Йиғлаб умри ўтин бўлар,
Ўт қўйманглар у шўрликка...
Бағри ёниб тутун бўлар!
Кўзларида яшайди ёш,
Ўзи қайғу ўзи сирдош,
Аравани ёлғиз тортар...
Кеча кундуз қучиб бардош!
Тўр меники деёлмайди,
Хандон отиб кулолмайди,
Ками кўсти бўлмаса ҳам...
Кўнглини тўқ тутолмайди!
Ташвишлардан елиб толмас,
Рўзғорининг ками қолмас,
Гар билсангиз дилбандининг...
Бир кам деган ғами бўлмас!
Жон беради болам дея,
Зар чопонда юрсин дея,
Ўз умрини қурбон қилиб...
Тахт ясайди фарзанд дея!
Ёлғиз бўлса куни ёлғиз,
Қалби эмас туни ёлғиз,
Ғийбат тошин отаверманг...
Аёл ёлғиз,Тангрим ёлғиз!
Кулган юзин хунук деманг,
Йиғлаб турса тузук деманг,
Дилгинасин билмай туриб...
Қадамини бузуқ деманг!
Йиқилганда беролмайсиз,
Тик қаддини кўролмайсиз,
Эй осийлар керилманглар...
Бевадек мард бўлолмайсиз !!!
ЁЛҒИЗ БЎЛСА КУНИ ЁЛҒИЗ!
ҚАЛБИ ЭМАС ТУНИ ЁЛҒИЗ!
ҒИЙБАТ ТОШИН ОТАВЕРМАНГ!
АЁЛ ЁЛҒИЗ! ТАНГРИМ ЁЛҒИЗ !!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 19
Йиғлар доим пана ~ панада...
Кўз ёшида минг битта алам,
Дард яширин жону танида...
Кучли аёл йиғламас деманг,
Кўз ёшини кўрсатмас сира.
Дардларини ҳеч айтмас сизга,
Сирдошидир Худо биргина...
Кучли аёл йиғламас деманг,
У ҳам мунис ожиза бўлар,
Ожизадир якка қолганда
Аламидан муштини тугар...
Кучли аёл йиғламас деманг...
Баъзан юрар ҳуркак оҳудек.
Кучлироққа муҳтож бўб қолар,
Кўз ёшларин енгмай қолганда.
Заҳар тутиб меҳринг кутдилар.
Меҳр бердинг сўнг унутдилар.
Унут бўлдинг хокисор аёл.
Гулим дея қучиб эркалаб.
Сўнг кет дея этдилар талаб.
Юрагини эзиб парчалаб.
Ғамга тўлдинг ғамгусор аёл.
Сен ой эдинг осмон келди тор.
Алдадилар бердилар озор.
Баҳорларга кўз тикиб зор зор.
Гулдек сўлдинг интизор аёл.
Алдангдингми алдашдими ё,
Ёлғон ишқга бўлдинг маҳлиё.
Ёшлик ўтди сен эса гўё
Шамдек сўндинг ишққа хор аёл...
Кимга сингил кимга опасан,
Йиғлайверма нега хафасан.
Бир кулиб қўй бахтинг топасан,
Сен борсанки дунё бор АЁЛ.
Кўзларингда нега нам деманг,
Юрагингда бунча ғам деманг.
Давлатинг кўп нима кам деманг,
Ёлғиз аёл дардин ким билар.
Кулсанг нега кулдинг дейдилар,
Йиғласанг не бўлдинг дейдилар.
Очилмасдан сўлдинг дейдилар,
Ёлғиз аёл дардин ким билар.
Ёғилганда маломат тоши,
Ғам-ғуссадан эгилар боши.
Ёстиқни ҳўл қилар кўз ёши,
Ёлгиз аёл дардин ким билар.
Ёмонларнинг сўзидан минг дод,
Ёмонларнинг кўзидан минг дод.
Ёлғизликнинг ўзидан минг дод,
Ёлғиз аёл дардин ким билар.
Мени ҳавас қилма, жон қизим,
Ўзинг бахтим ўзинг юлдузим.
Ёлғизларга тилайлик тўзим,
Ёлғиз аёл дардин ким билар.
Абдукарим Жумабоев.
Тинмаган, ҳаловат сирин унутган.
Гоҳида сабрда минг азоб ютган,
Шукрона руҳидан тўқланган хаёл,
Дунёда энг азиз, муқаддас аёл!
Босган қадамига файзлар тўкилган,
Нигоҳин қарашига нурлар экилган.
Келажак гўзаллиги унга тикилган,
Шукрона руҳидан тўқланган хаёл,
Дунёда энг азиз, муқаддас аёл!
Қадоқлаб кетса ҳам қавариқ қўли,
Минг битта жони бор дегайлар уни.
Эътибор кутгайдир ҳар умр йўли,
Шукрона руҳидан тўқланган хаёл,
Дунёда энг азиз, муқаддас аёл!
Болам деб, бўтам деб умр тиккувчи,
Меҳрини қалбидан қалбга тўккувчи.
Гоҳида ўзини хўп унутгувчи,
Шукрона руҳидан тўқланган хаёл,
Дунёда энг азиз, муқаддас аёл!
Сиздан аёлга фақат меҳр керак.
Ахир у сизни деб турар жонсарак.
Кўнглингиз олай деб, туну кун ҳалак.
Яратган инъоми бўлмиш ҳар фарзанд.
Аёл вужуди ила бўлур бунёд.
Унинг нафасила инсонга монанд.
Шаклу шамоилли пайдо зурриёд.
Оналик бахтидан баҳраманд аёл.
Дилбандига жонин бермоққа тайёр.
Орзу илинжида суради хаёл.
Яратгандан иқбол сўрайди минг бор.
Аёл мисли кўкдаги нурли фаришта.
Инсон қалбин иситгувчи бир қуёш.
Аёл билан хонадон осойишта.
Ҳаёт сӯқмоқларида йўлчи йўлдош.
Фарёд солмас, чекса ҳамки дард фиғон.
Уйида ёзиғлик мўъжаз дастурхон.
Минг мушкулга топиб, бир чора имкон.
Шукрона келтириб яшар шодумон.
Аёл шундай буюк бир нозик ҳилқат.
Аёлдир жонингизга минг бир пайванд.
Унинг учун оламда улуғ неъмат.
Жонидан ҳам азизи солиҳ фарзанд!
Мавжуда Саййид.
АЁЛ.
Аёлсиз тонг отмас, келмайди наҳор,
Аёлсиз куз-қишинг бўлмайди баҳор.
Аёлсиз бефойда, яшаш ҳам, чунки
Юраксиз ҳаётдан нима маъни бор?
Гулсиз жозибали бўлмагандек боғ,
Тошсиз салобатли бўлмагандек тоғ,
Қошсиз бўлмагандек, ҳеч қачон қабоғ,
Аёлсиз дунёнинг борлиги бекор!
Кўз тушганда ҳатто ой ҳам уялса,
Мажнунтол ҳасаддан сочларин юлса,
Тан олинг!
Тан олинг, озгина виждониз бўлса,
Аёлсиз гўзаллик бўлмайди зинҳор!
Онанг севгиси, бу - тенги йўқ сеҳр,
Опа-сингилларинг ҳамроҳи меҳр,
У жуфти ҳалолинг, йўлдошинг ахир,
Аёлсиз бўлгайсан муҳаббатга зор!
Ширин сўзларингни қизғонмай сўзла,
Уларга бахт бериш мақсадин кўзла,
Оёғин остидан ЖАННАТни изла,
Аёлсиз жаннат ҳам кўзларинга тор!
Вафо рўмолини бўйнига бойлаб,
Кутишга тайёрдир ҳафталаб, ойлаб,
Бизни балолардан юрганда пойлаб.
Аёлсиз ишингда бўлмагай барор.
Етти ўлчаб тузар, барча режани,
Санайди ҳар доим кузда жўжани,
Девор бўлса ҳамки, кўрар кўчани,
Аёлсиз наф бермас қилинган қарор!
Аёлларни қоралайсиз аёллар ёмон,
Чет элларда юрибди, хаёллар ёмон.
Қани энди бир кунда, уни ўрнида,
Яшасангиз , кўрсангиз бўлса гар имкон.
Қанийди бир лаҳза ўрнида бўлиб
Оғир меҳнатлардан гулдайин сўлиб.
Фарзанд соғинчидан ҳасратга тўлиб,
Яшашни сезсангиз ҳар кун бир ўлиб.
Аёлга ҳавасми ўзга юртларда,
Бегона жойларда сарсон бўлмоқлик.
Нима ҳам қиларди бечора шўрлик
Такдирида бор экан, бурчи кўнмоқлик.
Оғзингиз тўлдириб ғийбат қиласиз,
Эзилган дилларни баттар эзасиз.
Кўзларига боқинг тўхтанг бир муддат,
Шунда қалбидаги дардни сезасиз.
Аёлларга эмас уй - жой қурмоқлик,
Ё ўзга юртларда сарсон кезмоқлик.
Уларга ҳавасмас азиз эркаклар...
Аёл боши билан эркак бўлмоқлик.
Замона зайлига қаранг- а дўстим,
Уй - рузғор ташвиши аёлга қолди.
Битармикан деб бироз кам - кўстим,
Аёл мусофирликни бўйнига олди.
Ғийбат қилиш осон , айб топиш осон
Туҳмат қилиш осон , тош отиш осон.
Яхши аёл бўлса уйда юрарди...
Деб секин панадан гап отиш осон.
Ўзидан ўтканин бир ўзи билар,
Нимаики ...ЕщёМУСОФИР АЁЛ ДАРДЛАРИ...
Аёлларни қоралайсиз аёллар ёмон,
Чет элларда юрибди, хаёллар ёмон.
Қани энди бир кунда, уни ўрнида,
Яшасангиз , кўрсангиз бўлса гар имкон.
Қанийди бир лаҳза ўрнида бўлиб
Оғир меҳнатлардан гулдайин сўлиб.
Фарзанд соғинчидан ҳасратга тўлиб,
Яшашни сезсангиз ҳар кун бир ўлиб.
Аёлга ҳавасми ўзга юртларда,
Бегона жойларда сарсон бўлмоқлик.
Нима ҳам қиларди бечора шўрлик
Такдирида бор экан, бурчи кўнмоқлик.
Оғзингиз тўлдириб ғийбат қиласиз,
Эзилган дилларни баттар эзасиз.
Кўзларига боқинг тўхтанг бир муддат,
Шунда қалбидаги дардни сезасиз.
Аёлларга эмас уй - жой қурмоқлик,
Ё ўзга юртларда сарсон кезмоқлик.
Уларга ҳавасмас азиз эркаклар...
Аёл боши билан эркак бўлмоқлик.
Замона зайлига қаранг- а дўстим,
Уй - рузғор ташвиши аёлга қолди.
Битармикан деб бироз кам - кўстим,
Аёл мусофирликни бўйнига олди.
Ғийбат қилиш осон , айб топиш осон
Туҳмат қилиш осон , тош отиш осон.
Яхши аёл бўлса уйда юрарди...
Деб секин панадан гап отиш осон.
Ўзидан ўтканин бир ўзи билар,
Нимаики қилса ҳам оилам деб қилар.
Фарзандим ўксинмасин, хор бўлмасин деб,
Аёл бир кун ўлса хам , болам деб ўлар.
Ичимда бир алам -- қалби вайронман,
Барча менга маъюс қараб турарди.
Безовта, бемажол, лол-у ҳайронман,
Қайнонам: "Болам",-- деб йиғлаб юборди.
Ўкириб йиғладим,чекдим мен фарёд,
Кўзимдан шашқатор ёшлар оқарди.
Ота-чун беш фарзанд қиларди вой-дод,
Танамда жон йўқдек, қалбим титрарди.
Бемаврид ўлимдан чекдик биз озор,
Ўғлим: "Отам",--дея бағрим тиғлайди.
Шафқатсиз табиат бунча дилозор?!
Отасини қўмсаб, қизлар йиғлайди.
Бевалик юкини кўтариш қийин,
Бозор-ўчар, ишлар -- мени қийнайди.
Аламлардан жинни бўлмоғим тайин,
Жигарларим келиб, бошим сийлади.
Ўлимлар ортидан бахтлар эргашди,
Қизларни узатиб, келин келтирдим.
Ашъорим илоҳий ишқ-ла туташди,
Ҳам ота, ҳам она бўлиб югурдим.
Қалбларим нурафшон, ой ҳам тўлишди,
Оллоҳ кўмагида елиб югурдим.
Ишларим юргандан яна юришди,
Бахт-у саодатга шукур эришдим.
Олия Равшанова.
Жонинг шунчалар ҳам қаттиқми сенинг,
Кунда ўласану, тириксан ҳамон.
Ёмонлар сўзига ишонган кунинг,
Кўзингга ютилиб кетганми уммон!
Тошдан яратганми бошингни тангрим,
Урилган харсанглар қум бўлди, қара?
Жонинг қаерларда топади қўним,
Ҳолингни маймунлар қилса масхара!?
Сен асли ишқ учун яралган ҳилқат,
Меҳрнинг одамзот шаклидагиси.
Сени оддий инсон туққани туҳмат,
Сен Қуёшнинг қизи, сен Ойнинг қизи!
Райҳон сочларингдан олган ифорин,
Битта нигоҳингдан яралган Баҳор.
Не улуғ ҳоқонлар бузиб қарорин,
Қаршингда тиз чўкиб турганлари бор!
Пешонанг мисоли ҳудудсиз сархад,
Минг йил ўқилса ҳам тугамас китоб.
Йиғласанг ёмғирлар, ҳайрон, хижолат,
Кулсанг дув қизариб кетади офтоб!
Мунча жонинг қаттиқ яралган сенинг,
Мунча хас бўлмасанг, бунчалар осмон.
Сабрдан, бардошдан лой қорганму ё,
Сени яратганда қодир Художон.
Минг бор ўлимлардан чиқасан кулиб,
Яна югурасан, еласан ҳар ён.
Кўнглинг бўлинса ҳам минг парча бўлиб,
Ўзинг омон бўлгин, азизам омон!
Малика Тавфиқ
Хиёнатдан ёниб, куйиб кул бўлган.
Вафо кўрмай, ҳурмати бир пул бўлган.
Жуфти бўлиб ёлғизликда тул бўлган.
Ёр ўрнига ёстиқ қучган аёллар!
Севиб туриб севилмаган ожиза.
Садоқатга тўлдирилган чил кўза.
Кутиб яшар бўларми деб мўъжиза.
Орзулари, армон бўлган аёллар!
Кутиб яшар бахтли кунин интизор.
Умри ўтиб ёғса ҳамки сочга қор.
Йулин пойлар,уйқу топмай тун бедор.
Ёри бўлиб, ёрсиз қолган аёллар!
Мусофирдан қачон ёрим келар деб.
Юрагини қамраб ғашлик, ичин ****.
Унут бўлиб,ўзга оро, бериш зеб.
Фақат номи "эрли" бўлган аёллар!
Кўз ёшлари дарё бўлиб сел бўлиб.
Қалби ўксиб, қадри қаро ер бўлиб.
Олишмаган, кўнглин ойда эр бўлиб.
Рўмол таққан, боши очиқ аёллар!
Ғуруридан баланд тутган орини.
Ҳеч кимсага алишмаган ёрини.
Рўзғорим деб, тўкиб сочар борини.
Қирққа кирмай кампир бўлган аёллар!
Ота уйи бўлмас энди сўнг чора.
У ўрнига ўзни қўйинг бир бора.
Сизга ашъор битди бугун Диёр
Бахти ярим, сабри чексиз аёллар!