Предыдущая публикация
Осмондан
оҳиста ёғади олов,
Кўзни кўр этмоқа қодир тутуни.
Бир ўй кемиради
жонни беаёв:
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Кўзингдан қўрқаман, қараб бўлмайди,
Муҳаббат
йўлида талаб бўлмайди.
Барибир ўзингдан сўраб бўлмайди,
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Жонингга пойлоқчи бўлгим келади,
Кўзингга кўз ёшдай тўлгим келади,
Оёғинг
остида ўлгим келади,
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Жонимни киприкда тебрат, чидайман,
Минг хил хўрлигингни кўрсат, чидайман,
Кейин севмасликни ўргат, чидайман,
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Тилимга қарама – таъна қилмайман,
Кўзимга қарама – шаъма қилмайман.
Нимага севаман сени – билмайман,
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4