шаҳруз ҳурсанд. Орадан кунлар ўтиб борарди. Бу орада Шоҳруҳ Гўзалга Аҳад уни севишини рози бўлса уларни унаштириб қўйишини айтди.
--Гўзал Вақти етиб тўй бўлса аканг бўлиб ўзим сени шу уйдан узатаман
Кимни танлаш ўзингга ҳавола. Лекин Аҳад синалган яхши йигит. Яхшилаб ўйлаб кўр.....деди. Гўзал Шоҳруҳни аканг бўламан деган гапларидан йиғлаб юборди.
--модомики мен ҳеч кими йўқ бир қизга акалик қилмоқчи экансиз.
Куёвниям ўзиз танланг Акажон....деди.
Аслида у биларди Шоҳруҳ Аҳадни танлашини. Сихниям кабобниям куйдирмайдигон қилиб жавобини айтди.
Ўзиям Аҳадни севардида.
Мана тўй куни ҳам етиб келди. Келин куёвни юз кўзидан бахт уфуриб турарди. Ҳамма уларга ҳавас билан. боқарди.
Албатта ҳасад қилганлар ҳам бор. Шаҳрузни ойлар йиллар давомида кўнглига йўл тополмаган қизлар. Кўришганига Уч кун бўлиб унаштирилиб. Икки ҳафтада турмушга чиққан қизга росманасига ҳасад қилишарди.
--улар жудаям бахтлия?
--нимасини айтасан. Жуддаяааам бахтли.
--бизда қандай бўлганди?....дея жилмайди қиз.
--бир биримизни ўлдиришга тайёр эдик.
--айниқса сиз. Эсингиздами? Мени биринчи кечада қанча ҳақорат қилганингиз. Камига тарсакиям тушургансиз.
--ягонам тиканларингни бошқа пайтга асраб қўй. Бугун тўйда
жанжаллашмайлик.....дея юзидан ўпиб қўйди.
--Шаҳруз бопладия. 3кунда шартда севги изҳор қилди қўйди қойил.
--ҳа мен ахмоқ 3 ойимни бекор ўтказган эканман.
--ҳечам бекор ўтказмагансиз. Мени эслашга мажбур қилманг илтимос......дея қовоғини уйиб олди.
--биламан ҳато қилганман. Уларни ҳеч бирида сендаги ҳаловатни туймаганман.
Тўғри айтишган экан ""Ҳалолингда ҳаловат бор"" деб.... дея Нигорани маҳкам бағрига босди.
Давоми бор...
ГУЛИНУР.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5