Қария саксон ёшга етганида кар бўлиб қолди. Дўхтирлар унга бу касалликни жарроҳлик йўли билан даволаш мумкинлигини айтди. Қария рози бўлди. Дўхтирлар жарроҳлик амалиёти тугагач, қарияга амалиёт ҳисоб-китоб қоғозини беришди. У ҳисоб қоғозига қараб, йиғлаб юборди.
Дўхтирларнинг унга раҳми келиб, овутишга уринишди:
– Агар тўловлар сизга оғирлик қилаётган бўлса, бошқа чорасини кўрамиз…
Қария кўз ёшларини артатуриб, шундай деди:
– Мен пул учун йиғламаяпман. Бу кўз ёшларимнинг сабаби бошқа. Яратган Эгам менга саксон йил эшитиш неъматини берди. Аммо эвазига тўлов қоғозини бермади… Бу неъмат қадрига йиллар давомида шукр қилмаганим учун йиғлаяпман…
Дўхтирлар қариянинг бу ҳақиқатидан лол қолишди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев