-«Дунёда учта инсонни севинг:
Сизни дунёга келтирганни, Сиз дунёга келтирадиганни ва сиз учун дунёга келганни».
Аслида бизни эъзозлайдиган ҳам, қадрлайдиган ҳам уларнинг ўзи.
Бу сўзларнинг туб замирида эса меҳр-муҳаббат ётади.
Муттахассисларнинг фикрича, бола ҳаётининг дастлабки етти йилида ғамхўрлик кўрсатиб, муҳаббат билан парваришланса, онг ости «меҳр гармони»га тўйинади. Бу «захира» бутун умр
атрофдагиларга яхшилик улашиб яшашга етар экан.
Кимгадир керак эканлигини ҳис эта олган киши ҳеч қачон тушкунликка тушмайди.
Бунга ҳаётимизда учрайдиган кўплаб воқеаларни мисол келтиришимиз мумкин.
Тасаввур қилинг, шифохонага кимнидир кўргани бордингиз. Ҳовлида бир бемор ўзи оғриб ётган бўлса-да, сизни байрам билан қутлади.
Беихтиёр сиз ҳам Худодан унинг саломатлигини сўраб дуо қилдингиз.
Катта кўчада тўсатдан қоқилиб кетдингиз.
Бир нотаниш кимса қўлингиздан тутиб, «эҳтиёт бўлинг» деди.
Шу бир жумла қалбингиздаги ғуборни тумандай тарқатиб юборди.
Миннатдор бўлдингиз.
Темир поезд, салқин вагон этингизни жунжиктириб юборди. Совуқ қотдингиз. Меҳрибон кузатувчининг бериб кетган ёпинчиғи эмас, эътибори қалбингизни илитди.
Ишдан кеч чиқдингиз. Аксига олиб ёнингизга пул йўқ.
Такси тўхтатиб, йўлкирани уйдан олиб беришингизни айтдингиз. Ҳайдовчи рози бўлди. Аммо, манзилга етгач, пулни кутмай «йўлим эди» дея жўнаб кетди.
Тушуниксиз ҳаяжон билан оқ йўл тиладингиз.
Дарсларда доимо тортишиб юрадиган курсдошингиз бор. Фурсат етди дегунча баҳслаша бошлайсиз... Бир куни тўсатдан ҳушдан кетиб қолдингиз. Кўз очсангиз, шифохонадасиз. Кейин билишингизча, ўзингизни йўқотганингизда биринчи бўлиб «рақиб»ингиз ёнингизга келиб, юқори қаватдан пастга олиб тушган.
«Тез ёрдам» чақирган… Ҳозир эса ножўя айтган ҳар бир гапингиз учун уялиб юрасиз.
Йўқ. Тасаввур қилиш шарт эмас.
Бу воқеалар ҳар дақиқа, ҳар сонияда сиз-у биз билан содир бўлиб турган ҳодисалар.
Уларни занжирга қиёслаш мумкин.
Сизнинг биргина табассумингиз қаршингиздаги инсоннинг кайфиятини ўзгартириб, кутилаётган можароларнинг олдини олади.
Эҳтиёт бўлинг, кейинги ҳодисаларга айнан сиз сабабчи бўлиб қолишингиз ҳеч гап емас
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев