–--- Нимага одамлар сизларнинг макр - ҳийлаларингни гапиради, аслида мен ҳийла ва макрда кучлиман..
Аёл:
---– Қўй бу гапларни, ана у ерда ишлаб турган тикувчи кишини кўряпсанми, шуни ҳозир васваса қилиб хотинини талоқ
қилдира оласанми?
Шайтон:
---– Албатта деб бориб, тикувчига ҳар хил васвасалар қила бошлабди.
Тикувчи хотинини жуда яхши кўрганлиги сабабли у ҳақда фикрлаб ҳам кўрмабди. Шайтон шунда ноумид бўлиб қайтибди.
Кейин аёл:
---– Энди сен қараб тур.
Аёл бориб тикувчига дебди:
---– Менга энг чиройли материялдан бир нарса тикиб беринг. Ўғлим севишганига совға қилмоқчи. Шунда тикувчи чиройли қилиб тикиб берибди.
Кейин аёл ўша кишини хотинининг уйига бориб:
---– Уйингизда намоз ўқиб олсам бўладими, деб кириб хотинига билдирмай уйига ташлаб чиқибди. Тикувчи уйига келиб рўмолчани кўриб, хотинини талоқ қилибди.
Шунда шайтон аёлга:
---– Қойил, – дебди.
Аёл:
---– Шошмай тур, энди бир гап билан унинг хотинини қайтараман, – дебди.
Шайтон:
---– Бўлиши мумкинмас, агар айбингни бўйнингга олсанг, ўзинг балога қоласан.
Аёл:
---– Қараб тур!
Сўнгра аёл тикувчига бориб дебди:
---– Менга кеча тикиб берган рўмолчани ўзидан яна қилиб беринг. Кеча бир бечора хотинникида намоз ўқиб эсимдан чиқибди. Қайтишга уялдим! Шунда тикувчи хотинининг айбсиз эканини тушуниб яна қайтиб олибди.
Шунда шайтон айтибди:
---– Мен шогирдингизман, хоним !!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев