1. Тун Сенга қилинган муножот билан мароқли бўлади.
2. Кундузи Сенга қилинган тоат билан мароқли бўлади.
3. Дунë Сенинг зикринг билан мароқли бўлади.
4. Охират Сенинг авф ва кечиришларинг билан мароқли бўлади.
5. Жаннат Сени кўриш билан мароқли бўлади”, дер эдилар.
#Ҳадис
Мулойимлик гўзал ҳислатдир!
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", - дедилар.
Муттафақун алайҳи.
Шарҳ:
Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: "Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев