Улуғбек Палатага кирдида кийимларини йиғиштира бошлади. Мамлакат унинг характларидан хайрон бўлганча кузатиб ўтирарди. Улуғбек тайёр бўлгач хотинига ўгирилди:
–Кетдик!
–Қаёққа?!–Мамлакат кўзларини жавдиратганча сўради.
–Уйга, қаёққа бўларди.
–Даволанишчи?
–Бўлди, етиб келдик.
–Бу нима деганингиз? Сизга фарзанд керакмасми? Қанақа одамсиз?
–Ғирт лақма, гўл одамман.
–Киноя қилманг менга!–Мамлакатнинг хам жахли чиқа бошлади.
–Кетасанми йўқми?–Улуғбек ундан баттар ахволда эди. Қарсиллатиб иккала қоши ўртасига мушт туширишдан зўрга тийилиб турарди.
–Хеч қаёққа кетмаймиз. Дўхтирни хонасидан опамга телефон қилиб чиқаман. Шошмай туринг. Дўхтирдан жавоб олса кетамиз.
–Менга деса котта холангга телефон қил, мен кетдим!
Улуғбек ташқарига, Мамлакат врач хонасига кириб кетди. Врачдан илтимос қилиб, ўзларининг туман касалхонасига қўнғироқ қилди. Бахтига опаси иш жойида экан. Синглисининг гапларини жимгина тингларкан, охирида қисқагина хам маслахат хам буйруқ охангида деди:
–Сен қолишинг керак. Личениянгни охирига етказ!
–Бир ўзим нима қилардим бу ерда.
–Айтганим қил! Эртага ўзим қўнғироқ қиламан!
Улуғбек хар қанча ғазабланса хам хотинини бир ўзини ташлаб кетишга кўнгли бўлмаётганди. У ховлига чиққач, иккинчи қаватдаги ўзлари жойлашган палата деразаларига тикилганча туриб қолди. Тахминан беш дақиқалар ўтиб, деразадан хотинининг аламзада юзи кўринди. Улуғбек кўзлари орқали унга пастга туш деб буйруқ қилди. Мамлакат эса бош силкиганча, терс ўгирилиб деразага суяниб олди. Ичида эса, хозир эрим қайтиб чиқади, деб ишониб турарди. У бироз тургач ўгирилиб қаради–ю, эрини кўрмади. Ичкарига кирди, хозир эшикни очиб кириб келади, деб кута бошлади. Афсуски, эри жўнаб кетганди.
Улуғбек Қўқон автобусига ўтирганда хам жахл отидан тушмаганди. Опа–сингил устимдан “ёмон” кулишди деб, ич–ичидан ғазаби қайнарди.
“Мен лақама ўша опасига ишониб ўтирибман. Ўзи, кўзлари ўйнаб туришидан айёр экани сезилиб турувдия, мен ахмоқ синглиси учун харакат қиляпти-да, дебман. Шошма, халиям синглиси учун харакат қиляпти-ку. Ростини айтсам синглимни жавобини беради деб қўрққандир-да.
Хах, қайнисингила, бопладику мени. Хозир тўғри уни олдига бораман! Башарасига шартта–шартта гапираман!”
Орадан икки соатча вақт ўтиб, туман касалхонасига кириб борди. Гулшаной ўтирадиган кабинетни сўраб топди. Бахтига қайнисинглиси ёлғиз ўтирган экан.
Қадимги хон даврида қатл этилаётган махкумга дорга осилишидан олдин бошига қопчиқ кийдирилган экан. Бунинг сабабларидан бири, кўзлари жаллоднинг кўзлари билан тўқнашмаслиги, жаллодни иккилантирмаслиги учун бўлса ажабмас.
Улуғбек хам хозир уни ерпарчин қиламан деб шахд билан кирган бўлсада, аёлнинг очиқ юз билан, яна айтиш мумкинки айбдорона бош эгиб кутиб олгани режаларини ўзгартириб юборди.
–Нега бундай қилдингиз?–Улуғбек аёл кўрсатган стулга ўтирмади.
–Оилангизни сақлаб қолиш учун, Улуғбек.–Биламан синглим билан иноқсизлар! Ажралишингизга фарзандсизлик сабаб бўлмасин дедим. Кейин, синглимда хали умид бор. Даволанса албатта фарзанд кўради.
Биласиз, икки фарзанд билан ажрашганман. Ота–онамга бу қаттиқ зарба бўлди. Агар Мамлакат хам ажрашса бу уларни оёқдан қолдиришидан чўчидим.
Улуғбек унинг айтганларини ўйлаб кўраркан, Гулшаной тўғри йўл тутганига амин бўлди. Лекин, барибир алданганини хазм қилолмаётганди.
–Шуни менга очиқ тушунтирсангиз бўлардику, нима тезда синглимни жавобини беради деб ўйладингизми?
–Рости, шундай қиласиз деб ўйладим.
–Опа биласиз, хар бир ишимизни жавоби бор. Сизни хам бу алдовингизга яраша бир жавоб бўлади, Тайёр туринг!
–Нима демоқчисиз?–Гулшанойнинг авзойи ўзгарди.–Нима мени жазоламоқчимисиз? Судга берасизми?
Аёл масхаралагандек ишшайди. Бундан афти беўхшов тусга кирди.
–Ё бозорни ўртасига олиб чиқиб пешонамдан отасизми?
–Буни вақт кўрсатади! Аввал жазони кутиш азобини татиб кўраверинг-чи!
Улуғбек ортига қайтди. Уйига боргач, ота–онасига бу гапларни айтмади. “зерикдим” деб қўя қолди. Икки кундан сўнг Хотини хам қайтиб келди. Афтидан, опаси унга бирон нима деган шекилли, қовоғини очай демасди. Кечки овқатдан кейин хос хоналарига кирганда тилга кирди:
–Нега опамни тергадингиз? Сиз учун шунча жон куйдирсаю, у билан уришган борибсиз.
–Мен учун жон куйдирибдими?–йигитнинг лабига истехзо югурди.
–Албаттада, бегона бўлганингизда шундай қилармиди. Яхшиликни билмайдиган кўрнамак экансиз!
–Оставит!–йигит уриш учун қўлини хавога кўтарди.
–Ха, энди менгами навбат? Шуда ахвол, қўлингиздан “бир” иш келмайди. Уришга эса устасиз.
Улуғбек хотинининг холатини кўриб кўзларига ишонмасди. Гўёки кўринмас бир куч Мамлакатни бир уриб, бошқа одамга айлантириб қўйгандек эди. Чунки, йигит хали бирон–марта хотинини бу ахволда кўрмаганди.
–Сени бирон марта урганмидимки “устасиз” дейсан? Опа–сингил икковингни тупроғинг бир ердан олинган эканда, ёлғон гапиришга уялмайсанлар!
–Опамни тинч қўйинге! Мен сизни туппа–тузук одам деб юрсам, ғирт хотинчалиш экансизу!
Улуғбек хотини гапини тугатар –тугатмас шапалоқ тортиб юборди.
–Аслингни кўрсатяпсанми, хезалак. Ур яна, уриб ўлдироласанми? Эркакмисан?
–Тилингни тиймасанг яна “ейсан” мендан.
Уларнинг айтишувлари ховлидан эшитилди шекилли, дераза яқинидан Фотима аянинг овози эшитилди:
–Тинчликми Мамлакатхон?
–Тинчликмас! Бошқа келин излайверинг! Мен ортиқ қолмайман бу ерда.– Мамлакат ўрнидан туриб халатини кия бошлади. Кетиш учун эшикни очдида ортига ўгирилди. Илон вишшиллаганде қилиб тишлари орасидан эрини хақорат қилди:
–Э–э, бепушт!
Улуғбек унинг ортидан интилди–ю, эшик ортида аясига тўқнаш келди.
–Улуғбек, жон болам шайтонга хай бер! Жахл устида гапирворди, эътибор қилма!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев