"Бекобод шаҳри".
1945 йилда ташкил этилган.
Маъмурий маркази - Бекобод шаҳар
Майдони - 25,0 кв.км. (2498 га) шундан:
Суғориладиган ерлар - 199 га, турар жойлар, томорқа ерлари – 910 га, дарахтзорлар – 468 га, ва бошқа ерлар (муассасалар ва ташкилотлар, саноат ҳудудлари, электр узатиш тармоқлари, темир йўл йўналишлари, қабристон, канал ва ариқлар) – 921 га.
Аҳоли сони – 91.863 минг киши.
Миллий таркиб: ўзбеклар – 74.5 % (68.471 минг киши), қозоқлар – 3.8 % (3.542 минг киши), тожиклар – 6.5 % (5.912 минг киши), руслар – 2.4 % (2.39 минг киши) ва бошқа миллат вакиллари – 12.9 % (11.9 минг киши).
Жанубдан Тожикистон билан чегарадош (18,1 км.) ва Бекобод тумани билан чегарадош.
Шаҳар иқтисодиёти саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Йирик саноат корхоналари: "O`ZBEKISTON METALLURGIYA KOMBINATI" акциядорлик жамияти (Qorа metаll ishlаb chiqаrish), "BEKOBODSEMREMONT" масъулияти чекланган жамияти (Metаllurgiya mаshinаsozligi), "BEKOBODSEMENT" акциядорлик жамияти (TSement ishlаb chiqаrish)
Қўшма корхоналар: Масъулияти чекланган жамият шаклидаги "BEKABAD OGNEUPOR" Ўзбекистон-Қирғизистон қўшма корхонаси (O'tgа chidаmli mаhsulotlаr ishlаb chiqаrish), "BEKOBOD-KOREYA" Масъулияти чекланган жамияти (Ishchilаrni vа boshqа xodimlаrni tаyyorlаsh vа mаlаkаsini oshirish), Масъулияти чекланган жамият шаклидаги "AL-ABDUALI-SANOAT" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси (Noishlаb chiqаrish-texnik mаqsаddаgi ko'chmаs mulkni sotish vа ijаrаgа berish).
Кичик бизнес субъектлари - 780 та
Чорвачилик - 12, балиқчилик - 5, паррандачилик - 5. (2017)
🇺🇿@Yoshlar_ovozi🇺🇿
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев