Шу карвонда ўтиииб кетамиз.Йўллар аро гох дилда армон,Қолар базан ўчмайдиган из.Кимдир асов чопқир от миниб,Етар тезроқ мақсад манзилга.Кимдир яёв кўзлари тиниб,Қўл чўзолмас хатто бир гулга.Карвон йўли аввалдан охир,Беун гувох бари барига.Сандиқларда оққанда Тохир,Кўмилса ишқ кўнгил қаърига.Бу йўллардан ўтмади кимлар,Не сирларга тополмай жавоб.Ўтди қанча иймони нимлар,Бандасига қилишиб тавоб.Кетаяпмиз, елкамизда жамЗилу замбил ташвишлар тоғи.Ўлчаб берган умримизнинг ҳам,Кўринмасдек охир адоғи.Унутамиз омонат жонни,Аямасдан тинмай чопамиз.Оқибат бой бериб имконниСавобдан кўп гунох топамиз.Умр карвон ўтади шошиб,Фалакларда хисоб-китоби.Қийнамасин хаддидан ошиб,Хеч бир дилни виждон азоби..!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев