Тунов куни болаларни шифохонага олиб борсам, доктор ёзғириб қолди: "Одамларимизни тушунмайман, ҳамма ўзича доктор, ўзича табиб. Касалга ўзи билганича бир нима дорилар, уколлар қилиб, беморни бир аҳволга солиб, кейин олиб келишади. Бекордан бекорга қанча ҳаракат, вақт, пул сарфлаб, бечора касални роса қийнаб, оғирлаштиргани қолади. Битта яримта дорини таниб олишнинг ўзи етарлимаску, ахир. Ҳаммасини атрофлича ўрганиш керак".
Мен ҳам докторга айтдим:
"Соҳамиз ўхшаш экан, ҳозир ҳамма ўзича домла, ўзича олим, билиб билмай фатво бериб, одамларни қийнайди, ҳалол ҳаромни аралаштириб, ҳаммаёқни булғайди. Бир иккита китобни ўқиб қолиб, оламга сиғмайди. Кейин одамлар "Нега аҳволимиз яхшиланмаяпти?" дейишади".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев