Предыдущая публикация
Дилимдаги ҳасратларим кимга керак,
Кимларгаям керак, менинг
оҳу нолам,
Тингласа ҳам не наф, ҳеч кас, бўлмас тиргак,
Гар, ҳавола этсам ҳам-ки,
Топмай чорам...
Шеърларимга дардларимни
тўкай дедим,
Қаламимнинг учларида қотди мисрам,
Ҳали бир сўз дўнмай туриб юзларига,
Оқ қоғознинг ранги учди,
қараб турсам...
Юраккинам...
Ҳамма жабр сенга экан,
Кўтарасан залворини бу умрни,
Жафокашу ҳам дардкашсан, Юраккинам
Сендан олгум , қолипини мен
Сабрни...
Юраккинам...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2