Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
— “Ким таҳорат олса-ю, таҳоратини чиройлик қилса, унинг хатолари танасидан чиқиб кетади, ҳаттоки, тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади”,-дедилар.
📚Имом Муслим ривоятлари.
Аллоҳга ва охират кунига ишонган бандагина таҳорат олади, иймонли бандагина таҳоратни чиройлик ва мукаммал бажаради.
Мулоҳаза қилиб кўрилса, юзимиз, қўлларимз, оёқларимиз ва бошимиз қолган бошқа аъзоларимизга қараганда тез кирланади.
Шундай экан, мана шу аъзоларимизни тез-тез ювиб турилмаса, улардан бадбўй ҳид тарқайди. Бошқа томондан олиб қаралса, айнан шу тўрт аъзоларимиз гуноҳ содир этишда асосий вазифани бажаради.
Аллоҳ таоло бандаларига шунчалик меҳрибонки, бизларга кунига беш маҳал кичик гуноҳлардан покланиш имконини берган. Шу боис таҳорат олаётганимизда ҳар бир аъзоимиздан гуноҳларимиз, хатоларимиз тўкилаётганини, Аллоҳ тарафидан кечирилаётганини ҳис этсак, қалбимизда ихлос, намозимизда хушу пайдо бўлади ин шаа Аллоҳ!
Демак, шундай экан, таҳорат олаётганимизда шошилмасдан, унинг фарз ва суннатларига амал қилган ҳолда чиройлик ва мукаммал бўлишига катта эътибор бериб таҳорат олишимиз лозим экан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1